Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

«Дин ҳимоячиси». Англияда Реформациянинг бошланиши
Тюдорлар династиясидан бўлмиш иккинчи қирол Генрих VIII
(1491–1547) номи билан боғлиқ. У ҳукмронлигининг бошланғич 
даврида Рим папаси ва католик черковига қарши курашни ваъда 
қилмади. Шаҳзода Генрих қиролнинг иккинчи ўғли эди ва уни диний 
амал олишга тайёрлашганди, отасининг хоҳишиги кўра у Кентербе-
рий архиепископи бўлиши керак эди. Шаҳзода лотин тили ва тео-
логияни ўрганганди. Бироқ ҳаёт ўзича қарор чиқарди – қиролнинг 
катта ўғли вафот этди, Генрих қирол бўлиб қолди.
Тож кийгандан кейин унга «дин ҳимоячиси» деган ҳурматли ун-
вон берилди, Рим папасининг алоҳида эътиборига сазовор бўлди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


109
Гап шундаки, Генрих VIII 1521 йили Лютер таълимотига қарши 
қаратилган рисола ёзди. Жавоб ўрнига Лютер ёш қиролга даҳшатли 
сўкиниш билан ташланди, у пайтларда сўкиниш тез-тез баҳсда ис-
бот ўрнига ишлатиларди. Ана шунда Лев X Генрих VIII га «ҳақиқий 
дин»ни ҳимоя қилганлиги учун миннатдорчилик ҳисларига тўла хат 
жўнатди.
Шундай қилиб, Генрих ким шаккокликка мойил бўлса ўшани 
таъқиб қилиб «Реформациянинг шахсий душмани»га айланди.
Диний ислоҳотчи. Бирдан ҳаммаси ўзгариб, қирол католик 
дини ҳимоячисидан диний ислоҳотчига айланди. Реформация 
«пастдан» – халқнинг талаби билан эмас, «юқоридан» – қиролнинг 
хоҳиш ва иродаси билан амалга оширилди.
Нима учун Генрих VIIIнинг позицияси ўзгарди? Бу тушунарлироқ 
бўлиши учун унинг характери ҳақида бироз фикр билдириш керак. 
Замондошлари Генрихни золим, туйғулари жиловланмаган, осон-
гина жазаваси тутиб кетадиган одам сифатида таърифлашган. Ўз 
шахсий хоҳишларини қирол ҳамма нарсадан юқори қўярди. Айнан 
шахсий сабаблар уни Рим папаси билан ажралишга ундади.
Бу қиролнинг шахсий ҳаёти тартибсиз бўлиб, бир никоҳ орти-
дан иккинчиси келарди (ҳаммаси бўлиб у олти марта уйланиш-
га улгурган). Унинг фақат сўнгги хотини ундан кўпроқ яшади, 
қолганларининг қисмати эса ачинарли бўлди: иккитаси билан ажра-
лишди, иккитасини, уларни эр-хотинликка, бир йўла давлатга ҳам 
хиёнат қилишда айблаб қатл эттирди. Фақат олтинчи хотини тирик 
қолди, аммо у ҳам Генрих ҳаёт пайтида эрталаб ўрнидан турар экан, 
янги кун унга нима тайёрлаб қўйганини билмас эди. Қиролнинг 
хулқи ана шундай эди.
Генрих VIIIнинг биринчи хотини испан маликаси Екатерина 
Арагонская эди. Бироқ қирол у билан ажралишга ва гўзал фрейлин 
Анна Болейнга уйланишга қарор қилди. Рим папаси ажралишга
розилик бермади. Генрих VIII ажралиш учун қанақа сабаблар келти-
риб кўрмади (шу жумладан, эркак жинсидаги меросхўр йўқлигини 
ҳам). Иш яна шу билан мураккаблашар эдики, Екатерина Арагон-
ская испан қироли Фердинанд ва Муқаддас Рим империясининг 
императори ҳамда испан қироли Карл Vнинг холаси қиролича
Изабелланинг қизи эди ва Рим папаси буюк католик империяси 
бўлган Испания билан муносабатларини кескинлаштиришни иста-
мас эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


110
Бироқ барибир Генрих ўз айтганини қилди. У Англияда Кен-
тербрий архиепископидан ажрим олди, унинг ўзи қиролни Анна
Болейн билан никоҳлаб қўйди (уч йилдан сўнг «севимли» эр уни 
оилавий хиёнатда, жазонинг адолатлилиги яна ҳам ишончлироқ 
бўлиши учун – давлат хиёнатида ҳам айблаб, қатлга юборди).
1534 йили парламент қиролни ва унинг ворисларини Англия 
черковининг бошлиғи деб эълон қиладиган қарор чиқарди. Бу қарор 
барча аҳолига етиб бориши учун эса 1535 йилдан ҳар якшанба ва 
байрам кунлари ибодатхоналар ва мактабларда қирол Англия чер-
ковининг ҳам бошлиғи эканлиги айтиладиган ва шундай фотиҳа 
ўқитиладиган алоҳида фармон чиқарилди.
Биринчи қадамдан кейин иккинчиси келди. Энди черковни унинг 
бойликларидан – ер ва бошқа мулкларидан жудо қилиш ҳамда бир 
йўла давлат хазинасини бойитиш, шу йўл билан қирол ҳокимиятини 
мустаҳкамлаш керак эди.
Уч мингта монастирлар ёпилди. Монастир ерларининг бир 
қисмини қирол ўз тарафдорларига бўлиб берди, бир қисмини со-
тиб юборди, қолганлари эса давлат ихтиёрига қолди, монастирлар 
мулкининг тўққиздан бир қисмини 38 та пэрлар олишди. 1547 йилга 
келиб, черковдан олинган мулкнинг учдан икки қисми сотилган эди. 
1554 йилга келиб сотишдан келган умумий даромад бир миллион 
260 минг фунтни ташкил қилди.
«Юқоридан» Реформация ўтказишнинг услублари қирол деспо-
тизми ва террори эди. Аввалига Генрихнинг Екатерина Арагонская 
билан ажримини ва унинг иккинчи никоҳи қонунийлигини тан олиш-
ни хоҳламаган барчани қатл қилишди. Қатл қилинганлар орасида 
машҳур гуманист Томас Мор ҳам бор эди. Черковни ислоҳ қилиш 
учун курашда Генрих VIIIнинг содиқ ва ҳормас-толмас ёрдамчи-
си – канцлер Томас Кромвель (1485 –1540) ҳам бор эди. У ўзининг 
«Инглиз руҳонийларига йўл-йўриқ»ларида қирол ҳокимиятининг 
устунлигини ҳимоя қилиб, қирол ўз ерида Худодан пастда турувчи 
олий ҳукмрон эканлигини ва унга итоат қилиш ҳар бир соф виждон-
ли кишининг бурчи эканлигини уқтиради. Шунинг учун уни «мо-
нархлар болғаси» деб аташади.
Шу тариқа Англияда реформаторлик черковини яратишга асос 
солинган эди. Черков бошлиғи қирол бўлиб қолди, папалик ин-
кор қилинди, католик черковидан барча бойликлари тортиб олин-
ди. Буларнинг барчаси абсолютизмнинг мустаҳкамланишига 
www.ziyouz.com kutubxonasi


111
кўмаклашди. Аммо жараён якунланмаган ва ҳали халқ онгида чуқур 
илдиз отиб улгурмаган эди. Бир қисм камбағалларнинг аҳволи ҳатто 
ёмонлашди, чунки монастирлар ёпилгандан сўнг энди «бечора ва 
ғариб»ларни ҳимоя қилолмас эди, монастир ерларини олган ёки 
сотиб олган зодагонлар эса улардан деҳқонларни ҳайдаб юборди-
лар ва экинзорларни қўй боқиладиган яйловларга айлантирдилар. 
«Қадимий – сахий Англия»нинг йўлларида тобора кўпроқ уйсиз-
лар пайдо бўла бошлади ва кўплари учун бу йўллар мутлақо сахий 
эмасди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish