Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Пайдо бўлган жойи
Пайдо бўлган йили
Англиканлик
Англия
1558 йил
Баптистлар
Англия
1611 йил
Гугенотлар
Франция
1546 йил
Квакерлар
Англия
1650 йил
Пресвитерианлик
Голландия
1618 –1619 йиллар
Пуританлик
Англия
1563 йил
Иезуитлар. Католицизм Уйғониш ва Реформацияда ўз аксини 
топган диний норозилик билан келиша олмас ва буни хоҳламасди.
Реформация билан курашиш учун Рим папаси 1540 йили «Ии-
сус жамияти» ёки иезуитлар (Иисус – лотинча «Иезус») орденини 
тасдиқлади.
Иезуитлар олдида аниқ вазифа – «адашган оломонни черков 
бағрига қайтариш» турарди. Орден низомида жумладан шундай 
www.ziyouz.com kutubxonasi


104
дейилади: «... Бизнинг бутун жамиятимиз ва демакки унга кира-
ётган ҳамма ва ҳар бир киши бизнинг муқаддас отамиз Папага ва 
унинг барча ворисларига ишонч ва ҳақиқат билан бўйсуниш маж-
буриятини олади ва фақат шу шарт билангина Худо учун меҳнат 
қилиш ҳуқуқига эга бўладилар... Бизнинг жамиятимизнинг умуман 
буюк итоатини ва унинг ҳар бир аъзосининг тўлиқ ўзлигидан ке-
чишини кўрсатиш учун бутун халқ олдида ўз шахсий иродамиздан 
қатъи воз кечганлигимизни исботлаш учун биз алоҳида итоаткорлик 
қасамини ичмоғимиз керак... Исо Масиҳнинг жангчилари бўлишга 
қатъи қарор қилгандан кейин улар (орден аъзолари) кун ва тун 
қиличларини қўлдан қўймасликлари ва ҳар бир соат ўз вазифалари-
ни бажаришга тайёр туришлари шарт.
Ҳамма ва ҳар бир киши орден Низомига тааллуқли нарсалар 
бўйича орден генералига шак-шубҳасиз бўйсунишга қасам ичмоғи 
лозим».
«Иисус жамияти»нинг асосчиси испан зодагони Игнатий Лайо-
ла (1491–1556) эди. Лайола ҳарбий обрў қозонишни орзу қилар ва 
Карл V нинг Францияга қарши урушларида иштирок этганди. Жан-
гларнинг бирида ядро унинг оёғини мажақлаб кетди ва у бир умрга 
чўлоқ бўлиб қолди.
Узоқ давом этган даволаниш даврида Лайола кўп, асосан авлиё-
лар ҳаётига бағишланган китобларни ўқиди. Аста-секин унда ўзини 
диний қаҳрамонликлар билан машҳур қилиш истаги пайдо бўлди. 
1523 йили Лайола Қуддус шаҳрига ҳаж қилди. Европага қайтгандан 
сўнг у диний маълумот олишни якунлаш учун Парижга келди. У 
садақа билан кун кўриб, жуда ҳам қашшоқ яшарди, лекин динни 
ўрганишни тарк этмади.
Фанни эгаллаш осон бўлмади: Лайола катта қобилият эгаси 
эмасди. Аммо барча қийинчиликларни у мисли йўқ бир ўжарлик 
билан енгиб ўтарди. Бу эрта қариб қолган одам хотиржам, эътибор-
ли эди, ҳамиша ўйлаб ва шошилмасдан, кескин ва қатъи гапирарди. 
У дўстларини ўз таъсирига бўйсундирди ва янги орден – иезуитлар 
орденига асос бўлган кичик тўгарак тузди.
Орденнинг низоми Рим папаси ҳукмронлигини кенгайтириш 
мақсадини «Иисус жамияти» олдига қўйган эди. Иезуитлар ордени 
аввалги монахлик орденларига ўхшамасди. Иезуит бўлиш – ҳаётдан 
кетишни англатмас эди. Аксинча, улар жамият орасида қолмоқлари 
ва ўз ғайратларини ҳукмдорлар ва аъёнлар эътиборига эга бўлишга, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


105
уларнинг ҳокимияти ва пулларидан черковни мустаҳкамлаш учун 
фойдаланишга қаратмоқлари лозим эди. Баъзи бирлари қироллар, 
князлар, катта амалдорларнинг руҳонийлари бўлишди. Тавба қилиш 
пайтида олинган сирлар шу заҳотиёқ Римга жўнатилар, тавба сирла-
ри ана шундай «сақланарди».
Кўпгина бой кишиларни иезуитлар орден фойдасига васият 
қолдиришга кўндира олдилар. Орден бойиб борди. У ерларнинг, 
корхоналарнинг, савдо кемаларининг, Янги Дунёдаги колониялар-
нинг мулкдорига айланди.
Иезуитлар яхшигина миссионерлар ҳам эдилар. Керак бўлган 
ерда улар пул сарф этиб, ҳомийлик ҳам қилишарди. Иезуитлар 
мактаблар очишди, ўсмирлар уларда бепул маълумот олардилар. 
Олимлар билан улар илмий баҳслар олиб боришарди, оддий халқни 
эса ажойиб диний хизматлар ва қизиқарли насиҳатлар билан жалб 
қилардилар, уларнинг тадбирлари ҳеч қачон зерикарли бўлмасди.
«Бу дунё зўрлари» бўйсунмаган ҳолатларда иезуитларда ҳамма 
вақт заҳар ва ханжар тайёр эди. Қотил гуноҳкор ҳисобланмасди – 
орденнинг лавозим бўйича катта амалдори иезуитлар орденининг 
кичик аъзоси амалга оширган жиноят учун маънавий гуноҳни ўз 
бўйнига оларди. Иезуитлар орденининг «Ҳамма нарса Худони
шарафлашга!» деган шиори бу ерда жуда қўл келарди. Иезуитлар 
орденининг: «Агар бизга оқ бўлиб туюлган нарсаларнинг қора 
эканлигини черков аниқласа, биз дарҳол уни қора деб тан олиши-
миз шарт», деган қоидасини билишарди. Орден Римнинг қўлидаги 
итоаткор қурол эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish