Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Лютеран черкови ва Лютер таълимоти



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Лютеран черкови ва Лютер таълимоти. Лютер таълимо-
тининг асосий моҳияти шундаки, инсон «қалбини қутқаришга», 
«гуноҳлардан фориғ бўлишга» черков ва унинг маросимлари орқали 
эмас, инсонга худо томонидан инъом этилган эътиқод орқалигина 
эришиш мумкин. У инсон эътиқодини унинг худо билан алоқасидаги 
ягона восита деб билади. Бу билан Лютер руҳонийларнинг жамият-
даги имтиёзли ҳолатини инкор этади ва князлар ҳамда бюргерлар-
нинг умумий хоҳиш иродасини ифода этади.
Католик черковнинг таълимотига қарама-қарши ўлароқ, Лютер 
черков ва руҳонийлар инсон билан худо ўртасида воситачилик қила 
олмайди, деб эълон қилди. Рим черковининг одамлар «гуноҳларини 
кечиришга» бўлган даъвосини эса тўғридан-тўғри ёлғон деб атади. 
Бу албатта черковнинг мутлақо кераги йўқ, дегани эмас, у бошқача 
бўлиши керак, холос. Руҳонийлар диндорларга Инжилни тушун-
тирсинлар, уларга муқаддас китобларни ўқишни ўргатсинлар. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


96
Лютер руҳонийлар ҳам уйлана олишлари, одатдаги кийимларни 
кийиши, оддий одамлар қандай бўлса, шундай бўлиши керак, деб 
ҳисобларди. Черков ҳам «арзон» бўлиши керак – узоқ чўзиладиган 
маросимлардан озод бўлиши, руҳонийларнинг қимматбаҳо кийими-
дан, бой ички безаклардан воз кечмоғи керак. Лютеран черкови эса 
дунёвий ҳокимларга – князлар ва императорларга бўйсунмоғи ке-
рак. Бундай таълимот князларнинг ҳам манфаатларини ифодаларди. 
Черков ислоҳоти шиори остида монастирларнинг ерларини тортиб 
олиш ҳоллари учрай бошлади.
1529 йили Карл V князларга монастир ва черков мулкини олиб 
қўйишни тақиқлади. Шунда Лютернинг тарафдорлари унга норо-
зилик билдирдилар. «Протестант» сўзи ана шундай пайдо бўлди. 
Черков ислоҳотчиларини протестантлар деб атай бошладилар.
«Мамлакат кимники бўлса, дин ўшаники...». Карл V католик 
черковини ҳимоя қилишга уринди. Ўзи ашаддий католик бўлгани 
учун эмас, папага қарши курашнинг изидан дунёвий хоқонларга 
ҳам қарши кураш бошланиб кетиб, деҳқонлар ҳосилнинг ўндан би-
рини тўламай қўядилар – князь ва императорларга солиқ бермайди-
лар, деб қўрққанлиги учун ҳам шундай қилди.
Бироқ Реформация ҳаракатини тўхтатишнинг иложи йўқ эди. 
Кейин лютеранлик дунёвий ҳокимлар учун унчалик даҳшатли 
эмасди, ахир улар черковни князларга бўйсундириш тарафдорлари 
эди. Узоқ йиллар давомидаги курашлардан сўнг Карл V князларга 
ўзлари эътиқод қилган динни ўз ерларида ўрнатиш ҳуқуқини бера-
диган қонун чиқарди.
Германиянинг шимолий ва шимоли-шарқий ерлари, шунингдек, 
Марказий Германиянинг ҳам баъзи бир князликлари лютеранликни 
қабул қилдилар, жануб эса католиклигича қолди. Кейинчалик бу ди-
ний урушларга олиб келди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish