89
қилдилар. Рим папасига «қўлқопни ташлаш»
1
га журъат қилган
биринчи монарх Англия қироли Генрих VIII бўлди.
Баъзи бир европалик монархлар, аксинча папа уларнинг ҳам
ҳокимиятини мустаҳкамлайди деб ҳисоблаб,
католик динини
мустаҳкамлаш учун курашардилар. Улар мамлакатда ўзбошимчалик
авж олишидан, ички низолардан қўрқишарди.
Германия ва Италияда XVI асрда ҳали марказлашган давлат таш-
кил бўлмаган эди. Бу ерларда кичик, бир-бири билан доимий жанг
қилаётган давлатлар бўлиб, уларда чекланмаган ёки қарийб чеклан-
маган ҳокимият монархлар қўлида эди. Бу давлатлар расмангина
«Муқаддас Рим империяси»га бўйсунарди. Венецияда, тоғли Швей-
царияда ва Нидерландияда республика тузуми мавжуд эди.
Абсолютизм ва шахс. Давлат одатда, қироллик ҳокимияти
мустаҳкамланишидан манфаатдор. Оддий одам уруш ва ўзаро
қирғинлардан камроқ жабр кўради. Лекин бундай давлатда инсон
шахсий ҳуқуқларга эга бўлмайди. Буни ҳаёт «Битта монарх, битта
қонун, битта дин» принципи бўйича ривожланган Франция мисоли-
да яққол кўриш мумкин.
Ўша пайтлар амалда бўлган қонунларга кўра тенгсизлик, жинс,
миллат, дин, касб-ҳунар, жамиятдаги ўрни каби белгиларда мавжуд
эди. Хотин-қизларнинг аҳволи оғир, уларнинг шахсий ҳуқуқлари
деярли йўқ эди. Масалан, улар отаси ва ака-укаларига қулоқ соли-
ши, эрга теккач эса эрнинг ҳукмронлиги остида қолиши керак эди.
Аёллар ўз мулкларига хўжайинлик қила олмас эди. Болалар ҳам
ҳуқуқсиз саналарди.
Оилада отанинг ҳуқуқи катта эди.
Ота болаларининг мулкига
ва даромадига улар билан бирга яшаган пайтлари тўла хўжайинлик
қиларди. Француз қонунларига кўра ота ўғилларини қаматиши,
жазолаши мумкин эди. Фақат судьянинг олдига боришга эринмас-
лик ва ўғлини «тузатишга олишлари»ни сўраш кифоя эди, холос.
Қонуннинг ана шу моддаси бўйича қамоқхоналарда ўттиз яшар
ўғилларни, уларнинг орасида руҳонийларни ҳам
учратиш мумкин
эди. Отанинг иродаси оилада қонун ҳисобланарди.
Диний мансублик асосида ҳам тенгсизлик мавжуд эди. Людо-
вик XIII (1601–1643) Францияни католиклар мамлакати деб эълон
1
«Қўлқопни ташлаш» – Ўрта аср рицарларида бир-бирини дуэльга чақириш усули
.
Қўлқопни юзга отиш дуэльга чақириш учун етарли асос ҳисобланган. Бу ерда қарши чиқиш
маъносида келтирилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
90
қилган, демак, бошқа динлар мавжуд эмас, деган хулоса чиқарди.
Бундай
шароитда протестантлар, яҳудийлар ўртасидаги никоҳлар
ҳам ҳақиқий эмасдек бўлиб қолади, чунки давлат фақат католик
руҳонийлари ўтказган никоҳ ва чўқинтиришларнигина тан олади.
Миллий тенгсизлик ҳам Европага кўп кулфатлар келтирди.
Айниқса, яҳудийларнинг аҳволи оғир эди. Масалан, Эльзасда
никоҳдан ўтиш учун улар шахсан қиролнинг рухсатини олишлари
керак эди. Уларга ер сотиб олиш тақиқланганди, агар улар ерни ижа-
рага олсалар, унга ишлов беришда христиан хизматкорлардан фой-
даланмасликлари шарт эди. Яҳудийларни атайлаб улар савдо фао-
лияти ва банк ишлари билан шуғуллансинлар деб, яъни даллоллик-
ка ундаб, ердан қувиб чиқаришган. Ижтимоий тенгсизлик мавжуд
эди, унда зодагонлар ва руҳонийлар имтиёзларга эга бўлиб, қолган
аҳоли эса ундан маҳрум эди.
* * *
Янги давр аниқ миллий чегараларга ва битта ҳукмрон динга
(монархнинг динига), битта «ерли» миллатга эга бўлган мустаҳкам
абсолютлик давлатлар мавжудлиги билан характерланади. Ўз дав-
лати доирасида абсолютизм аҳолининг барча қатламларига азоб-
уқубат келтирувчи «барча-барчага қарши»
деб ном олган вайрон
қилувчи урушларни тўхтатиш имкониятини яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: