Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

«Яшаш, эркинлик ва мулк ҳуқуқи». Фалсафани ривожланти-
ришда Англияда катта муваффақиятларга эришилди. Айниқса, Жон 
Локк (1632–1704) ғоялари XVIII аср файласуфларига кучли таъсир 
кўрсатди.
Жон Локкнинг асосий хизмати шундан иборатки, у инсоннинг 
табиий, туғма ҳуқуқлари: яшаш, эркинлик ва мулк ҳуқуқлари 
ҳақидаги таълимотни яратди. Локк шунингдек, «ҳокимиятни 
бўлиш» – ижро ҳокимиятини қонун чиқарувчи ҳокимиятдан ажра-
тиш ҳақидаги таълимотни ҳам ишлаб чиқди. Локк томонидан олға 
сурилган ҳокимиятнинг бўлиниш принципи кейинчалик француз 
маърифатпарварлари томонидан ривожлантирилди ва ҳозирги за-
мон давлатчилигининг асосий принципларидан бирига айланди. 
Олим «Тарбия инсон тафаккурини шунчалар бойитиши керакки, 
одамлар сиёсий ҳаётга ва амалий фаолиятга қодир бўлсинлар» дея 
таъкидлаб, педагогикага ҳам ўз улушини қўшди. Бу ғоялар абсолю-
тизм ва феодал муносабатлар ҳукмронлигини асослайдиган назари-
ялар устивор бўлган XVII асрда олға сурилган эди.
Аниқ фанлар даҳолари. Янги аср бошларида Европа фанининг 
қудратли юксалиши учун буюк инглиз олими Исаак Ньютон (1642–
1727) ва немис олими Готфрид Вильгельм Лейбниц (1646 –1716) 
пойдевор қўйдилар.
Болалигида Исаак Ньютон юввош, кўзга ташланмайдиган, ха-
ёлчан, инжиқ бола бўлган. Уни мактабга кеч беришган, синфда у 
қобилиятсиз ўқувчи ҳисобланган. 14 ёшга кирганида фанга қизиқа 
бошлайди. Шу пайтдан бошлаб фан унинг ҳаётидаги асосий 
машғулоти бўлиб қолади.
1661 йили Ньютон Кембрижда ўқишни бошлади, кейин шу ерда 
математика кафедрасини очди. У университетдаги энг ёш профес-
сор эди. Унинг энг муҳим илмий муваффақиятлари шундаки, Нью-
тон механика ва астрономиянинг назарий асосларини яратди, бутун 
олам тортишиш қонунини очди, дифференциал ва интеграл ҳисоб 
асосларини ишлаб чиқди, кўзгули телескопни кашф қилди.
1671 йилдаёқ Ньютон шиша линзали энг катта телескоплар-
дан кўра осмон жисмларини анча яхшироқ кўрсатадиган кичкина 
кўзгули телескопни ўзи ясади. Шу тарзда у юлдузлар дунёсини 
одамларга яқинлаштирди. Фанни ривожлантиришдаги хизматла-
ри учун ҳайратга тушган замондошлари уни 1672 йили Лондон 
Қироллик жамияти аъзоси этиб сайладилар, 1673 йилдан унинг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


80
президенти бўлди. Металларнинг хусусиятини яхши билганлиги 
сабаб 1695 йилдан Зарбхона назоратчиси, 1699 йилдан эса дирек-
тори бўлган. Ньютон ҳали 30 ёшга кирмасдан академик бўлганди. 
У Париж Фанлар академиясининг хорижий аъзоси этиб сайланган. 
Илмий муваффақиятлари учун унга дворянлик инъом этилган.
Готфрид Лейбниц, буюк математик ва файласуф математикани 
«ёқимли эрмак» деб ҳисобларди. У ажиб бир инсон эди – тарих ва 
сиёсат билан шуғулланарди, дипломат ва сайёҳ, юрист ва педагог 
ҳам эди. 15 ёшида университет талабаси, 19 ёшида бакалавр унво-
нига талабгор бўлди. Майнц шаҳрида, князь саройида хизмат қилар 
экан, у «Инсон тафаккури борасида янги тажрибалар» деб номлан-
ган китобини ёзди ва унда «Ойдан қандайдир машиналар ёрдамида» 
келиб қолган жонзотларнинг ҳуқуқи ҳақида фикр юритади. Миср-
га экспедиция уюштириш лойиҳаси ҳам Лейбницга тегишлидир. 
У Париж Фанлар академияси аъзоси этиб сайланган, Пётр I билан 
хатлар ёзишарди.
Ньютон «буюк» деб атаган олим – Христиан Гюйгенс (1629 –
1695) ўзининг барча улкан кашфиётларидан амалий фойда излади. 
У телескоплар, шу жумладан, улкан 70 метрликларини ҳам қурди, 
Сатурннинг сирли ҳалқасини очди, механик планетарий яратди, 
ёруғликнинг иккиланган синиши ҳодисасини тушунтирди, бошқа 
планеталар оламини тасвирлади, маятникли соат ясади. У бутун 
умр физик ва математик изланишлар устида ишлади, инсоннинг 
оламни англаш уфқларини кенгайтирди.
Икки минг йилдан ортиқроқ вақтдан буён римлик врач ва таби-
атшунос, милоддан олдинги II асрда яшаб ўтган Клавдий Галеннинг 
меҳнатлари тиббиётда сўзсиз обрў ва ҳурматда эди. Унинг таълимо-
ти, гўёки артериа ва вена қонлари – турли хил суюқлик, «иссиқлик 
ва ҳаёт»ни фақат артериал қон тарқатади, венаники эса «органлар-
ни озиқлантиради» деб даъво қиларди.
Бу қарашларнинг ҳукмронлигига Уильям Гарвей (1578 –1657) 
барҳам берди. У илмий физиология ва эмбриологияга асос солди. 
Унинг кашфиётлари инсон организмининг тузилиши ҳақида кўп 
нарсаларни билиб олиш имконини яратди. Ўз даврининг энг илмли 
кишиларидан бири бўлган Гарвей қирол табиби эди (Яков I ни ва 
Карл I Стюартни даволаган). У 1607 йилдан умрининг охиригача 
Қироллик врачлар коллегияси аъзоси, айни вақтда Варфоломей ка-
салхонасининг бош врачи ва жарроҳи сифатида хизмат кўрсатди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


81
Уни жуда ёшлигиданоқ табиий фанлар ўзига тортарди. Беш йил 
у Европа бўйлаб саёҳат қилди. Ҳамма ерда Гарвей машҳур про-
фессорларнинг маърузаларини тинглади.
1628 йилда Гарвейнинг «Ҳайвонларнинг юрак ҳаракати ва қони 
ҳақида анатомик тадқиқотлар» китоби чоп қилинади, бу 72 саҳифали 
рисола Гарвейнинг номини абадийлаштирди.
Гарвей қон айланишининг сирини очди. У биринчи бўлиб ҳайвон 
танасида (одамнинг ҳам) ёпиқ йўл бўйлаб қоннинг бир хил миқдори 
айланишини исбот қилди. Бу жараёнда юрак асосий роль ўйнашини 
кўрсатиб, юракдан қон артериялар орқали чиқиб, веналар орқали 
қайтишини аниқлади, юрак ҳар гал қисқарганда чиқадиган қон 
миқдорини белгилади. Умрининг охирги йилларида ҳайвонларнинг 
индивидуал ривожланишини ўрганди. Эпигенез назариясини
1
би-
ринчи бўлиб таърифлаб берди.
Европанинг барча тиббиётшунослари Гарвейга қарши чиқди-
лар, уни туҳматлар, ҳақоратли хатлар таъқиб қилди. Гарвей ўз 
тадқиқотларини тўхтатмади. Уни гўдакнинг ривожланиш муаммо-
лари қизиқтирарди. «Барча тирик – тухумдан», – деб ифодалади у 
ўз назариясини.
Инсон ҳаётининг икки сири – унинг туғилиши ва юрак ҳамда 
қоннинг аҳамияти шу тариқа кашф этилди. Ҳаёт Гарвейга кўплаб 
синовларни юборди: ҳамкасбларининг душманлиги, ҳомийси – 
Карл I нинг қатл қилиниши, фуқаролар уруши унга кўплаб кулфат-
лар келтирди. Жуда қариб қолгандагина унинг хизматлари тан олин-
ди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish