Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


«Диний ишонч ва ақидапарастлик душмани»



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

«Диний ишонч ва ақидапарастлик душмани». 1600 йили 
Римда, Гуллар майдонида «черков оталари» буйруғи билан Жор-
дано Бруно (1548 –1600) гулханда ёқилди. У Италиянинг кичик
бир шаҳри Нолада туғилди, 17 ёшида доминикан монастирида
тингловчи бўлди. Ҳамма уни Жордано Бруно – нолалик деб 
чақирарди. Монастирда ажойиб кутубхона бўлиб, у жуда кўп ўқир, 
кенг илм оларди. Аммо Бруно қанча кўп билгани сари, диний таъли-
мотнинг ҳаққонийлигидан шунча кўп шубҳаланарди. Унга айниқса, 
Коперникнинг китоби кучли таъсир кўрсатди. Унинг таълимотини 
ривожлантира бориб, Жордано: «Оламнинг чеки йўқ, у ҳадсиз ва 
1
Каноник – епископ ёки кафедрал собор қошидаги руҳонийлар коллегияси аъзоси
(католик ёки англикан черковларида).
www.ziyouz.com kutubxonasi


77
сўнгсиз», – деган хулосага келди. У марказга эга эмас, Ер ҳам, Қуёш 
ҳам оламнинг маркази эмас. Олам – бу сон-саноқсиз юлдузлар ва 
ҳар бир юлдуз – бу йироқдаги қуёш, уларнинг ҳар бири атрофида ўз 
сайёралари айланади. Олам абадий мавжуд ва у йўқ бўла олмайди.
28 ёшида у Римдан қочишга мажбур бўлди – инквизицияга ху-
фия хабарлар бориб турарди. Сарсонликдан иборат ҳаёт бошланди. 
Ҳамма ерда у ўз таълимотини тарғиб қилар, лекин жуда кам одам 
уни тушунишга қодир эди.
Бруно афсунгарлик илми билан ҳам жиддий шуғулланади. 
Қадимги яҳудийларнинг «Каббала»сини ўрганади ва руҳнинг кў-
чиб ўтиши ғоясига ишонади.
Женевада кальвинистлар Брунони худосиз сифатида қамоққа 
ташладилар ва гулханда ёқишларига озгина қолди. У Парижда ав-
вал обрў қозонди ва ҳатто қиролга дарс бера бошлади. Бироқ олим 
саройда ҳам ўз қарашларини ҳимоя қилди. Кейин Англияда олим-
лар билан баҳсга киришди. Уни яна тушунмадилар ва устидан кул-
дилар. Яна Франция, сўнгра Германия... Ҳамма ерда қувғин, ҳамма 
ерда ғазабланган оломон. Аммо мияда: «Динга ишониш онг билан 
келиша олмайди», – деган фикр тобора аниқроқ жаранглайди. Жор-
дано Бруно бир марта ён беришга йўл қўяди – илмсиз, оми халқ 
учун диннинг зарурлигини тушуниб тан оларди.
Ватан соғинчи уни тинч қўймайди – у Италияга қайтиб кела-
ди. Ёлғон чақув билан уни инквизиция қамоққа олади. Айбловлар 
аҳмоқона ва исботсиз, улар учун жиддий жазо берилиши мумкин 
эмас. Фақат кутиб туриш керак. Аммо Бруно қамоқхонада ҳам Ху-
дога ишониш ҳақида баҳслаша бошлайди.
Буюк донишманд саккиз йил қамоқда ўтирди ва черков унинг 
ўз ғояларидан воз кечишини саккиз йил орзу қилди. Аммо у ўз таъ-
лимотидан воз кечмади. Инквизиция суди алломани гулханда ёқиб 
ўлдиришга ҳукм қилди. Уни тонгда ёқдилар... Кейин гулхан ўрнида 
унга ҳайкал қўйдилар. Ҳайкал остига: «У барча халқлар учун фикр 
эркинлиги, дея ўз овозини кўтарди ва ана шу эрк йўлида ўлимга 
борди», деб ёзиб қўйилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish