Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Мангу шаҳар бўйлаб саёҳат. Шаҳарлар ҳар бир даврнинг энг 
яхши ифодаси эканлиги азалдан маълум. Уйғониш давридаги Рим 
бўйлаб қисқа саёҳат қилиб, бунга ишонч ҳосил қилишга уриниб 
кўрамиз. XVI асрга келиб Рим католик дунёсининг маънавий пой-
тахти – гуманизм марказига айланади, сўниб бораётган Флорен-
циянинг ўрнини эгаллайди. Шаҳарнинг янги мақомига унинг 
қиёфаси ҳам мос келиши керак эди.
XV асрда Рим қайта қурила бошланган эди. Аввалига кўчаларни 
кенгайтириб, Ватиканга, папа қароргоҳига олиб борувчи йўлларга 
кўприклар қурадилар. Европа шаҳарлари орасида биринчи бўлиб 
Римда музей барпо қилинади. Аввал папага қарашли бўлган антик 
даврга оид ҳайкалтарошлик намуналари коллекцияси Капитолий 
тепалигида кўпчилик томоша қилиши учун қўйилган.
XVI асрда Римни қайта лойиҳалаш давом этади. Шаҳарнинг сав-
до марказига олиб борадиган йўллар пайдо бўлади, майдонлар обо-
донлаштирилади. Тўғри Ватиканга элтувчи кўчалар қурилади, улар 
фавворалар ва қазишмалар пайтида топилган қадимий ҳайкаллар 
билан безатилади.
Бу даврнинг энг салобатли қурилиши деб Ватикандаги янги чер-
ков – Сикстин капелласини (бу номда буюртмачи папа Сикст IV 
абадийлаштирилган) ҳисоблаш мумкин. Капелланинг улкан зали 
www.ziyouz.com kutubxonasi


75
энг муҳим черков маросимларига мўлжалланганди. Сикстин ка-
пелласини безатиш Уйғониш даврининг энг машҳур рассомларига 
топширилган эди. Уларнинг орасида бир ўзи, ёрдамчисиз тўрт йил 
давомида 600 кв.м. шифтни Инжил афсоналари руҳидаги расмлар 
билан безаган Микеланжело ҳам бор эди. Улардан бири – «Одам 
атонинг яратилиши». Яратувчи – Худо қўлини ерда ётган биринчи 
одамга чўзиб турибди, ана шу қўл тегизиш унга ҳаёт ато қилади.
Шаҳарнинг марказида эски Сан Пьетро
черкови ҳовлисида 
меъмор Браманте мўъжаз ибодатхона – Темпьеттони қуради. Бино 
антик қурилишларни эслатади, ротанда шаклига эга ва дорик услу-
бидаги ўн олти колонна билан ўраб олинган. Унча катта бўлмаган 
ибодатхонага бунинг барчаси улуғвор кўриниш бахш этади. Замон-
дошлари унда мутаносиб тузилган оламнинг моделини кўрдилар.
Римнинг ва бутун Европанинг бош католик черкови Авлиё Пётр 
собори бўлиб қолди. Уни яратишда (собор 100 йилдан ортиқроқ 
вақт ичида қурилган) турли хил меъморлар қатнашган. Қурилишни 
70 дан ошган Микеланжело тугатди. У деярли тайёр бўлиб қолган 
бинони танқид қилди ва 15 кун ичида унинг лойдан ясалган янги 
моделини яратди. Ҳаётининг сўнгги йилларини у ўз лойиҳасини 
амалга оширишга сарфлади. Черковнинг асосий безаги қилиб Ми-
келанжело улуғвор гумбазни ясади, у кўпгина Европа черковлари 
учун намуна вазифасини ўтади.
Авлиё Пётр собори олдига қачонлардир цирк аренасида турган 
қадимий ёдгорликни
тиклашди. Афсонага кўра ўша ерда Авлиё Пётр 
қатл қилинган экан. Ёдгорликнинг чўққисига эга хоч ўрнатилди.
Қайта лойиҳалаш улкан миқёсда давом этарди, ҳатто Коли-
зейни бузиб ташлаш режаси ҳам бўлиб, унинг ўрнига кенг кўча 
қуришмоқчи эди. Яхшиямки, бу режа аналга ошмади ва Колизей 
абадий шаҳарнинг ўтмиши ва бугунини боғлаб, ҳали ҳам Римни 
безаб турибди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish