Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XV АСР ОХИРЛАРИ – XVII АСРНИНГ
БИРИНЧИ ЯРМИДА
Ғарбий Европа санъати
Дастлабки утопиялар. Ғамгин ўрта асрлар поёнига етиб бо-
рарди. Европа устида инкивизиция гулханларининг тутуни то-
бора сийракроқ ёйила бошлади. Билимлилик ва эркин фикрлаш 
ҳатто тождор кишилар саройларида ҳам ўзига жой эгаллайверди. 
Таъқиб ва чеклашлардан сўнг ниҳоят санъат диний тақиқдан чиқиб, 
ёруғликка, ердаги ҳаётнинг қувончларига юз тутди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


62
XIV асрдаёқ Италияда ёзувчилар инсоннинг жисмоний гўзал-
лигини ва унинг бахтга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, руҳий му-
каммаллигини улуғловчи асарлар яратишганди. Кейинроқ бошқа 
мамлакатларда ҳам итальян гуманистларининг издошлари ва тараф-
дорлари пайдо бўлди.
Англияда уларнинг ғоялари доно сиёсатчи ва қиролнинг бирин-
чи вазири Томас Морга
1
(1478 –1535) кучли таъсир кўрсатди. Томас 
Мор Оксфорд университетида ўқиган, бир неча тилни билар, тарих, 
фалсафа, адабиёт билан шуғулланар эди. XVI аср бошида у «Давлат-
нинг энг яхши тузуми ва янги утопия фани ҳақида қанчалар ёқимли 
бўлса, шунчалар фойдали ҳам бўлган «Олтин китоб»ни ёзди ва чоп 
эттирди. Ғайри одатий бу асар китобхонларни лол қолдирди.
Асарнинг биринчи қисмида Томас Мор давридаги Англия тас-
вирланади. Муаллиф очлик, даҳшатли турмуш шароити ва инглиз 
деҳқонларининг ҳуқуқсизлиги, камбағалларга қарши қонунларнинг 
адолатсизлиги ҳақида қайғу ва ачиниш билан ёзади. Еб тўймас 
қўйлар (албатта рамзий) «ҳатто одамларнинг ўзларини ҳам ютиб 
юборишади, далаларни, уйларни, шаҳарларни вайрон ва пайҳон 
қилади», – деган машҳур гап ҳам айнан Томас Морга тегишли. Ан-
глиядаги барча бахтсизликларнинг манбаини ёзувчи хусусий мулк-
да деб билади.
Асарнинг иккинчи қисмида Утопия оролидаги кишиларнинг 
ажойиб ҳаётлари ҳикоя қилинади. Оролликлар – деҳқонлар ва 
ҳунармандлар муттасил меҳнат билан ўз оролларини ер юзидаги 
энг обод ва гўзал жойга айлантирганлар. Атрофда ҳамма ёқ экинзор, 
далалар, гуллаб ётган боғлар.
Жамоа мулки ўрнатилган – мулк ва ер барчаникидир. Жамият-
да тартиб ҳукмрон, жиноятлар йўқ ҳисоби. Камбағал ҳам, бой ҳам 
йўқ, барча керакли нарсаларни эса оролликлар махсус омборлардан 
бепул оладилар. Орол аҳолиси бир-бирига ҳасад қилмайди ва ҳар 
10 йилда бир марта нимага эга бўлсалар, ўша нарсаларни ўзаро ал-
машадилар. Санъат ва фан билан шуғулланиш умумхалқ ҳурматига 
сазовор.
Муаллиф фуқаролар турмуш тарзининг энг майда томонларини 
ҳам ўйлаб, ҳал қилиб бўлинган идеал давлатни тасвирлайди. Аммо 
бу орзуни қандай ҳақиқатга айлантиришни у билмасди, шунинг 
учун ҳам бу ер юзидаги жаннатни оролга кўчирди ва уни «Утопия» 
1
Томас Мор – 1478 –1535 йиллари яшаган, инглиз мутафаккири, ёзувчи, гуманист.
www.ziyouz.com kutubxonasi


63
деб атади, таржимада у «мавжуд бўлмаган ер» маъносини англата-
ди. Ўшандан буён келажакдаги адолатли жамият тасвирланган асар-
ларни «утопия» деб аташади.
Томас Морнинг замондоши, француз ёзувчиси Франсуа Рабле 
(1494 –1553) чекка бир шаҳарчада туғилди, болалигини фермада 
ўтказди. Ўсмирлигида у жуда диндор эди ва монастирга ўқишга 
кирди, лекин унда узоқ қолмади, қувноқ характер ва қизиқувчанлик 
монастир қоидалари билан келиша олмасди. Кейинчалик у фан би-
лан кўп шуғулланди, машҳур врач ва ўз замонасининг энг билимли 
кишиларидан бири бўлди. Рабле тарихни, тилларни яхши билар, бу-
тун Францияни кезиб чиққан, уч марта Римда бўлган эди. У кузата 
олар ва ёдда сақлаб қоларди, ажойиб ҳикоячи ва ижодкор эди. У 20 
йилга яқин «Гаргантюа ва Пантагрюэль»
романи устида ишлади. 
Асар қаҳрамонлари – халқ афсона ва эртакларида учрайдиган до-
нишманд улкан қироллар. Рабле уларнинг ҳаётини, ҳазил ва кулги 
аралаш хилма-хил таомларнинг ақлга сиғмайдиган миқдорини та-
наввул қилувчи қувноқ базмларини юмор билан тасвирлайди. Лекин 
Рабленинг қаҳрамонлари жуда нотинч оламда яшайдилар, уларнинг 
ҳукмдорлари «фақат ўз кишиларига ёмонлик қилишга ва ўзларининг 
разил манфаати учун оламни урушлар билан ғазаблантиришгагина 
қодир». Шунда оқкўнгил улканлар душман қўшинини яхшигина 
тепки ёрдамида ёки бутунлай ғайриодатий – «тили билан бутун 
бошлиқ қўшинни босиб» енгадилар.
Бироқ агар китоблардаги ёвузлик фақат афсонавий куч билан 
енгилса эди, Рабле ўз замонасининг – гуманизм гуллаб-яшнаган 
даврининг кишиси бўлмас эди. Улканлар билан бирга унинг рома-
ни саҳифаларида одатдаги бўйли қаҳрамонлар ҳам пайдо бўлади: 
эзилганлар ҳимоячиси оғайни Жак Вайранчи, оддий кишиларнинг 
соғлом фикрлари рамзи бўлган дайди Панург. Қувноқ дўстлар
ду-
нёнинг чеккасига саёҳатга жўнайди ва кўпгина ҳайратланарли ер-
ларда бўлишади. Уларнинг орасида Рим папасига ҳурматсизларча 
муносабатда бўлганлиги учун қўшнилари папаменлар (католи-
клар) томонидан вайрон қилинган пажфиглар ороли ҳам бор. Ер 
юзининг турли бурчакларидан келадиган ўлпонни еб кун кечира-
диган очофат қўшнилар ороли ҳам тасвирланган. Қафасда инда-
масдан ўтирган Папего қуши тартибни назорат қилади. Рим папа-
си ва унинг тарафдорларига ишора қилинаётганини пайқаш қийин 
эмас.
www.ziyouz.com kutubxonasi


64
Романда масхарабозлар халқни қувонтириб, ҳукмрон мулк-
дорларнинг аҳмоқлиги, очкўзлиги, такаббурлиги устидан кулги 
қўзғатиб халқ сайлларининг қадимий анъанларини уйғотарди. 
Олим, файласуф ва гуманист Рабленинг қувноқ ва панд-насиҳатга 
тўла китоби ўз замондошларига манзур бўлди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish