Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ўрта асрлардан – Уйғонишга. Уйғониш (Ренессанс)нинг ва-
тани Италия бўлди. Тақдирнинг ўзи унга Қадимги Греция ва Рим-
нинг ажойиб цивилизацияси меросхўри бўлишни белгилаб берди. 
Қатор Европа мамлакатлари сингари Италияда ҳам капиталистик 
бозор муносабатлари шакллана бошлади. Бой савдогарлар, ману-
фактураларнинг эгалари, банкирлар ўз кунларини дуо ўқиш билан 
эмас, саёҳатлар, савдо келишувлари, ўқиш, илмий суҳбатлар билан 
тўлдирдилар. Улар ўзларининг кундалик ҳаётларини ҳаракатчан, 
фойдали ва чиройли қилишга уриндилар, ўлимдан кейинги ман-
гу саодатни кутмай, ердаги ҳаётнинг қувончларидан баҳраманд 
бўлишга шошилдилар.
Кўп сонли буржуазия саводли эди, фақат пулни эмас, илмни ҳам 
баҳолай оларди, санъатни тушунар ва қувватларди. Бойларнинг бу-
юртмаси билан маҳобатли қурилишлар барпо этилди, турар жой ва 
жамоатчилик бинолари саройларга ўхшарди, суратлар, девор без-
аклари, ҳайкаллар билан безатиларди. Мулкдор фуқаролар ноёб бу-
юмлар ёки санъат асарларини йиға бошладилар.
Италия шаҳарларининг ҳукмдорлари ҳам ўзларини маданият 
ҳомийлари деб ҳисоблашарди. Улардан баъзи бирлари тасвирий 
санъат билан шуғулланишар, шеърлар ёзар, олимлар, рассомлар, 
шоирлар, мусиқачиларга ҳомийлик қилишарди. Ҳатто оддий одам-
лар ҳаётида ҳам санъат катта аҳамиятга эга эди. Янги чизилган 
ажойиб суратни ёки ҳайкални халқ шаҳар кўчаларидан тантана би-
лан олиб ўтарди.
Кишиларнинг ҳаёти ва турмуши таниб бўлмас даражада ўз-
гариб кетди. Энди кўнгил очишлар, халқ сайллари, князларнинг 
чиқишлари, очиқдан – очиқ ўйнаб кулиш ва бойлигини кўз-кўз қи-
лиш имкониятини берадиган театрлар муҳим рол ўйнай бошлади.
Иш кунлари ва байрамларда қуёш чиқиши биланоқ кўп сонли 
дўконлар очилар ва эгалари ўткинчиларга товарларини мақташарди. 
Дўконларда ҳамма нарса бор
ажойиб мебель ва қимматбаҳо идиш-
товоқлар, денгиз орти ширинликлари ва Шарқдан келтирилган зар-
гарлик безаклари, бебаҳо қуроллар ва гиламлар – ҳаммаси сотила-
ди. Шаҳарлик ўзига тўқ оиладан чиққан, модани севувчи жаноблар 
ва хонимлар ўз кўринишлари ва хулқи билан ўрта аср аскетизмидан
1
1
Аскетизм – туйғу, истакларни ўз хоҳиши билан чеклаш ёки бостириш, жисмоний
азобларни ўз истаги билан тортиш, ҳаёт қувончларидан воз кечиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi


58
воз кечганликларини кўрсатиб, турлича товланувчи қимматбаҳо
матолардан тикилган ажойиб кийимларда сайр қилишарди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish