Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Гўзалликнинг янги меъзони. Ҳаётдаги ижобий ўзгаришлар 
юриш-туриш ва кийинишда ҳам янгиликларга олиб келди. 
Гўзалликнинг янги ғояси янги давр бошларида Италияда пайдо 
бўлди, у ерда инсон шахсига қизиқиш уйғонган эди. Уйғониш даври 
одамлари юз ва қомат гўзаллигининг янги қоидаларини ўрнатдилар. 
Баланд бўй, кенг елкалар, ингичка бел, чиройли оғиз, оппоқ тишлар 
гўзаллик идеалига айланди.
Оқиш сочлар модага кирди ва аёллар бўянишга ёки париклар-
дан фойдаланишга мажбур бўлдилар. Бундан ташқари пешона кенг 
бўлиши керак эди ва шунинг учун манглай устидаги сочларнинг бир 
қисмини қириб юришга, қош ва киприкларни теришга тўғри келар-
ди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


53
Гўзалликнинг бу идеали Уйғониш даври рассомлари чизган пор-
третларда мужассамлашган. Кийимлар готика
1
давридагига нисба-
тан кенгроқ бўлди. XVI асрда янги фасонга кўра енглар қирқила 
бошлади. Кесилган жойлардан оқ рангдаги ички кийим кўриниб 
турарди – оқ мато энг қимматбаҳо ҳисобланарди. Енглар елкада-
ги куйлакка ленталар билан маҳкамланарди. Енгнинг фасони энди 
одамнинг у ёки бу табақага мансублигини кўрсатиб турарди.
Эркаклар модасида каштали матодан тикилган плашчлар омма-
вийлашиб кетди. Кекса кишилар, олимлар, зиёлиларнинг вакиллари 
узун, ерга етадиган плашч кийиб юришарди – бундай кийим обрўли, 
«муносиб» ҳисобланарди. Ҳозир ҳам бунақа плашчлар бир қатор 
мамлакатларда университет кийими сифатида сақланиб қолган.
Энг модали бош кийимларидан бири патлар билан безатилган 
берет ҳисобланарди. Аёллар куйлаклари кўплаб кашталар, олтин 
занжирлар ва бошқа қимматбаҳо зеб-зийнатлар билан безатиларди. 
Йўғон ва узун сочлар аёлларнинг энг илғор модадаги соч турмакла-
ши ҳисобланарди. Олий табақа хонимларининг соч турмаклари ол-
тин ва кумушдан ясалган нозик тўрчалар билан безаларди.
XVI асрда Испаниянинг юксак иқтисодий аҳволи Европа 
ҳаётининг олдинги ўрнига Испания қироллик уйининг мода ва 
ахлоқини олиб чиқди. Испан модасига тақлид қилишарди, у афсо-
навий гўзал ҳисобланарди.
Қомат гўзаллигини кўрсатишга интиладиган Италия Уйғониш 
даври модасидан фарқли равишда, испан модаси геометрик шакллар 
таъсири остида қолган эди. Костюмни қимматбаҳо бахмал ва пар-
чадан тикишар, олтин ва кумуш ипларни ишлатишар, қимматбаҳо 
тошлар, олтин занжир ва белбоғлар билан безатишарди (Америка 
очилгандан сўнг мамлакатда қимматбаҳо тошлар ва олтин етарли 
эди), шунингдек, жуда қиммат бўлган мовий ранг ҳалқалардан ҳам 
фойдаланишарди.
Испан модаси қоматнинг табиий шаклини сунъийси билан ал-
маштиради, бунга қалин матолар тиқиб қўйиладиган эркаклар 
курткалари (уларни «ғоз қорин» дейишарди), корсетлар ва аёллар 
кўйлагидаги металл пластинкалар ёрдам берарди. Аёлларнинг кий-
1
Готика – (итал. Gotiko – готларга хос) – XII асрнинг иккинчи ярми – XV асрлар
Ғарбий Европа санъатига хос услуб. Уйғониш даври гуманистлари ўзларидан олдинги
санъатнинг «ёввойи» характерини таъкидлаш учун шундай аташган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


54
имлари қаттиқ ва ҳаракатсиз бўларди. Эркаклар кийими рицарлар-
нинг костюмини эслатарди.
Испан костюмлари тикувчилик санъати намунаси бўлиб, испан 
модаси бутун Европада шуҳрат қозонган эди. XVII аср иккинчи яр-
мида абсолютизм гуллаб-яшнаган даврда мода маркази Францияга 
кўчди. Шу даврдан бошлаб Европа модасини Париж белгилайдиган 
бўлди.
Эркаклар парчадан тикилган камзул, ички нимча ва тиззагача тор 
шим кийиб юрардилар. 1640 йилга яқин Францияда қайрилма га-
жакли эркаклар париги модага кириб, узоқ муддат сақланиб қолди. 
Аёлларнинг соч турмаклари ҳам мураккаб эди, улар симдан ясалган 
каркаслар билан ушланиб турардилар. Аёллар куйлаклари парча 
ва шоҳидан тикилар, кўплаб кашталар билан безатиларди. Аёллар 
кийимини тўқилган рўмоллар, елпиғичлар, тугмалар, туғноғичлар 
тўлдириб турарди. Оёқ кийими кумуш қадагичлар билан безатилар-
ди. Белбоғларга (корсет) талаб алоҳида эди. Битта белбоққа бир ки-
лограммгача кит мўйлови сарфланарди. Ана шу қаттиқ «кийим»ни 
белга тортиб боғлашарди, чунки моданинг талабига кўра бел «ари-
никидан йўғон бўлмаслиги» керак эди. Лекин кийимнинг яна бир 
вазифаси бор эди, у кишининг маълум бир аҳоли қатламига ман-
сублигини кўрсатиб туриши керак эди. Деҳқон ёки шаҳарликнинг 
пули бўлган тақдирда ҳам у юқори жамият вакиллари каби кийи-
нишга ҳақли эмас эди.
Пули бор оддий кишилар бойлардай кийинишни хоҳлардилар, 
бироқ ҳокимият эгалари кийимларга тааллуқли «тақиқловчи» 
қарорлар чиқаришган эди.
1548 йилда Карл V чиқарган буйруқда кийимлар «князни граф-
дан, графни барондан, баронни бюргердан, бюргерни деҳқондан 
фарқлашга» ёрдам бериши кераклиги ёзилган. Ҳатто Мартин Лю-
тер ҳам қўзғолон кўтарган деҳқонларнинг жундан тўқилган плашч 
кийиш талаблари ҳақида ғазаб билан ёзган эди.
Шундай қилиб, кийим фақат совуқдан, ёмғирдан ёки қуёшдан 
ҳимояланиш воситасигина эмас ёки фақат инсоннинг ўз диди-
ни кўрсатишга интилишигина эмас экан. Кийим тарихий даврни, 
унинг дунёқарашини ҳам ифодалайди. Даврлар ўзгаради. Давр-
нинг дунёқараши, урф-одати, кишиларнинг орзу-умидлари ва ўй-
хаёлларини ўзида яққол акс эттирган мода ҳам ўзгариб боради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


55
* * *
Илк янги даврнинг хўжалик ҳаёти ва иқтисодиётидаги ўзига 
хос жиҳатлар – янги ва анъанавий усулларнинг ҳамжиҳатликда 
мавжуд бўлиши эди. Қишлоқ хўжалигида анъанавий усуллар усти-
вор бўлса, саноатда, масалан, тўқимачиликда янги усуллар жадал 
кириб келаётган эди. Европа иқтисодининг қатор соҳалари жадал 
ривожланиш йўлига тушиб олганлиги сезилиб турарди. Натижада 
ижтимоий стратификация жараёни кўзга ташлана бошлайди: турли 
қатламларга мансуб гуруҳларнинг ўзаро бирикиши оқибатида бур-
жуа жамиятининг янги синфлари шакллана бошлади. Илк буржуа-
зия таркибига қишлоқдаги ва шаҳардаги тадбиркорлар – янги зода-
гонлар, савдогарлар, мануфактура эгалари, шаҳар зиёлилари ва бой 
қишлоқликлар қўшилишди. Янги жамиятнинг ижтимоий таркиби 
шаклланиши билан янгича урф-одат ва ахлоқ нормалари ҳам қарор 
топиб борди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish