Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Деҳқонлар. Ўрта асрлардагидек XVI–XVII асрларда ҳам Ев-
ропа аҳолиси жуда секин кўпаяди. Деҳқонлар бутун аҳолининг 
88 фоизини ташкил қиларди. Шаҳарларнинг деярли бутунлай 
ўсмаётганлигининг сабабларидан бири қишлоқ хўжалигини юри-
тишнинг қолоқ усуллари эди.
Масалан, Францияда ерни қўлда ёғоч омоч билан ёки қадимий 
чўкич билан ҳайдашарди. Ҳатто XVIII асрда ҳам темир омоч 
камдан-кам, асосан бой деҳқон хўжалигида қўлланарди. Темир 
қиммат эди. Ёғоч омочдан сўнг ерни бороналаб чиқишар, кейин 
экишарди. Буғдой пишганда уни қўл ўроқ билан ўришарди, чун-
ки ўт ўришга мўлжалланган бел ўроқ (чалғи) билан буғдой ўришга 
одат йўл қўймасди. Қишлоқларда хурофот ҳукм сурарди. Далани 
www.ziyouz.com kutubxonasi


45
буғдой ёки арпа билан ва ёқилган шам билан уч марта айланиб 
чиқмагунларича ҳайдашни бошламас эдилар. Уруғни фақат 30 та 
тешикли (кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас) бўри терисида сепишарди. Бит-
та шаҳарликни боқиш учун маҳсулотнинг шунақа миқдори талаб 
қилинардики, уни фақат ерда ишлаётган 8 –9 деҳқонгина етиштира 
оларди. Эҳтимол тақдир юборган синовлар деҳқонларда шароит-
га мослаша олиш қобилияти, қарор қабул қилишда имиллаш, ҳар 
қандай янгилик киритилишидан қўрқиш, кун кўриш манбаларини 
излашда ўжарлик каби характер белгиларини пайдо қилгандир. 
Шимолий Европа деҳқонлари, масалан, кончи ҳам, темирчи ҳам, 
тўқувчи ҳам, юк ташувчи ҳам, каботаж
1
сузувчи ҳам, ёлланма ишчи 
ҳам эдилар. Қўшимча даромадсиз яшашнинг иложи йўқ эди.
Асрлар давомида деҳқон қул ҳам, крепостной ҳам, ернинг эркин 
эгаси ҳам, буйруқни бажарувчи ва ижарачи ҳам бўлиб кўрди. Агар 
ўрта асрларда деҳқонлар асосан шахсан қарам бўлган бўлсалар, янги 
давр бошларига келиб кўпчиликлари шахсий эркинлик қанчалар 
муҳим бўлмасин, у тўқ ҳаётни кафолатлай олмаслигини яхши ту-
шунишарди.
1676 йили Юқори Австриядан бир руҳоний ўз даврини шундай 
шарафлайди: «Худога шукроналарким, энди округимизда крепост-
нойлар йўқ ва бугун ҳар бир киши ўзи ҳоҳлаган ерда яшаши мум-
кин!» Ҳа, деҳқон эркин, лекин аввалгидай ер сеньорга тегишли, 
давлат солиқ олади, черковга ўндан бирини бериш керак, сеньорга 
эса улушини. Бундай эркинликда очликдан ва оғир меҳнатдан ўлиб 
қолмасликнинг иложини қилиш жудаям қийин эди.
Янги даврда янгича турмуш тарзининг белгилари намоён бўлади, 
савдо ривожланади, меҳнат тақсимотига асосланган мануфактура 
ишлаб чиқариши пайдо бўлади ва ривожланади, техника аввалги-
дан тезроқ мукаммаллашади.
Аҳоли турли қатламларининг ҳолати ва машғулоти ўзгаради: бур-
жуазия ўсиб ва бойиб боради, зодагонлар янги хўжалик ҳаётига тор-
тилади, деҳқонлар аста-секин шахсий қарамликдан озод қилинади, 
ёлланиб ишлаётган кишилар сони ўсиб боради.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish