Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Кундалик ҳаёт. Сиз Европа мамлакатларининг янги давр бош-
ларидаги иқтисодий ва сиёсий ривожланиши билан, монархлар ва 
зодагонлар, савдогарлар, ҳунармандлар, деҳқонлар ҳаёти билан та-
1
Каботаж – бир денгизнинг ёки бир давлатнинг портлари орасида қирғоқ бўйлаб ке-
маларда сузиб юриш.
www.ziyouz.com kutubxonasi


46
нишдингиз. Лекин сиз улар қандай шароитда яшаганлигини, ўша 
пайтларда одамлар қанча умр кўрганлигини, нималарни истеъмол 
қилганлигини, қандай касалликларга дучор бўлганлигини, нима-
лардан қўрққанликларини ва Худодан нимани тилаганлигини била-
сизми?
Ўрта асрлар ва янги давр бошларидаги воқеалардан маълумки, 
деҳқонлар сеньорларга қарши кўп маротаба қўзғолон кўтаришган, 
ҳақиқий урушлар олиб боришган. Бироқ бу унчалар ҳам тез-тез 
бўлиб турган эмас. Одатда улар қийинчилик билан бўлса ҳам бир-
бири билан келишишган. Ҳатто ўзларининг шахсий эрксизликла-
ри ва кўплаб мажбуриятларини ҳам деҳқонлар зарурий деб қабул 
қилганлар. Феодаллар ҳам, ҳатто ёмон тинчлик ҳам яхши жанжал-
дан маъқулроқ эканлигини тушунганлар. Деҳқонларнинг ҳақиқий 
душманлари эса вабо, очлик ва урушлар эди.
«Эй, Худо! Бизларни вабо, очлик ва урушдан ўзинг асрагин!», – 
XVII асрда деҳқонларнинг илтижолари ана шундай бошланар эди.
Ҳам ташқи, ҳам ўзаро доимий урушлар XVI–XVII асрларда Евро-
па аҳолисининг кенг оммасида ишончсизлик ва қўрқув туйғуларини 
уйғотарди. Урушлар вайроналик, талон-торож, зўравонлик олиб ке-
лар ва ўлим даҳшатини соларди. У даврларда уруш ўзини ўзи боқарди 
ва аскарлар ҳимоясиз шаҳарликлар ва энг аввало қурол тақиб юриш 
ҳуқуқидан маҳрум қилинган бечора деҳқонлар ҳисобидан кун кўрар 
эдилар.
Қишлоқ ва шаҳарлар аҳолиси ишончсизлиги ва қўрқувининг 
яна бир сабаби очлик ва унинг даҳшати эди. Очлик Европада тез-
тез такрорланиб турарди (бу паст ҳосилдорликнинг оқибати эди). 
Масалан, Германияда 1660 –1807 йиллар оралиғида ўртача ҳар тўрт 
йилдан биттасида очарчилик рўй берган.
Ва ниҳоят эпидемиялар, энг аввало, вабо ва ўлат қўрқув келти-
рарди. Ўрта асрларнинг қирғин келтирувчиси бўлган вабо янги давр 
бошларида ҳам одамларни тинч қўймади. Масалан, Парижда 1612, 
1619, 1631, 1638, 1662 ва 1688 йилларда авжига чиқди. Фақат XVII 
асрда олти марта эпидемия тарқалган. XVIII асрда бироз енгил-
лик бўлди, лекин барибир 1720 йили Тулон ва Марселда вабонинг 
даҳшатли эпидемияси бўлди. Тарихчиларнинг ёзишига қараганда, 
эпидемия натижасида Марсель аҳолисининг ярми қирилиб кетган, 
кўчалар жасадга тўла бўлган, уларни йиғиб олишга одам бўлмаган. 
У даврда ҳали ўлат ва терлатма (тиф) каби касалликларни ҳам да-
www.ziyouz.com kutubxonasi


47
волай олмаганлар. XVIII асрда ҳар 100 кишидан 95 таси ўлат билан 
касалланган, ҳар еттинчи бемор эса вафот этган. Терлама XVII ва 
XVIII асрларда айниқса кўп бўлган. Шундай эпидемиялардан би-
рида бу касаллик юзлаб бечора парижликларни қабрга олиб кетди. 
Гўрковлар ўлганларнинг жасадини кўмиб улгуришмасди.
XVIII асрда Европада кенг тарқалган яна бир касаллик чечак 
бўлди. Ундан айниқса ёш болалар катта жабр кўрарди. Бу касаллик 
ҳам миллионлаб одамларнинг умрига зомин бўл. Қўрқув ва эртанги 
кунга ишончсизлик руҳи бу кулфатларнинг ниҳояси кўринмаганидан 
келиб чиқарди. Аҳоли эпидемиядан ўзини ўнглаб олишга улгурмас-
дан қаҳратон қиш бошланади, сўнг ҳосил яхши бўлмайди ва шундай 
офатларнинг охири йўқдай туюларди. Фақат XIX асрга келиб (1798 
йили Женнер томонидан эмлаш усули кашф қилингандан сўнг) ев-
ропаликлар бу даҳшатли жараёндан чиқа олдилар.
Бундай шароитда Европа аҳолиси секин кўпайди, баъзан эса бу-
тунлай кўпаймади ҳам. Айниқса янги туғилган чақалоқлар орасида 
ўлим кўп эди. Камдан-кам болалар улғайишга улгурарди. Масалан, 
XVIII асрнинг II ярмида Францияда туғилган ҳар 1000 нафар бола-
дан 273 нафари 1 ёшга етиб борган. Бу кўрсатгич Англияда – 165, 
Швецияда – 200, Данияда – 191 нафарни ташкил қилган
1
. Қирқ ёш-
дагилар кекса, қария саналган, камдан-кам одамлар 70 ёшгача яшар-
дилар. Ўртача умр 30–34 ёш ҳисобланарди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish