Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Буржуазия. Савдонинг ўсиши шаҳар аҳолиси ўртасида бур-
жуазия сонининг кўпайишига олиб келди. «Буржуа» сўзининг ўзи 
Францияда XII асрдаёқ пайдо бўлганди ва шаҳарнинг «ҳурматли» 
фуқароларини англатарди. Судьялар, адвокатлар, нотариуслар, 
врачлар, аптекачиларга ана шундай мурожаат қилишарди. Жами-
ят «ҳурматли одам» бойликка эга бўлишини, шаҳар ташқарисида 
ери бўлишини ва ўз уйида яшаб, ўзини муносиб тутишини талаб 
қиларди.
XVII аср ўрталарида буржуазиянинг юқори қисмини савдогар-
негоциантлар ва банкирлар ташкил қиларди.
Молиячилар. Молиячи-банкирлар буржуазиянинг алоҳида 
гуруҳи саналарди. Улар ўз банклари ва компанияларидаги ишлари-
дан ташқари давлат молияси билан ҳам шуғулланар, қироллик хиз-
матини ҳам ўтардилар. Улардан кўпчилиги бу машғулотларни сар-
моячилик фаолияти билан бирга олиб борарди.
Француз қироли Людовик XV давридаги Кастаньеларнинг 
қудратли молиявий оиласини мисол қилиб олиш мумкин. Улар-
нинг бойиши Испан тахти учун бўлган уруш билан бирга бош-
ланди. Ўша давр тарихчиси: «Уларнинг бирлари Каркассонда тали 
(давлат солиғи) йиғувчи эди, бошқалари Ост-Индия компанияси 
бошқарувчиси, ўғиллари ва жиянлари эса вазирлар бўлишдан ол-
дин Тулуза парламенти мажлисида ўтирар эдилар. Каркассонда Ка-
станье мануфактуралари ишлар, Парижда эса Кастанье банки бор 
www.ziyouz.com kutubxonasi


42
эди... Амстердамда Кастанье банки ишларди», – деб ёзади. Улар 
қурол сотиб олувчиларни пул билан таъминлар ва мустамлакачи-
лик юришларини молиялаштирар эдилар. Қиролнинг асосий кре-
диторларидан бири «Негр бурни» компаниясини барпо қилишда, 
Гвинея компаниясида, испан Америкасига негрларни олиб кириш 
ҳақидаги шартномани тузишда, қисқасини айтганда, Франциянинг 
барча йирик халқаро савдосида иштирок этган Антуан де Кроз эди. 
1712 йили у Луизиана билан савдо монополиясини ҳам эгаллаб 
олди.
Францияда давлатнинг марказлашган молия тизими бўлмай, ха-
зина тушуми ўртада турувчиларга боғлиқ эди. Шундай ўртада ту-
рувчилардан бири қайсидир бир солиқни йиғиш ҳуқуқини сотиб 
олувчилар эди. Улар маълум бир миқдордаги пулни хазинага тўлар, 
кейин эса барча йиғилган пулларга хўжайинлик қилар эдилар. 1730 
йилдан кейин Францияда қирқта йиғимларни бош сотиб олувчилар 
бўлиб, амалда мамлакатнинг молияси уларнинг қўлида эди. Ким-
лар йиғимлар йиғиш ҳуқуқини сотиб олиши мумкин? Фақат жуда 
бой одам, бунинг устига агар ҳокимиятда ҳам алоқалари бўлса. 
Қиролликда йиғим йиғиш ҳуқуқини сотиб олувчилар 1789 йилги 
Буюк француз инқилобига қадар ҳам мавжуд эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish