Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Савдо компаниялари. Савдо-сотиқнинг ривожланиши савдо 
компаниялари ёки савдо жамиятлари сонининг ошишига олиб кел-
ди. Савдогарларнинг ҳаёти хавф-хатарга тўла, улар ҳар куни мол-
www.ziyouz.com kutubxonasi


37
мулкини ва ҳатто ҳаётини ҳам хавфга қўйишар эди. Худди ана шу 
хавф-хатар савдогарларни бирлашишга ундарди.
Дастлаб бундай компания ўзаро ҳамма нарса – меҳнат, хавф-
хатар, пулни бўлишадиган яқин қариндошлардан иборат бўлган. 
Кейинчалик компаниялар ўз таркибига меҳнати ва пулини қўшишга 
рози бўлган бегоналарни ҳам қабул қила бошладилар. Компания аъ-
золари унинг фаолияти натижаси учун ўз мол-мулклари билан жа-
воб берардилар. Акционерлик жамиятлари
1
ана шу тарзда ташкил 
қилинар эди.
Эркин бозор одатларини бузиб юборган монополияларнинг
2
пайдо бўлиши ҳам янги давр белгиси эди. XVII асрдаёқ халқаро
монополиялар вужудга келади. Бу иш анча мураккаб ҳисобланар, 
ақл, куч, чаққонлик ва энг асосийси катта пул талаб қиларди. Гол-
ландияликлар ҳаммадан кўп монополияларга эга эдилар.
Дунё савдоси. Дунё савдо-сотиғининг марказида Голландиядан 
ташқари Англия ҳам турар, бу эса Буюк географик кашфиётларнинг 
натижаларидан бири эди.
Англияда энг йирик бўлган Лондон портларида улкан елканли 
кемалар зич турарди. Денгизлар оша савдо қилиш инглиз савдогар-
ларини савдо компанияларига бирлашишга мажбур қилди. Бундай 
компаниялар сони катта тезлик билан ошиб борди.
1600 йилда Ост-Индия компанияси ташкил қилинган бўлиб, 
мамлакатга мурч ва қалампир олиб келиш ҳуқуқи фақат шу ком-
панияга берилган эди. 1607 йилда компания ўз аъзоларига қўшган 
маблағларининг 500% миқдорида дивиденд тўлади. Мамлакатга 
пахтани фақат «Левантий» компанияси олиб келиши мумкин эди. 
Улар Ўрта денгизи мамлакатлари билан савдо қилишдек имтиёзли 
ҳуқуқни ҳам қўлга олишганди. Россия билан машҳур «Московия» 
компанияси савдо қиларди. Банкирлар ва даллоллар, қассоблар ва 
пиво пиширувчилар, машҳур зодагонлардан то қиролгача – бар-
ча-барча қайсидир компаниянинг пайчилари бўлишга уринарди. 
Қироллар компанияларни тузишга жон-жон деб рози бўлар, чунки
1
Акция – акционерлик жамияти чиқарган ва унинг эгасига акционерлик жамияти 
фойдасидан даромад олиш ҳуқуқини берувчи қимматбаҳо қоғоз. Акционерлик жамияти – 
маблағи акциялар сотиш йўли билан ташкил қилинадиган капиталистик корхонанинг таш-
килий шакли.
2
Монополия – ишлаб чиқариш, савдо қилиш, кондан фойдаланишнинг бир шахсга, шах-
слар гуруҳи, давлатга бериладиган имтиёзли ҳуқуқи.
www.ziyouz.com kutubxonasi


38
берган патенти
1
учун хазинага улкан пуллар келиб тушар ва ўзлари 
бепул пайчи бўлиб олишар эди. Бундан ташқари кўпгина компа-
ниялар узоқ мамлакатларда Англия манфаатларини ҳимоя қилиш 
мажбуриятини ҳам олишарди. XVI аср охири, айниқса дастлаб-
ки Стюартлар даврида, маълум товарлар билан ёки белгиланган 
ҳудудда савдо қилиш ҳуқуқини асосан лондонлик бойлар сотиб 
олади. Лондонлик савдогарларнинг баъзилари 100 мингдан 500 
минг фунт стерлинггача бойлик тўплаганлиги тўғрисида маълумот-
лар сақланиб қолган. Савдодан келадиган фойданинг шу тариқа ўта 
тенгсиз тақсимланиши, саноат ва савдони монополиялаштириш си-
ёсати, ички бозорнинг кам тараққий этганлиги капитализм ривож-
ланишига ғов бўлиб, қиролнинг иқтисодий сиёсати билан капитали-
стик тараққиёт эҳтиёжлари ўртасида кескин қарама-қаршиликлар 
келтириб чиқарди.
XVII аср бошларига келиб инглиз савдо компаниялари Эрон-
дан Шимолий Америкагача, Швециядан Ҳиндистон ва Цейлонга-
ча бўлган жуда катта ҳудудни ўз таъсирларига олган, Ҳиндистон ва 
Америкага тобора кўпроқ кириб бораётган эди. 1640 йилга келиб 
инглиз савдосининг ҳажми XVII аср бошларидагига қараганда икки 
баробар зиёд эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish