Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришлар. Ғарбий Европада XVI–
XVII асрларда шаҳарлардаги сингари қишлоқларда ҳам капита-
листик муносабатлар шакллана бошлади. Аммо қишлоқда меҳнат 
қуролларининг такомиллашуви, ижтимоий меҳнат тақсимоти, фе-
одал ишлаб чиқариш муносабатларининг емирилиши нисбатан се-
кинлик билан юз берди. Шу сабабли қишлоқда капиталистик муно-
сабатларнинг шаклланиши ҳам секинлик билан амалга ошди.
Бу жараён энг шиддат билан ўтказилган жой Англия бўлди, чун-
ки бу ерда деҳқонларни экспроприация қилиш ўта қатъият билан 
амалга оширилди. XVII аср ўрталарида Англия типик аграр мам-
лакат бўлиб, аҳолининг 4/5 қисми қишлоқларда яшарди ва қишлоқ 
хўжалиги билан шуғулланар эди. XVI–XVII асрлар Англия тари-
хининг ўзига хос томони шундаки, бу ерда, масалан, Франция ва 
Германиядан фарқли равишда, капиталистик муносабатларнинг 
шаклланиши қишлоқда шаҳардагига нисбатан олдинлаб кетди. Шу 
сабабли Англия қишлоғидаги ўзгаришлар фанда «аграр инқилоб» 
номини олган.
Бу жараённинг мазмуни шундаки, анъанавий ҳуқуқга кўра ерга 
эгалик қилаётган деҳқонлар барча воситалар яъни куч ишлатиш 
йўли билан ҳам ўз ерларидан сиқиб чиқарилди, уларнинг ўрнини 
йирик арендаторлар эгаллади. Ички ва ташқи бозорда қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларига талабнинг юқорилиги капиталистик таш-
www.ziyouz.com kutubxonasi


35
киллаштирилган деҳқончилик ва чорвачиликни юқори фойда кел-
тирадиган соҳага айлантирди. Ер капитал киритишнинг фойдали 
соҳасига айланиб қолди, лордлар юқори рента тўловлари эвазига 
катта-катта ерларини арендага бера бошладилар.
Натижада инқилобдан олдинги Англияда ер ва рента учун кураш 
жамиятда юз бераётган можароларнинг асосини ташкил қилди. Энг 
оғир аҳволда кичик ер эгаларининг кўпчилигини ташкил қиладиган 
деҳқонлар – копигольдерлар қолди. Уларнинг ерга эгалиги маълум 
муддатга бўлиб (одатда 21 йилга), ушбу муддат тугаши билан лорд-
лар рента ҳақини ошириши мумкин эди. XVII аср ўрталарига ке-
либ копигольдерлар тўлайдиган рента ҳақи XVI асрдагига нисбатан 
Сеффок ва Эссексда 4 марта, Уорвикширда – 3 марта, Ноттингем-
ширда – 6 марта, Уилтширда – 8 марта оширилди.
Мамлакатнинг шимоли ва шимоли-ғарбида қадимги аслзода-
лар – зодагон-феодаллар кўпроқ эди. Деҳқонларнинг тўловлари – 
пул ва натура солиқлари уларнинг асосий даромадларини ташкил 
қиларди. Лорд ер солиғини йиғиб оларди. Деҳқонлар пул билан бир-
галикда натура билан бир фунт қалампир ёки бошқа нарса, олтин-
ранг шпоралар ва деҳқон қарамлигининг қадимий белгиси – лорд 
ошхонаси учун бир жуфт идиш тўлар эди. Бундан ташқари лорд яна 
судья ҳам ҳисобланарди. Бундай помешчиклар қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини бозорда камдан-кам сотардилар. Улар бойиб кет-
ган савдогарлар орасидан чиққан янги зодагонларга нафрат билан 
қарарди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish