Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Марказлашган мануфактура. Дастлаб ҳар бир ишчи ўз уйида 
меҳнат қиларди. Бундай мануфактура тарқоқ мануфактура деб ном-
ланган. Бироз кейинроқ иш берувчилар, шунингдек, бой усталар 
(энди шаҳарларда ҳам) махсус бинолар қура бошладилар, унда бир 
том остида турли хил мутахассисликдаги ёлланма ишчилар меҳнат 
қиларди. Уларнинг ҳар қайсиси фақат битта ишни бажарар, бу эса 
ишни тезроқ ва сифатли қилиб бажариш имкониятини берарди. 
Бундай мануфактурани марказлашган деб атайдилар.
Капиталистик мануфактура ана шундай пайдо бўлди. Унда уста-
хонанинг, корхонанинг эгаси савдогар-капиталист ёки капиталист-
тадбиркор бўлиб, у капитал ва ишлаб чиқариш воситаларига эга-
лик қилади. Демак, мануфактура – бу қўл меҳнати ҳукмрон бўлган, 
меҳнатни алоҳида ишлаб чиқариш жараёнига тақсимлаш мавжуд 
бўлган ва ёлланма ишчиларнинг меҳнати қўлланиладиган йирик 
корхона. Капиталистик мануфактура майда ишлаб чиқаришдан йи-
рик саноат ишлаб чиқаришига ўтишни бошлаб берди.
Марказлашган мануфактуранинг тузилиши
Бозор
Мануфактура эгаси
Ёлланма ишчилар ишлайдиган йирик марказлашган корхона
Тарқоқ мануфактуранинг тузилиши
Бозор
Олибсотар
Ҳунарманд
Ҳунарманд
Ҳунарманд
Мануфактурали ишлаб чиқариш ривожланганлигининг аҳа-
мияти. Меҳнатни тақсимлаш бир вақт бирлигида кўпроқ маҳсулот 
www.ziyouz.com kutubxonasi


30
ишлаб чиқариш имкониятини берар, меҳнат унумдорлигини оши-
рар, сарф-харажатларни камайтирар ва маҳсулот таннархини арзон-
лаштирар эди. Фақат сифатли ва арзон маҳсулот ишлаб чиқарган 
корхонагина кучайиб бораётган рақобатга бардош бера оларди.
XVII асрда Англияда, Нидерландияда хўжалик юритишнинг 
янги шакли устувор эди, Францияда эса энди ривожланиб бораёт-
ганди. Хўжалик юритишнинг янги шакли ойна, қанд, қоғоз, шойи, 
мато ишлаб чиқаришга кенг тарқалади. Англияда мануфактура иш-
лаб чиқариши айниқса мато тўқишда кенг қўлланилар эди.
Мануфактура капиталистик ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, 
унинг эгаси бўлган капиталист битта ғоя – кўпроқ фойда олиш ғояси 
билан банд бўлган. Мануфактура ишчилари ўта ғайриинсоний усул-
ларда ҳам эксплуатация қилинган. Тадбиркорлар фақат меҳнатни 
жадаллаштириб қолмасдан, иш кунини узайтириш ва иш ҳаққини 
камайтириш билан бирга дайдиларни ўз корхоналарида мажбурий 
ишлатишга рухсат берувчи «қонли қонунларни» ҳам қўллар, бола-
лар ва аёлларни ҳам оғир меҳнатга жалб қиларди.
Мануфактура ижтимоий ишлаб чиқаришни тўлиқ қамраб олмади 
ва олиши ҳам мумкин эмасди. Капиталистик мануфактура Англия, 
Голландия ва Францияда айниқса кенг тарқалди ва катта аҳамиятга 
эга бўлди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish