Баъзи Европа мамлакатларида 1500 –1800 йиллари аҳолининг
кўпайиш жараёни (миллион киши ҳисобида)
1
:
Йиллар
Анг-
лия
Шве-
ция
Голлан-
дия
Фран-
ция
Герма-
ния
Рос-
сия
Ита-
лия
Испа-
ния
Европа
(жами)
1500
–
–
1,0
–
–
–
9,0
–
84
1550
3,0
–
1,3
19,5
–
–
11,5
5,3
97
1600
4,1
–
1,5
19,6
–
–
13,5
6,7
111
1650
5,2
–
1,9
20,3
–
–
11,7
7,0
112
1700
4,9
1,37
1,9
22,6
16
16
13,6
7,4
125
1750
5,8
1,78
1,9
24,6
17
25
15,8
8,6
146
1800
8,6
2,35
2,1
29,3
24,5
39
18,3
10,6
195
1
Ливи Баччи М. Демографическая история Европы / Серия «Становление Европы» /
Пер. с итал. А. Миролюбовой. – СПб.: «Александрия», 2010. С. 18.
www.ziyouz.com kutubxonasi
28
Баъзи Европа мамлакатларида 1500 –1800 йиллари
шаҳар аҳолисининг миқдори
(умумий аҳолига нисбатан % ҳисобида)
1
Мамлакат
1500
1550
1600
1650
1700
1750
1800
Англия
3,1
3,5
5,8
8,8
13,3
16,7
20,3
Голландия
15,8
15,3
24,3
31,7
33,6
30,5
28,8
Германия
3,2
3,8
4,1
4,4
4,8
5,6
5,5
Франция
4,2
4,3
5,9
7,2
9,2
9,1
8,8
Испания
6,1
8,6
11,4
9,5
9,0
8,6
11,1
Италия
12,4
12,8
14,6
14,0
13,4
14,2
14,4
Португалия
3,0
11,5
14,1
16,6
11,5
9,1
8,7
Капиталистик мануфактура. Мануфактуралар пайдо бўли-
шининг сабаблари. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши
асосан ижтимоий меҳнат тақсимоти орқали юз берди. XVI асрда
ҳунармандчиликнинг 100 дан ортиқ асосий тури мавжуд бўлса,
XVIII асрда улар сони 250 тага етди. Тармоқ ичидаги меҳнат
тақсимоти ҳам анча кенгайди, фақат тўқимачиликнинг ўзида 20
дан ортиқ мутахассисликлар пайдо бўлди. Жадал ривожланиш ўрта
аср цехчилик анъаналарига эга бўлган соҳалар – техник ва маданий
жиҳатдан энг муҳим янгиликлардан бўлган Иоганн Гутенбергнинг
китоб чоп қилиш усулида (1445) ҳамда қоғоз, шиша, совун, ойна ва
матолар ишлаб чиқаришда кузатилади. Айни пайтда денгиз савдо-
сининг ривожланиши, океан орти аҳолисининг ўсиб бориши, Янги
Дунёдан олтин ва кумуш оқимининг келиши оқибатида Европада
ҳунармандчилик маҳсулотларига талаб ҳам ортиб боради.
Албатта, шаҳарлардаги устахоналарда ҳунармандлар аввалгидай
меҳнат қилишар ва уларнинг кўплаб маҳсулотлари, аввалгидай си-
фатли эди. Аммо маҳсулотлар энди етишмасди.
Товарларга ўсиб бораётган талабни қондириш учун йирикроқ кор-
хоналар қуриш зарурати туғилди. Аммо устахоналарнинг катта-ки-
чиклиги, унда ишлаётган уста ва шогирдлар сони, маҳсулотларнинг
сони ва сифати цех низомларида қатъи кўрсатиб ўтиларди. XVII
асрга келиб бу чеклашлар саноатни ривожлантиришга тўсиқ бўлиб
қолди.
1
Ливи Баччи М. Демографическая история Европы / Серия «Становление Европы» /
Пер. с итал. А. Миролюбовой. – СПб.: «Александрия», 2010, С. 56.
www.ziyouz.com kutubxonasi
29
Йирик корхоналарга зарурат эса йилдан-йилга ортиб борарди.
Шундай қилиб, янги типдаги корхоналар – мануфактуралар пай-
до бўла бошлади. Бу корхоналарда энди янгича меҳнат тақсимоти
йўлга қўйилган бўлиб, уларда ёлланма ишчилар меҳнат қиларди.
Маҳсулотлар ҳали ҳам қўлда тайёрланарди. «Мануфактура» лотин
тилидан таржимада «қўлда ясалган буюм» («manus» – қўл, «factu-
ra» – буюм) деган маънони англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |