Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Савдонинг ривожланиши. XVI – XVII асрларда савдо ва тад-
биркорлик фаолиятининг марказлари бўлган шаҳарларнинг ўсиши 
давом этди. XVI аср бозорлари ўрта аср ярмаркаларидан катта фарқ 
қилади. Янги давр бозорлари фақат қурилиши билан эмас (катта 
майдон узра бир неча бино, қолган жойларни эса савдо расталари 
эгаллаган), бозор иштирокчилари билан ҳам ажралиб туради. Бунда 
энди фақат сотувчи ва харидор эмас, ҳаммоллар, мардикорлар, жар-
чилар, паттачилар, хуллас турли касб ва табақа вакиллари бозорда 
аралашиб кетган. Уларнинг кийимларига қараб қайси табақа вакили 
эканлигини билиб олиш мумкин. Буларнинг ҳаммаси ўз имконият-
ларига яраша товарни бозордан топа оларди. Кимдир ёғ, пишлоқ, 
балиқ, паррандалар, гўшт, мева ва сабзавот сотса, бошқа бировлар 
қишлоқдан пичан, ўтин, сомон, жун, каноп, қўлда тўқилган мато-
ларни олиб келишади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


36
Одатда шаҳар бозорлари ҳафтада бир ёки икки кун бўларди, 
чунки деҳқонларга сотиш учун маҳсулотларини тайёрлаб олишга 
вақт ва шаҳарга бориш учун бўш пайт топиш керак эди. Аста-секин, 
шаҳарлар ўсиб боргани сайин бозорлар ҳар куни ишлай бошлади-
лар.
Бозор шаҳарликлар ҳаётида қандай катта ўрин эгаллаганлигини 
ўша пайтлари дунёга келган мақоллардан ҳам билиш мумкин: «Бо-
зорда қадр-қимматдан бошқа ҳамма нарса сотилади», «Сандиқда 
пулинг бўлгунча бозорда дўстинг бўлсин».
Ёпиқ бозорларнинг қурилиши XVII асрга тегишли. Энг кат-
та бозорлар шаҳар ҳокимликлари томонидан Лондон ва Парижда 
қурилган эди. XVII аср охирларидан бошлаб бозор савдоси билан 
дўконлар рақобат қила бошлайди. Катта шаҳарларда ҳар иккала 
тарафида дўконлар чўзилиб кетган кўчалар мавжуд бўлиб, уларда 
ҳамма нарса: гўшт, парранда, темирчилик маҳсулотлари, зебу-зий-
нат буюмлари сотилар эди. Бу дўконлар ўрта асрлардагидан нимаси 
билан фарқ қиларди? Уларда энди ўз молларини ҳунармандлар эмас, 
профессионал савдогарлар сотар эдилар. Ўша давр кишиларидан 
бири «дўконлар дунёни эгаллади, шаҳарларни ютиб юборишмоқ-
да», – деб ёзган эди.
Сайёр савдо, яъни атторлик ҳам фаоллашади. Атторларни йи-
рик Европа шаҳарларининг кўчаларида кўриш мумкин эди. Улар 
Венециядаги Муқаддас Марк майдонида, Париждаги Янги кўприк 
ёнида, Кёльнда, Лондонда, Римда... изғиб юришардилар. Уларнинг 
дадил қичқириқлари узоқдан эшитилиб турарди, нон, кўкат, апель-
синлар, газеталар, эски кийим, кўмир ва бошқа кўпгина нарсаларни 
таклиф қилишарди.
Одамлар бундай савдогарларни дайди деб ҳисоблашар ва 
эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишар эди. Аммо кўпинча 
бунақа атторлар тез орада дўкон сотиб олар ёки ижарага олиб, 
дўкондор бўлиб қоларди.
XVII асрда ярмаркаларнинг аҳамияти пасайиб кета бошлади. 
Шаҳарлар ўсиши билан энди ҳар-ҳар замонда бўладиган ярмарка-
лар шаҳар аҳолисининг талабини қондира олмас, кундалик савдо 
керак эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish