Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Зодагонлик. Шаҳар аҳолиси. Францияда зодагонлик бир хил-
да эмас эди. Биринчидан, қадимий наслий зодагонлик мавжуд эди
(ўз наслини илк ўрта асрлардан бошлаган), улар ўз даромадлари-
ни ерлари, саройда ва армиядаги хизматларидан оларди. Қироллар 
улардан совға ва нафақаларни аяшмасди. Бироқ барибир саройда 
хизмат қилмайдиган, ўз ерларини эса аллақачон сотиб юборганлар 
орасида камбағаллашган оилалар ҳам бор эди. Уларни «ҳаво фео-
даллари» деб аташарди, чунки уларга ҳаводан бошқа ҳеч нарса те-
гишли эмасди.
Замондошлар ерга ўзлари ишлов беришга ёки ҳунармандчилик 
қилишга мажбур бўлган зодагонлар ҳақида ёзиб қолишдирган. Шу 
тарзда Оверндаги қадимий, лекин камбағаллашган зодагон насли-
дан бўлган шевалье де’Прад кўмирчилик касби билан шуғулла-
нишга мажбур бўлган эди.
Чекка провинциялардаги зодагонларнинг йиғилишлари бу хона-
вайрон бўлган аслзодалар учун байрам куни бўларди. Шунда улар 
байрамона тушликларда деҳқончасига қуруқ ўтган узоқ кунлар 
учун ўзларини роса сийлашарди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


43
Француз зодагонларининг бир қисми савдо ва тадбиркорлик 
билан шуғулланишни ўзлари учун қадр-қимматини ерга урувчи 
фаолият деб ҳисоблашарди. Лекин XVIII асрда ишчан зодагон-
лик шакллана бошлади. Агар зодагон ерларида темир рудаси ёки 
тош кўмир топсалар, у тадбиркор бўларди ёки бу ерларни ижара-
га берарди. Баъзи бирлари савдо компанияларининг пайчилари ёки 
йиғимлар йиғиш ҳуқуқини сотиб олувчи бўлиб олишади, мустамла-
ка қўрғонларини яратишда қатнашишади.
Бир қатор француз тарихчиларининг гувоҳлик беришларича, 
XVIII асрда Францияда зодагонлик «иш жараёнининг ҳақиқий жа-
заваси билан қамраб олинган эди... Ҳаммасидан кўпроқ савдо билан 
шуғулланарди». Янги фаолият уларнинг руҳини ўзгартириб юбо-
рар, қирол ҳукмронлигини чеклаш истагини туғдирар эди.
Шаҳар аҳолисининг бир қисмини «қуйи табақа» вакилла-
ри ташкил қилар эди. Бойлик ошиб борар, лекин у билан ёнма-ён 
қашшоқлик, қашшоқлар сони ҳам ошиб борарди. Ўша пайтларда 
ҳар бир шаҳар ўз қашшоқларига эга эди ва фақат ўз меҳнати би-
лан кун кўрадиган ёки ёлланиб ишлаётган ҳар бир киши уларнинг 
сафига тушиб қолиши ҳеч гап эмасди. Бунинг сабаблари жуда кўп 
эди, масалан, касаллик, ишдан айрилиш, ойлик маошнинг камайи-
ши, эр-хотиндан бирининг вафоти, болалар кўп бўлганда нон нар-
хининг ошиши... Бу кулфатлар қашшоқлик ва гадоликка олиб ке-
ларди. «Ўз қашшоқларига» шаҳар бирор ёрдам беришга ҳаракат 
қилар, улар ҳақида қайғуришга уринарди. Масалан, Венецияда 
ҳокимият уларга махсус ҳужжат ёки жетон (Авлиё Марк белгиси) 
беришар, улар қашшоқларга шаҳарда яшаш ва ҳатто черков ёнида, 
бой маҳаллаларда ва бозорларда садақа сўрашга рухсат берарди. 
Қашшоқларга ачинишар, лекин нафратланишмас, чунки инсонни 
очиқ осмон остига ҳайдовчи хонавайронлик ҳаммага хавф солиб 
турарди. Агар қашшоқ «бегона» бўлса, унинг олдида фақат битта 
йўл-дайдилик ва гадоликкина қоларди.
«Рисоладаги» одамлар дайдилардан нафратланишарди. Қадимги 
даврларда бойнинг остонасида турган гадо Худонинг элчиси 
ҳисобланарди. Христианлар бу қиёфада Исо пайғамбарнинг ўзи ҳам 
келиши мумкинлигига ишонишарди. Бироқ XVI асрга келиб бундай 
одамларга ачиниш ҳисси қарийб йўқ бўлиб кетди. Уларнинг ҳаёти 
дўзах, кўринишлари ҳам даҳшатли, яралар билан қопланган ифлос 
жулдирвоқилар тўдасидан иборат бўларди. Шаҳарликлар дайдилар-
www.ziyouz.com kutubxonasi


44
дан қўрқишарди, уларни дарвозадан қувлашишарди, лекин улардан 
бутунлай қутулишнинг иложи йўқ эди. Уларни касалликлар қулатар, 
ўлим изма-из юрар, аммо дайди ва гадолар барибир камайиб қолмас 
эди.
XVI асрда ёлланма ишчиларга эҳтиёж пайдо бўлди, аммо 
йўллардаги дайдилар тўдаси эса тадбиркорларда нафрат уйғотарди. 
Уларнинг қиёфасида арзон ишчи кучи бўлиши мумкин бўлган 
ишёқмасларни кўришишарди, холос.
Ҳокимият дайдилар ҳақида қонунлар қабул қилади, шаҳар 
кўчаларида садақа сўрашни тақиқлайди, уни бузганларни аёвсиз жа-
золайди. Германиянинг Кёльн шаҳрида уч марта «қонунсиз» садақа 
сўрашда қўлга тушган дайди осиб ўлдирилишга ҳукм қилинарди. 
XVI асрда Англияда дайдиларга қарши шундай шафқатсиз қонунлар 
қабул қилиндики, халқ уларни «қонли» деб атади: хоҳлаган киши 
дайдини мажбуран ўз ишчисига айлантириши мумкин эди. Қочиб 
кетган, лекин қўлга тушган дайдига тамға босишарди. Бу аҳволдан 
чиқиш йўли бормиди? Ҳар ким насибасини изларди. Баъзилари та-
лончилик, қароқчилик билан шуғулланувчи тўдаларга бирлашарди-
лар. Бошқалари ҳарбий хизматга кирар ёки хизматкорликка ёллани-
шар эди. Бойлар кўп эди ва улар хизматкорсиз яшай олмасди. Фақат 
биргина француз шаҳри Лионда XVI асрда аҳолининг чорагини хиз-
маткорлар ташкил қиларди. Кўпгина усталар, ҳунармандлар, ўзига 
тўқ деҳқонлар ҳам хизматкорга эга эдилар. Бироқ хизматкорликка 
ихтиёрсиз боришарди, чунки у ўзига-ўзи хўжайин эмас, куну-тун 
хўжайини хизматида эди. Шундай қилиб, улар йўл четида яшашар, 
уларнинг кўпчилиги шу жойда туғилар, шу жойда ўлардилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish