Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Иккинчи боб бўйича саволлар
1. Янги давр бошларида Европада ички миграцион жараёнларнинг ку-
чайишига нималар сабаб бўлди?
2. Кундалик турмуш ва ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар кишилар
дунёқарашининг шаклланишига қандай таъсир кўрсатди?
3. Европада дастлабки капиталистик мануфактураларнинг пайдобўли-
ши ишлаб чиқариш ва ижтимоий меҳнат тақсимотида қандай ўзга-
ришларга олиб келди?
4. Ишлаб чиқаришдаги янгиликлар савдонинг характерида қандай ўз-
гаришларга олиб келди?
5. Капиталистик ишлаб чиқаришнинг шаклланишида янги техник их-
тиролар қандай роль ўйнади?
6. Халқаро ва ички савдонинг ўсиши қандай ижтимоий ўзгаришларга
олиб келди?
7. Янги давр бошларида аҳолининг ижтимоий қатлами ва кундалик
ҳаётида қандай ўзгаришлар юз берди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


56
III Б О Б. УЙҒОНИШ ДАВРИДА ЕВРОПА МАДАНИЯТИ
Уйғониш манбалари
Янги давр бўсағасида. Юз йиллар давомида итальян деҳқонлари 
ерларини экишга тайёрлаётиб, қачонлардир оппоқ ҳайкал бўлган 
мармар парчаларини топиб олишарди. Аксарият ер эгалари бун-
га эътибор беришмас, уларни кераксиз нарса деб ҳисоблашарди. 
Баъзилари, онглироқ ёки тажрибалироқлари, бу номаълум ижод 
маҳсулларини қадимшунослик ишқибозларига сотишга ҳаракат 
қиладилар. Варварлардан ва шафқатсиз вақт зарбасидан ажиб бир 
тарзда қутилиб қолган, антик давр тарихида бутунлай йўқолиб кет-
гандек туюлган бу «излар» энди янги цивилизация ўрнатилишида 
муҳим роль ўйнаши керак эди.
XV аср охири – XVI аср бошларида Ғарбий ва Марказий Евро-
панинг кўпгина мамлакатлари мисли кўрилмаган юксалишни боши-
дан кечираётган эди: ҳамма ёқда мануфактуралар пайдо бўлар, улар 
турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарар, савдо жонланаётган, савдо-
гарлар ва саёҳатчилар энг чекка ерларга ҳам бориб етишган, йирик 
савдо уюшмалари ва компаниялар пайдо бўлаётган эди.
Кўпгина фанларнинг муваффақиятлари ва Буюк географик каш-
фиётлар одамларнинг олам ҳақидаги тасаввурларини ўзгартириб 
юборди, маданий алоқаларни кенгайтиришга имкон берадиган янги 
уфқлар очилди.
Аслида, жамият ҳаётининг эски феодал анъаналарида ўзгариш 
юз бермаган бирон-бир соҳа қолмади, ҳисоб.
Фалсафа ва санъатда улкан тўнтариш содир этилди. Идеал излаб, 
тақлид қилиш учун сўнгги ўрта асрлар одамлари Қадимги Юнон 
ва Рим маданиятига мурожаат қилишарди. Антик меросга қизиқиш 
шунчалар кучли эдики, унутилган китоб жовонларидан, монастир 
кутубхоналаридан эски қўлёзмаларни, қадим муаллифларнинг 
асарларини юзлаб олимлар иштиёқ ва ғайрат билан ўрганишди, 
ҳайкаллар, тангалар, вайроналар, барельефлар излаб уларни тас-
вирлашга киришдилар, баъзан эса ҳаётларини хавф остига қўйиб 
уларни асраб қолдилар.
Шундай қилиб, ўрта асрлар охирида аввал унутиб юборилган 
қадимий маданият қайта туғилди ва шу билан биргаликда янги
давр – Уйғониш бўсағасида турган жамиятнинг ўзини ҳам маъна-
вий янгиланишга олиб келди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


57

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish