Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ҳақиқат тасвирчилари. Итальян Уйғонишининг гуманистик 
ғоялари Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатлари санъатига таъ-
сир кўрсатди. Уларнинг орасида ўзаро рақобат қилаётган феодал 
католик Испания ва унинг ҳукмронлигидан қутила олган кичкина 
Голландия ҳам бор эди. Голландияда капиталистик муносабатлар-
нинг ўрнатилиши протестанизмнинг
1
тарқалиши билан бир пайтда 
рўй берди.
Протестантлар
2
дабдабали диний маросимлардан воз кечдилар, 
ўз черковларини тасвирий санъат асарлари билан безатмадилар. Су-
ратларнинг буюртмачиси черков эмас, шаҳар бойлари бўлиб қолди. 
Улар учун тасвирчилар тарихий ва афсонавий суратлар билан барча 
пейзаж, натюртмортлар, портретлар, турмуш саҳналарини ҳам чиз-
дилар.
1
Протестантизм – черковни ислоҳ қилиш учун ҳаракат
2
Протестант – черковни ислоҳ қилиш тарафдорлари.
www.ziyouz.com kutubxonasi


72
Голландия санъати ўзининг энг юксак тараққиётига Рембрандт 
Харменс ван Рейн (1606 –1669) ижодида эришди. У тегирмончи 
оиласида, Рейн дарёси ирмоғи яқинида туғилди, шунинг учун ҳам 
оила фамилиясига «ван Рейн» қўшилган. Рембрандт яхшигина маъ-
лумот олди ва ота-онаси уни амалдор қилмоқчи бўлишди. Аммо 
ўсмир ўзига рассомликнинг мураккаб йўлини танлади.
Рембарндт ҳеч қачон Италияда бўлмаган, лекин нусха ва гравю-
ралардан Уйғониш титанлари санъатини тинимсиз ўрганарди. Кей-
инчалик, машҳур бўлиб кетганидан сўнг, у уйида тасвирий санъат 
коллекциясини тўплади. Унда Итальян рассомлари ижодига катта 
ўрин ажратилган. Буюк голландияликка уларнинг ҳаётга муҳаббати, 
инсонга ҳурмати, ижодни ўрта асрчилик диний чекловларидан озод 
қилишга интилишлари яқин ва тушунарли эди.
Ижодкорни доимо инсон, унинг ички дунёси қизиқтиради. Рем-
брандт одамларни диққат билан кузатади, уларни тушунишга, ан-
глашга ва уларнинг фикрларини, руҳий ҳолатларини суратларда акс 
эттиришга уринади.
Рембрандт машҳур портретчи бўлганди. Обрўли бюргерлар, 
врачлар, амалдорлар бирин-кетин рассомнинг олдида қиёфасини 
чиздириш шарафига муяссар бўлиш учун ҳаракат қилдилар. Бу-
юртмачилар фақат тасвирда берилган шоҳи ва бахмал, қимматбаҳо 
тақинчоқ ва безаклар жилосининг енгиллигинигина эмас, рас-
сом одамларнинг ўзига хослигини, уларнинг характерли ишора ва 
ҳолатини таъкидлаш қобилиятини ҳам қадрлашарди.
Йиллар ўтиши билан Рембрандт инсон руҳи қаърига янада 
чуқурроқ кириб боришга муваффақ бўлди. Бу мулкдор одамларга 
ҳаммавақт ҳам ёқавермади ва шунда Рембрандт оддий шаҳарликлар, 
камбағал ҳунармандлар расмини чиза бошлади. «Қизил кийин-
ган чол портрети», – оғир ўтган умр ҳақидаги фожиали қиссадир. 
Ёруғлик оқими қоронғиликдан чол қоматини олиб чиқади. Озгина 
эгилган елкалар, тугунсимон қон томирлари бўртиб чиққан қадоқ 
қўллар, оппоқ соқол, тиришган пешона ва қора кўзларнинг нигоҳи 
сурат қаҳрамонига Инжил донишмандлари қиёфасини бахш этади. 
Ижодкорнинг ўзи ҳам изланиш ва надоматларга тўла ҳаётни яшаб 
ўтган. Тақдир Рембрандтни аяб қўймади, шон-шуҳрат ва омад, тан 
олмаслик ва тўлиқ унутиш билан алмашди. Севимли хотини вафот 
этади, қарзлар ошиб боради, уй, мебель, Рембрандтнинг ўзи чизган 
расмлари ва не-не машаққатлар билан йиғилган коллекция сотилади. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


73
Бироқ кундалик турмуши қанчалик оғирлашмасин, тасвирий санъ-
атга шунча кўп куч бериларди. Сўнгги асари – «Адашган ўғилнинг 
қайтиши» энг оғир даврда – ўғлининг ўлимидан сўнг яратилган.
Инжилда оиласини ташлаб кетиб, узоқ вақт санғиб юрган, кўп 
йиллардан сўнг эса, бойликларини совуриб бўлган, ортга қайтган 
ўғил кечирилади ва ота уйига қабул қилинади. Рембрандт учрашув 
пайтини тасвирлаган. Адашган ўғил уй остонаси ёнида тиз чўкиб 
турибди. Йиртиқ кийим ва сочсиз бош ўтган умрнинг кулфатла-
рини шундаққина айтиб турибди. Кексайиб, кута-кута кўр бўлиб 
қолган отанинг бармоқлари ўсмирнинг елкасига тегаяпти. Қўл 
ҳаракатидан қарийб умидини узган одамнинг ёрқин қувончини ва 
чексиз муҳаббатни англаймиз. Сурат жозибали нур билан, майин 
жимирлаш билан тўлдирилган, олтинранг жилолар қаҳрамоннинг 
руҳий янгиланишини таъкидлаб, ҳатто адашган ўғилнинг жулдур 
кийимларида ҳам товланади.
Голландиядан фарқли ўлароқ, Испания XVII асрда ҳам ўрта аср 
қолдиқлари ва инквизициялар мамлакати бўлиб қолаверди. Бу ерда 
янги, гуманистик маданият куртаклари қийинчилик билан чиқаётган 
эди. Босқинчилик урушлари халқни аслзодаларнинг ялтироқ 
ҳаётлари билан таққослаганда янада даҳшатлироқ кўринадиган 
муҳтожликка маҳкум этди. Бу фарқни қиролнинг сарой рассоми Ди-
его Веласкеснинг (1599 –1660) санъати ўзида намоён қилди.
Веласкес зодагонларнинг ва қирол Филипп IV нинг портретлари-
ни чизарди. Ўз қаҳрамонларининг ички дунёсини очиб берар экан, у 
ҳеч қачон буюртмачиларига ёқмаган. Веласкеснинг тасвирий санъ-
ати сарой амалдорларининг жиддий юзлари, совуқ нигоҳи, улуғвор 
қиёфасини ўзида ифодалаган. Испанлар ҳукмдорининг ўзи ҳам худ-
ди шундай: оғир жағ ва йирик бурунли, хунук юз, кўзлари бепарво 
ва ғамгин тикилади. Портретнинг тантанавор намойишкороналиги 
ва байрамоналиги ҳукмдорнинг қуруқ ва қобилиятсиз эканлигини 
яшира олмайди.
Қиролнинг қудратли меросхўри граф Оливерсни рассом қора 
либосда тасвирлаган. Оқ, қайирилган ёқа устида каттакон калла, 
унинг қиёфасида шафқатсизлик, бепарволик, ақл ва заковат аралаш 
манманлик акс этиб турибди.
Деҳқонлар, ҳунармандлар ва аскарлар ҳаётидан унча катта 
бўлмаган саҳналарни чизаётганида Веласкесни бутунлай бошқача 
кайфият чулғаб оларди. «Нонушта» суратида майхонадаги қувноқ 
www.ziyouz.com kutubxonasi


74
саҳнача тасвирланган. Икки ёш йигит гадо қарияни камтарона таом-
ларига таклиф қиляпти. Рассом ёш йигитларнинг ифодали ҳаракати 
ва ёқимли табассумини тасвирлаган. Босиқ ва ҳаётда тобланган 
қария уларнинг гапларига қулоқ соляпти. Ўз талантининг бутун 
кучи билан рассом меҳнат кишиларига муҳаббат ва ҳурматини ифо-
далайди.
Веласкеснинг энг салмоқли асарларидан бири ҳаётининг охи-
рида чизилган «Йигирувчилар» полотносидир. Тасвирда гобелен-
лар устахонаси. Бу ерда тўқувчи-аёллар қўли билан ажойиб гилам-
лар яратилади. Чиройли ва ўз қадрини биладиган, оғир меҳнатни 
бажараётган бу аёлларнинг қўллари чаққон, ҳаракатлари эпчил. 
Оддий ишчи аёлларнинг олийжаноблиги ва латофатини таъкидлар 
экан, муаллиф уларнинг қобилияти ва меҳнатсеварлигига таъзим 
қилади.
Табиатнинг энг яхши маҳсули – инсонга Веласкес ўз асарларида 
асосий ўрин ажратади. Унинг ҳайкали пойига иккита сўз, «Ҳақиқат 
ижодкори» деб ёзиб қўйган.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish