«Инсон табиатнинг ажойиб мўъжизаси!». Йироқ Англияда
Уйғонишнинг бошқа бир титани Вильям Шекспирнинг (1564 –1616)
юлдузи балқиди. Шоир ва драматург ўсмирлик йилларини Эйбол
дарёси бўйидаги Стрегфорд деган кичик чекка шаҳарчада ўтказади,
кейинчалик унинг мудроқ ва бир маромдаги ҳаётидан шовқин-
суронли Лондонни афзал билди. Шекспир театрга муҳаббат қўйган,
у баъзан актёр сифатида саҳнага чиқар, пьесалар ёзарди. Ўраб
турган оламни у саҳна деб, одамларни эса актёрлар деб тасаввур
қиларди. У замондошлари учун театр тақдир зарбалари остида бу-
килмасликни, сотқинлик ва иккиюзламачиликдан нафратланишни,
тубанликка қарши туришни ўргатадиган мактаб бўлиб қолишига
астойдил ишонарди.
Шекспир асарларида кўплаб ажойиб, доно ва мағрур кишилар
бор. Қаҳрамонлар севади ва азоб чекади, хато қилади, ҳафсаласи
пир бўлади, ўз бахти учун курашади ва кўпинча бу курашда ен-
гилади. Энг яқин кишилари хиёнат қилган бахтсиз Офелия
ҳалок бўлади, туҳматга ишониб Отелло Дездемонани ўлдиради,
заҳарланган ханжар Ҳамлетни нобуд қилади, қирол Лирни ўз
қизларини дайдиб юришга ва гадоликка маҳкум этади. Ҳар бири
ёвузлик билан рўбарў келиб, нима қилиш керак, деган саволга ўз
жавобларини излашади:
Шу дилозор фалакнинг тақдирларига
Шикоятсиз-шиквасиз чидаб турмоқми?
Йўқса, унга рад-бадал бериб қўзғалмоқ,
Қурол олиб ё енгмоқ ё маҳв бўлмоқми?
Ёш Ромео ва Жульеттага бутун олам қарши. Феодал жаҳолат
оқибатида севишганлар ҳалок бўлишади. Лекин ҳеч нарса уларни
эркин ва бахтли қилган юксак ва ёруғ туйғулардан воз кечишга маж-
бур қила олмайди. Шундай қилиб, мағлубият ва ўлимга қарамасдан,
Шекспирнинг «Инсон – табиатнинг ажойиб мўъжизаси!», – деган
фикри тасдиқ топади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
65
Испания йўллари бўйлаб кезиб юриб, кимки ожиз ва бахтсиз
бўлса, барига ёрдам бериб келаётган дайдиб юрувчи рицарь Дон
Кихот ва унинг содиқ хизматкори Санчо Панча ҳам руҳнинг ана
шундай кучига ва жасоратига эгадир. Бу ажойиб образлар испан
ёзувчиси Мигель де Сервантес (1547–1616) қаламига мансуб.
Сервантес камбағаллашган зодагон оиласидан бўлиб, универси-
тет таълимини олди ва ҳарбий хизматга кирди. Денгиз жанглари-
дан бирида у бир қўлидан айрилади, уйга қайтиш пайтида эса йўлда
қароқчилар қўлига тушиб қолади ва беш йил Жазоирда асирлик
азобини тортади. Улкан маблағ эвазига оиласи уни сотиб олиш ва
ватанига қайтаришга муваффақ бўлади. Шу ерда Сервантеснинг
ҳаётидаги энг муҳим давр бошланади – у ёзувчи бўлади. «Дон Ки-
хот» ёзувчи томонидан ўрта аср рицарлик романларига пародия си-
фатида ёзилган эди.
... Баланд бўйли, озғин, ғамгин қиёфали рицарь нимжон қир-
чанғига ўрнашиб олиб, эски, ғижимланиб қолган либосларини
ва картон соябонли шляпасини кийиб, саёҳат қилишга отланади.
Атрофда турли хил адолатсизлик: батракка маошини тўламаётган
хасис хўжайин, шафқатсиз суд томонидан ҳукм қилинган сур-
гундагиларнинг уқубатлари – унинг олийжаноб қалбини ғазабга
тўлдиради. Ҳақиқий рицарь сингари Дон Кихот қуролини
яланғочлаб, хўрланганлар ҳимоясига ташланади, чунки «эркинлик
учун худди шон-шараф учун қилинганидек, жонни хавфга қўйиш
керак». У тез-тез ноқулай аҳволга тушиб қолади. Бир куни шамол
тегирмонларини баҳайбат ёвузлар деб ўйлаб, уларга найза билан
ташланади, бошқа бир сафар душман қўшини билан жангга кири-
шади, аслида бу қўшин қўйлар тўдаси бўлиб чиқади.
Бироқ диққат билан кузатган ўқувчи Сервантес қаҳрамони усти-
дан кулишга шошилмасди. Ташқаридан қараганда кулгули туюлган
Дон Кихотнинг ақлсиз ҳаракатларида донолик, олийжаноблик ва
инсонийликни кўрган бўларди. Ўз хизматкори кузатувида адолат-
сизлик оламидаги сўнгги олийжаноб рицарь, одамларнинг озроқ
яхши бўлишларига ёрдамлашиш учун йўлларда ҳамон кезиб юрган-
га ўхшайди.
Уйғониш даврининг охиригача Ғарбий Европа мусиқа санъати
черков билан боғлиқ бўлиб қолди. Мусиқа диний маросимнинг асо-
сий қисмини ташкил қиларди, диндорларга сўздан кўра кучлироқ
таъсир қилиб, уларга илоҳий кайфият бахш этарди.
5– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi
66
Минг йиллар давомида черков қоидадан салгина четга чиқишга
йўл қўймасдан, мусиқий асарлар ижро этилишини сергаклик билан
кузатиб келди. Лекин ХVI аср охирига келиб жамият ҳаётида рўй
бераётган ўзгаришлар таъсири остида мусиқа аста-секин ўзгара бо-
ради. Худди рассомлик ва ҳайкалтарошликдаги диний сюжетга гу-
манистлар томонидан инсоний позициядан қаралганидек, мусиқада
ҳам диний асарлар инсон туйғуларига қаратиладиган бўлди. Дун-
ёвий асарлар кенг тарқала бошлади. Оддий одамлар оғир меҳнат
шароитида, турмушда эрмак бўладиган қўшиқларни айтишарди.
Байрам карнаваллари кунларида кўчадаги юришлар пайтида қувноқ
рақс куйлари жаранглар эди. Халқ байрамлари учун бу куйларни
Ажойиб Лоренцо басталаганди.
Дунёвий мусиқа маданиятини кўп сонли гуманистик мусиқа
тўгараклари тарғиб қилар эди. Энди мусиқа ижоди фақат саройда-
гилар эмас, балки кўплаб илмли кишилар ҳаётининг бир қисмига
айланди. Яхши хулқ-атвор қоидалари ўзига тўқ оилаларнинг фар-
зандлари мусиқий асбобларни чала олишларини тақозо этарди.
Итальян рассоми Караваджо лютня торларини секингина чертиб,
орзу қилиш кайфиятига берилган ўсмирнинг суратини чизган.
Уйғониш рассомларининг суратларида тез-тез оилавий мусиқа
тинглаш саҳналарини кўриш мумкин. Номаълум муаллифнинг су-
ратида учта мусиқачи аёл ноталар бўйича тиришқоқлик билан куй
чалишаяпти. Нота белгиларини муаллиф шундай аниқ чизганки,
уларга қараб ўша куйни гўёки ҳозир ҳам чалиш мумкин.
Мадригалларнинг – аксарияти ўз замонасининг машҳур шоир-
лари шеърларига басталанган лирик вокал асарларни куйлаш ва
яратиш санъати юксак баҳоланар эди. Мадригаллар кенг аудитория
учун куйланар ва операнинг издоши саналар эди.
Уйғониш мусиқаси черков қоидаларининг торгина доирасидан
чиқиб, ХVII–ХVIII асрларнинг ўлмас мусиқий асарларига йўл очди
ва бошқа дунёвий санъатлар қаторидан муносиб жой эгаллади.
Уйғонишни кўпинча титанлар даври деб ҳам аташади.
Ҳақиқатдан ҳам табиат ҳар бирини кўп қиррали қобилият билан
сахийларча сийлаган бунча генийларнинг асарлари билан характер-
ланган бошқа даврни Европа тарихида топиш қийин.
Улардан бири Леонардо да Винчи (1452–1519) эди. Унинг
ниҳоятда қобилиятлилиги замондошларини ҳайратга соларди. Лео-
нардо рассом, шоир, меъмор, ҳайкалтарош, мусиқачи эди – «илоҳий
www.ziyouz.com kutubxonasi
67
куйларди», физика, математика, астрономия, тарих, фалсафага
қизиқар, механика ва ҳарбий ишни биларди.
Леонардо да Винчини билган одамларнинг ёзишларича, у
ўзининг ташқи қиёфаси билан ҳам энг юксак гўзалликнинг намуна-
си эди: бўйи баланд ва қомати келишган, жуда кучли (ўнг қўли би-
лан девордаги темир ҳалқани ёки тақани худди қўрғошиндек эгар-
ди), ҳамма вақт олифталардай кийинган, суҳбати мафтункор эди.
Леонардонинг ўлимидан сўнг етти минг саҳифа ёзув, суратлар,
чизмалар мерос бўлиб қолган. У расм чизишни афзал кўриб, уни
санъатлар маликаси, деб ҳисоблаган бўлса ҳам, ундан суратлар
жуда кам қолган.
Буюк рассом бир пайтнинг ўзида зеҳнли тадқиқотчи ҳам эди. Ма-
тематик ҳисоб-китоблар унга суратларда кенгликнинг беҳадлигини,
узоқлигини кўрсатишга ёрдам беради. Узоқ муддатли тажрибалар
буюк рассомга ҳажмни жуда нозик товланиш, ёруғлик ўйини билан
тасвирлашни ўргатди.
Леонардо ўз асарларининг қаҳрамонлари этиб худолар ва ав-
лиёларни эмас, оддий одамларни олди. «Чақалоқ кўтарган Мадон-
на» ана шундай асардир. Ёруғлик ва соянинг юмшоқ оқимларида
кўкрагига гўдагини босиб турган она. Қўлларининг авайлаб
қучоқлаши, енгилгина ярим табассум – Ер Онасининг ўз гўдагига
чексиз муҳаббатини англатиб турибди. Мадоннанинг ортида ажой-
иб пейзаж кўриниб турган иккита дераза. Гўё келгуси авлодларга
топишмоқ қолдиргандек, Леонардо ерни улкан баландликдан тас-
вирлаган. Ҳали одамлар ҳавога кўтарилишни орзу ҳам қила олмаган
даврда фақат ҳақиқий даҳогина оддий инсоннинг хаёли ета олмай-
диган дунёни тасвирлай олади.
Мона Лизанинг (Жоконда) – бой флоренция-
ликнинг хотини портретида ҳам бундан кам сир
яширинмаган. У креслода хотиржам ва улуғвор
ўтирибди, кўзлари томошабинга тикилиб қарай-
ди, лабларида сезилар-сезилмас табассум, «шун-
чалар ёқимлики, бу портретни кўриб инсоний-
ликдан кўра кўпроқ илоҳий озиқ оласан...», – деб
ёзган эди рассомнинг биографи. Мона Лизанинг
юзи ва қоматини сезилмас тутун қоплаган, у
чизиқларни юмшатади. Бу аёлда бизнинг за-
мондошларимизни ҳам ҳаяжонга соладиган қандайдир алоҳида сир
бордай туюлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
68
Суратли асарларидан ташқари Леонардонинг бир нечта йирик
деворий расмлари ҳам қолган. «Махфий кеча»нинг тасвири бой
Милан монастирини безаган. Инжилдаги афсонага кўра Исо
пайғамбар ўлимидан олдин шогирдларини сўнгги бор тўплаган.
Ҳозиргина унинг «Сизлардан бирингиз мени сотасиз», – деган ба-
шорати айтилган. Шогирдлар даҳшатли сўзлардан қотиб қолишган.
Улардан ҳар қайсининг муносабати такрорланмас: ҳайрат, қўрқув,
ғазаб, ишончсизлик, Исо Масиҳ хотиржам ва қайғули, фақат унинг
столда ётган ҳолсиз қўллари тақдирга бўйсунганликни, сўзсиз
ҳалокатнинг муқаррарлигини ифодалайди.
Умрининг охирини Леонардо ватанидан йироқда, унга сарой
рассоми ўрни таклиф қилинган Францияда ўтказди. Рассом даҳоси
барчанинг ҳайрат ва олқишига сазовор бўлди, унинг ўлими барча-
ни қайғуга солди, чунки замондоши ёзганидек, «рассомлик санъа-
тига шунчалар шуҳрат олиб келган инсон илгари ҳеч қачон бўлган
эмас...».
Леонардо да Винчидан унинг санъатдаги доимий рақиби Мике-
ланжело Буанаротти (1475 –1564) қарийб ярим аср кўпроқ яшади.
Флоренцияни безаш ва медичилар авлодини улуғлаш учун жуда кўп
ишлар қилган буюк Микеланжелонинг қабр тошини учта аллего-
рик фигура: рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик безаб ту-
рибди. Лекин у ўзини ҳайкалтарош уста деб билар, уни «санъатлар
ичида биринчи», – деб ҳисоблар, инсонни, унинг гўзаллигини ҳамма
нарсадан яхшироқ шарафлайди, деб ўйларди.
Микеланжело мармар харсангга табиатнинг ўзи ҳайкални со-
либ қўйган, муаллиф фақат ортиқчасини йўниб ташлаши керак, деб
ҳисобларди. У бир сонетида шундай ёзган эди:
Do'stlaringiz bilan baham: |