Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Мармар ўз бағрида сақлайди кўп сир,
Ортиғин қўшолмас юксак даҳо ҳам.
Фақат онгга тўлиқ бўйсунгани дам
Уни қўллар ясай олади бир-бир...
Ҳали ҳаёт пайтидаёқ Микеланжело энг моҳир уста сифатида 
шуҳрат қозонди. Унга бир куни Флоренция черковларидан бири-
нинг ҳовлисида ажойиб мармар ётганлигини хабар қилишди. Бу 
тош устида аввал ҳам бир неча ҳайкалтарошлар ишлаган ва уни 
бутунлай бузиб қўйишган эди. Черков ҳокимияти ҳамма нарсага 
www.ziyouz.com kutubxonasi


69
қўл силтаган, харсанг эса узоқ йиллардан буён шундайлигича ётар 
эди. Микеланжело ниҳоятда баланд – 5,5 метрлик ҳайкал яратиш 
иштиёқида ёнарди. Мармар бўлагини яна бир марта ўлчаб кўриб, у 
ўйлаб қўйган ишига киришди.
Тугалланган асар замондошларини донг 
қолдирди. Микеланжело ажойиб ўсмирнинг 
яланғоч қоматини яратган эди. Инжил афсона-
сига кўра ёш чўпон Давид даҳшатли девсифат 
Голиаф билан жангга тушишга журъат қилади ва 
палахмондан отилган тош билан уни қулатади. 
Ҳайкалтарош жанг олдида турган Давидни тас-
вирлади. Унинг юзи ғазабга тўлиқ, кучли қўллари 
палахмонни қисиб турибди. Ҳайкал ҳажми ва 
гўзаллиги билан барча маълум асарларни ортда 
қолдирди, ҳатто грек ва рим ҳайкалларидан ҳам ўзиб кетди. Замон-
доши «Давид» ҳақида шундай деганди: «Монументнинг очилиши 
халқ тантанасига айланиб кетди. Флоренцияликлар ҳайкални шаҳар 
ҳокимияти биноси олдидаги майдонга, ҳокимлар шаҳарни адолат-
ли бошқарсинлар ва уни жасурлик билан ҳимоя қилсинлар», деб 
ўрнатдилар.
Замондошларидан жуда озчилик Микеланжело ўзини яна бир 
соҳа – поэзияга бағишлаганини билишарди. У бутун умр шеърлар 
ёзди, лекин унинг шеърияти ўлимидан қарийб юз йил кейин дунё 
юзини кўрди. Бунинг устига ношир ўқувчи яхши қабул қилади ва 
тушунади деб ўйлаб унинг кўплаб шеърларини қайта кўчириб, иш-
лаган. Микеланжелонинг ҳақиқий поэзиясини инсоният фақат XIХ 
асрдагина кашф этди. Унинг шеърлари ўзининг ақлбовар қилмас да-
ражадаги кучи, тошдан ясалган улуғвор қоматларга ўхшашлиги би-
лан лол барчани қолдирди. Шеърларнинг машқларини расмлар чи-
зилган варақда кўриш мумкин. Уларда бўйсуниш қийин бўлган ма-
териални бўйсундиришга ўрганган тош йўнувчининг кучи кўриниб 
туради. «Йўнилмаганлиги» поэзияга такрорланмас ўзига хослик 
бахш этади.
Кўпчилик гуманистлар қатори Микеланжело муҳаббат лири-
касига кўнгил қўйди. Сонетлар цикли шоирнинг гўзал севгилиси 
ҳақида ҳикоя қилади. Унинг муҳаббати жавобсиз бўлса ҳам, муал-
лиф ўзининг маҳбубасида табиатнинг энг яхши асарини кўради:
www.ziyouz.com kutubxonasi


70
Барчасин яратган бўлагу – бутун,
Ва сўнг энг аълосин саралаб олган.
Ўз юксак ҳукмига муносиб бўлган,
Мўъжизасин унда кўрсатмоқ учун...
Лекин шоирни фақат дунёвий гўзалликкина ҳаяжонлантириб 
ва илҳомлантириб қолмайди. Шеърлар ўз ижодкоридан умри жуда 
узоқ бўладиган, санъатнинг мукаммал гўзаллиги ҳақидаги фикрлар-
га тўлиқ:
Тирикликдан, борлиқдан кўра
Санъатнинг қисмати буюкдир ҳар дам,
Уни енга олмас ўлим ҳам, вақт ҳам...
Ижодкор умрининг сўнгги йиллари меҳнат ва ёлғизликда ўтди. 
У 89 ёшида, юқори шуҳрат чўққисига эришиб вафот этди. Қабрга 
қўйиш куни Флоренциянинг кўплаб шоирлари буюк инсонга таъ-
зим учун келишди ва хилхона эшигига лотин ва итальян тилларида 
шеърларни нақшлаб кетишди.
Итальян Уйғонишини Рафаэль Санти (1483 
–1520) ижоди-
сиз тасаввур қилиш қийин. Бу даҳо фақат 37 йил умр кўрди, хо-
лос. У кўп сонли дўстлари ва шогирдларини доғда қолдириб, кучи 
ва шуҳрати яшнаётган пайтда бу дунёдан кетди. Табиат Рафаэлга 
меҳнатсеварлик, камтарлик ва хушахлоқ ато этган эди. Одамлар 
унга алоҳида меҳр қўишарди. Унда очиқкўнгиллик ажойиб ақл ва 
ноёб истеъдод билан бирлашиб кетганди. Балки шунинг учун ҳам 
Рафаэлнинг суратларида олам мукаммал ва гўзал, муштарак ва хо-
тиржамдек туюлади.
Рафаэль ҳар хил ишларни бажарарди. Папанинг буйруғи би-
лан Ватиканда хоналарни ва танатанали маросим залларини без-
атди, Римда Авлиё Пётр черковининг лойиҳасини чизди, черков 
меҳроблари ва аслзодалар саройларини безади. Папа Юлий II нинг 
топшириғига кўра унинг шахсий хоналарини расмлар – станслар 
билан безади. «Рафаэль станслари» деб ном олган бу ажойиб расм-
лар рассомнинг номини абадийлаштирди. 1508 –1517 йиллари у 
учта хонани фрескалар билан безади.
Улар ичида энг машҳурлари «Афина мактаби», «Илиадорнинг 
қувилиши» ва «Боргода ёнғин» асарлари. Айни пайтда Рафаэль 
кўплаб картиналар ҳам яратди. Ижодкорнинг санъатида аёллар обра-
www.ziyouz.com kutubxonasi


71
зи алоҳида ўрин тутади. «Мадонна Конестабиле» аёллик латофати ва 
оналик муҳаббатининг мужассамлигидир. Рафаэль унинг қоматини 
кўл атрофидаги унча баланд бўлмаган қирларнинг майин кўланкаси 
фонида жойлаштирган. Нозик дарахтлар, тиниқ ҳаво хаёлчанлик 
ва енгил фироқ туйғусини пайдо қилади. Мадонна бошининг зўрға 
илғанадиган оғиб туриши, тананинг айлана чизиқлари ўғлига нозик 
муҳаббатини таъкидлайди. Фақат Мадонна ва гўдакнинг бошлари 
узра ёлқин камалаккина уларнинг илоҳийлигини эслатиб туради.
Рафаэль муқаддас Сикст монастири учун меҳробнинг бош об-
рази – «Сикстин мадоннаси»ни яратди. «Шу хилдагиларнинг яго-
наси», деб баҳолашган эди уни санъат билимдонлари. 1513 –1514 
йиллари яратилган бу асар ҳақиқатдан Рафаэль ижодининг чўққиси 
ҳисобланади.
Оҳиста, гўё яланг оёқлари билан булутлар-
ни босмаётган, уларнинг устида учиб юрган-
дай бўлиб, Биби Марям ўз қисматига пешвоз 
чиқмоқда. Ҳали гўдак Исо Масиҳнинг нигоҳлари 
катталарникидек жиддий. У гўё келажакдаги азо-
блар ва ўлимни олдиндан сезаётгандай. Онанинг 
қарашларида ҳам қайғу ва хавотир бор, у олдин-
да нима бўлишини билади ва шунга қарамасдан 
ўғлининг ҳаёти эвазига Ҳақ йўллари очиладиган 
одамлар томон олдинга интилади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish