84
Абсолютизм даврида чекка ҳудудларнинг қўшиб
олиниши да-
вом этади, эски феодал аслзодаларнинг ўз мустақиллигини сақлаб
қолишга уринишларига барҳам берилади. Масалан, Францияда юз
йиллик уруш тугагандан кейин Нормандия, Бургундия ва бошқалар
уларнинг мустақиллигини таъминлайдиган эски ҳуқуқларидан ай-
рилдилар ва қирол ҳокимиятига бўйсундирилди.
Англияда Генрих VIII Тюдор (1491–1547) ҳали ҳам баъзи бир
мустақиллигини сақлаб қолган
айрим шимолий графликлар ва
Уэльсга қарши юриш қилди, уларни Лондонга бўйсундирди. Бу
ҳудудларни бошқариш учун махсус давлат органлари – Шимол
Кенгаши ва Уэльс Кенгаши тузилди.
Абсолютизм ўз давлати чегарасида «барча-барчага қарши» деб
номланган, мамлакатнинг барча аҳолисига бахтсизлик келтирган,
вайронали урушларни тўхтатишга қодир бўлди. Йорклар билан Лан-
кастерлар ўртасидаги ўзаро жанглар каби қонли воқеаларнинг та-
крорланмаслиги учун Тюдорлар сулоласидан чиққан янги қироллар
феодал қўшинларни тарқатиб юборди, қўзғолон қилаётган феодал-
ларнинг қўрғонларини ер билан яксон қилди, бўйсунмаган аслзо-
далар исёнларини бостирди. Исёнчиларнинг ерлари тортиб олинди
ва қироллик мулкига қўшилди. Қалъа деворлари, тупроқ қўрғонлар
ва сув билан тўлдирилган чуқур хандаклар ҳам шаҳарларга ўз эр-
кинлигини сақлаб қолишда ёрдам бера олмадилар. Уларнинг ҳам
ҳуқуқлари анчагина чеклаб қўйилди.
Абсолютизм даврида тоифавий-вакиллик органлари (инглиз
парламенти,
испан кортеслари, Франциядаги Генерал Штатлар)
ўзларининг аввалги аҳамиятини йўқотади. Монархларнинг асосий
орзуси – улардан бутунлай қутулиш эди. Вакиллик органларини
йўқ қилишнинг иложи бўлмаганлиги сабабли монархлар уларнинг
аҳамиятини камайтирадиган ҳар хил йўлларни ихтиро қиладилар.
Англияда Тюдорлар парламент билан ҳисоблашишга мажбур эди.
Қадимий одатга кўра инглиз қироллари парламентнинг розилигисиз
солиқ йиғиш ҳуқуқига эга эмасди.
Парламент билан муносабатда
Тюдорлар ўзларининг уста дипломат эканликларини кўрсатдилар.
Генрих VIII ҳукмронлик қилган 37 йил давомида парламент 21 мар-
та тўпланди. Черковни ислоҳ қилиш учун кураш бошлаган Генрих
VIII ўз режасини амалга оширишда парламентдан яхши фойдаланди.
XVII аср бошларида Англияда Стюартлар (шотландияликлар)
ҳукмронлик қила бошладилар. Қирол ва парламент ўртасида зид-
www.ziyouz.com kutubxonasi
85
дият кучайиб борди. Янги сулоланинг биринчи қироли Яков I
Стюарт (1566 –1625) ўзининг парламентга нафратини очиқдан-
очиқ намойиш қилди. «Тушуна олмайман, – деди у бир куни ис-
пан элчисига, – менинг аждодларим қандай қилиб бунақа ташки-
лотга йўл қўйди экан. Мен нимадан қутула олмаётган бўлсам, ўша
билан келишишга мажбурман». Аммо инглиз қироллари «вето»
ҳуқуқига эга эди ва парламентнинг ҳар қандай қарорини тақиқлай
оларди.
Ўзининг биринчи парламентини 1604 йилда тўплаган
Яков I
унга нутқ билан мурожаат қилди: «Менинг қиёфамда Худо сизларга
ўз иноятини юборган. Мен эрман, бутун орол эса менинг қонуний
хотиним. Мен бошман,
орол эса менинг танам, мен подачи, орол
аҳолиси эса менинг подам».
Таркибини монарх белгилайдиган махфий кенгаш марказий маъ-
мурий ва ижро органи бўлиб қолди. XVI асрдаёқ у давлат сиёсати-
нинг ички ва ташқи йўналишларини белгиловчи, молия ва мудофаа
масалалари билан шуғулланувчи доимий ишлайдиган ижро органи-
га айланганди.
Францияда мутлақ монархия XVI асрда
шакллана бошла-
ди. Валуа сулоласидан бўлган қирол Франциск I (1515 –1547) ўз
ҳуқуқларига ва ўз ҳукмронлигининг чекланмаганлигига шунчалар
ишонар эдики, бирон марта ҳам Генерал Штатларни чақирмади.
У ўз буйруқларида: «Менинг иродам шундай», деб ёзар ва янги
қонунни тасдиқлашга шу етарли деб ҳисобларди, «чунки биз шуни
хоҳлаймиз», – дерди у.
Инглиз парламентидан фарқли
равишда Франциянинг Генерал
Штатлари доимий ишловчи органга айланмади. Улар жуда камдан-
кам, кучли зарурат туғилгандагина чақирилар эди. 1614 йилдан
бошлаб бутун XVII аср давомида Генерал Штатлар бирор марта ҳам
тўпланмади.
Do'stlaringiz bilan baham: