IV боб бўйича саволлар
1. Абсолютизм қандай бошқариш шакли эди?
2. Давлат бошқарувининг яна қандай шаклларини биласиз?
3. XVI–XVII асрларда Европада абсолютизмнинг кучайиши жамиятда
қандай ижобий ҳодисаларга олиб келди?
4. Абсолютизм даврида Европа жамиятида черковнинг роли қандай
эди?
5. Абсолютизм шароитида давлат ва шахс муносабатлари қандай прин-
ципларга асосланган эди?
6. Абсолютизм шароитида кишиларнинг шахсий ҳаётига давлатнинг
аралашуви қай тарзда юз беради?
7. Англия ва Францияда қирол билан табақавий вакиллик органи ўрта-
сидаги муносабатларда қандай ўхшашлик ва фарқлар бор эди?
8. Францияда ўша пайтдаги қонунларга кўра кишилар ўртасидаги
тенгсизлик қандай белгиларга кўра мавжуд эди?
www.ziyouz.com kutubxonasi
91
V Б О Б. РЕФОРМАЦИЯ ВА ЕВРОПАДА
АБСОЛЮТИЗМНИНГ МУСТАҲКАМЛАНИШИ
Германияда Реформациянинг бошланиши
XVI аср ва XVII асрнинг биринчи ярми Европада Реформация
1
черковни қайта қуриш учун кураш байроғи остида ўтди. Бу ҳаракат
барча Европа мамлакатларини, жамиятнинг барча қатламларини
қамраб олади.
XVI аср бошларида католик черкови. Ҳар бир диндорнинг ор-
зуси Худонинг ердаги жонли мужассами ҳисобланмиш Рим папаси
яшаётган муқаддас шаҳар – Римни кўриш эди.
Юз минглаб кишилар барча Европа мамлакатларидан ва жамият-
нинг барча қатламларидан ўз орзуларига етиш учун йироқ Италия-
га, Римга зиёратга жўнашарди. Аммо кўпинча бу зиёрат диндорлар-
нинг ҳафсаласини пир қилар эди.
Тунаш учун деҳқонларнинг уйларида ёки йўл ёқасидаги
меҳмонхоналарда тўхтар эканлар, зиёратчилар папа ва кардиналлар
яшаётган ҳашаматли уйларни, уларнинг очкўзлиги, Худонинг хиз-
маткорларига сира ҳам мос келмайдиган ҳаёт тарзини афсус ва на-
доматлар ила ғазаб билан бир-бирларига айтишарди.
Папанинг қудрати фақат унинг Худога чуқур ва сидқидилдан
ишончи билангина эмас, черковнинг бойлиги билан ҳам изоҳланарди.
Оддий деҳқондан тортиб то қудратли князгача ҳамма ўз даро-
мадларининг ўндан бирини черковга беришлари керак эди. Папа
хазинасига олий диний лавозимлар – епископ ва аббатларни тай-
инлаш ҳам катта фойда келтирарди. Папа амалдорларининг сон-
саноқсиз армияси ҳаёсизларча юлғичлик билан шуғулланишарди.
Папа амалдорларига пора бермасдан папалик идораларида бирорта
ҳам ҳужжатни олиб бўлмасди. Қимматбаҳо совғаларсиз Римга бо-
риб ўтирмасдилар – порани фақат кардиналлар эмас, папанинг ўзи
ҳам оларди.
Шу даврда айниқса индульгенциялар – гуноҳлардан кечиш
ҳақидаги папа ёрлиқлари билан савдо қилиш кенг тарқалади. Чер-
ков фақат содир этилган гуноҳнигина эмас, қилинажагини ҳам ке-
чирар эди!
1
Реформация – XV асрда Германияда пайдо бўлган ва Европанинг кўплаб мамлакат-
ларига ёйилган, католик черкови таълимотига ўзгариш киритиш ташаббуси остида ўтган
ижтимоий ҳаракат.
www.ziyouz.com kutubxonasi
92
XVI асрда индульгенцияларни сотиш католик мамлакатларда бу-
тунлай ҳаёсиз характерга эга бўлди. Уларни ҳар бир бурчакда соти-
шарди, айниқса монахлар бу иш билан фаол шуғулланишарди. Халқ
тўпланган ҳамма жойда уларга индульгенцияларни сотиб олишни,
«ўз номига тўлдириш ва қиёмат кунида руҳини қутқаришни» та-
клиф қилишарди.
XVI аср бошларида католик руҳонийлари ва Рим папасидан
норозилик аҳолининг кенг қатламларини қамраб олди. Князлар
ўз ишларига руҳонийларнинг аралашаётганидан (улар ҳам черков
ерларидан бир қисмини ўзиники қилиб олишга йўқ демйишас-
ди), шаҳарликлар – шаҳар ҳудудида жойлашган монастирларнинг
юлғичлигидан, деҳқонлар – черков мулкларининг кўпайиб бораёт-
ганидан ва катта диний солиқлардан норози эдилар.
Католик черковининг сиёсати, айниқса, тарқоқ Германияда кучли
норозилик уйғотарди, чунки баъзи бир ерларга руҳоний ҳукмдорлар
бошчилик қилар ва масалан, Франциядаги каби ўз фуқароларини
ҳимоя қила оладиган кучли императорлик ҳокимияти йўқ эди.
Марказлашган давлат ва марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш
йўлидан кетган давлатларда Рим папасининг даъволари қироллик
ҳокимияти томонидан кучли қаршиликка учради. Тарқоқликни
бошдан кечираётган Германияда эса папа ҳамон катта ҳокимият
даъво қилаётган эди. Тўғри, баъзи бир немис князлари ҳали XVI
асрдаёқ ўрта бўғин руҳонийларни ўз ҳокимиятига бўйсундирган
эди. Ҳатто князлардан бири ўз ерида ўзи папа эканлигини ҳам айт-
ган. Бироқ асосий ҳудудларда руҳонийлар анчагина катта дунёвий
ҳокимиятга ҳам эга эдилар. Немис ерларидан жуда катта миқдордаги
пул руҳоний-князлар ва турли хилдаги солиқ йиғувчилар орқали
папа хазинасига тушаётган эди. Шу каби сабабларга кўра Германия
Реформациянинг ватани бўлиб қолди. Уни князларнинг бир қисми,
шаҳарликлар, деҳқонлар қўллаб-қувватларди.
Европада Реформациянинг ривожланишига Мартин Лютернинг
(1483 –1546) таълимоти катта таъсир қилди. М. Лютер Саксони-
янинг Эйслебен шаҳрида – мис саноатининг ўша пайтдаги йирик
марказларидан бирида туғилган. Унинг отаси ўзига тўқ тадбиркор –
мис эритиш корхонаси ва мис конларининг эгаси эди. Кон ишлари-
ни бошқариш князларга тегишли бўлиб, олинган анчагина қисм мис
ҳам князларга бериларди. Бу ҳол кон ишлари билан шуғулланувчи
ўртаҳол бюргерларнинг доимий норозилигига сабаб бўларди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
93
Шундай қилиб, Лютер ўзининг ҳолатидан норози бўлган, католик
руҳонийларига нисбатан мухолифат кайфияти шаклланган бюргер-
лар доирасида улғайди.
18 ёшида Лютер Эрфурт университетига ўқишга кирди. Бу ерда
у гуманистларнинг радикал тўгараги аъзолари билан танишди ва
бир қанча вақт улар таъсири остида бўлди. Бироқ университетни
тамомлагандан сўнг Лютер августинчилар монастирига хизматга
кирди ва унинг дунёқараши шу ерда тўлиқ шаклланди. Монахлар
ордени уни Саксониянинг Виттенберг шаҳрида ташкил қилинган
университетга дарс бериш учун юборди. Лютер тез орада илоҳият
доктори илмий даражасини олди.
Реформация учун кураш қандай бошланди? Лютер билан Рим
ўртасида ажралиш қандай рўй берди?
1517 йилнинг 31 октябрь Мартин Лютер черков эшигига бир
неча варақ қоғозни ёпиштириб қўйди. Бу машҳур «95 тезис» – ин-
дульгенцияларни сотишга қарши эътирозлар эди. Аслида фақат ил-
мий мунозара учун мўлжалланган ушбу тезислар лотинчадан немис
тилига таржима қилиниб, бутун Германияни тўлқинлантириб юбор-
ди. Кенг муҳокамалар давомида Лютернинг қарашлари ва позиция-
си аниқ бўлиб борди.
1520 йил 15 июнда папа Лев Х (1475 –1521) Лютерни черковдан
ҳайдашга таҳдид қилувчи булла
1
эълон қилди. Папа вакиллари бул-
ла матнини Германия бўйлаб тарқатиб, Лютер асарларини ёқишни
ташкил қилди. Бунга жавобан Лютер ўз талабалари ёрдамида чер-
ков китоблари ва булла матнини ёқади. 1521 йил бошида Лютер ва
унинг тарафдорлари черковдан ҳайдалди.
Лютер Рим судига боришдан бош тортди ва 1521 йилда уни
Вормс шаҳридаги императорлик судига чақиришди. Бундан икки
йил олдин – 1519 йили немис князлари Муқаддас Рим империяси-
нинг императори қилиб, буюк католик қироллар Фердинанд ва Из-
абеллаларнинг набираси испан қироли Карл I (1500 –1558) ни сай-
лашган эди.
Янги император энди Карл V деб аталарди. Испания ҳақида,
«бу – қуёши ҳеч қачон ботмайдиган империя», дейишарди. Ўз бо-
шида бир неча тожларни йиққан Карл V Испания, Нидерландия,
1
Булла-Рим папаси томонидан қабул қилинадиган алоҳида муҳим қарорлар шундай
аталади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
94
немис ерлари, Неаполь ва Сицилия, Янги Дунё мустамлакаларига
ҳукмронлик қиларди.
Карл V ҳақида унинг «ватани йўқ қирол» дейишарди. Нидер-
ландияда туғилиб, у ерда 17 ёшгача яшади. Ўсмирлигида Карл
ҳар томонлама маълумот олди, фламанд, испан, немис, француз
ва Итальян тилларини биларди. Карл V чиройли ва келишган,
қоматли одам эди. У ишда чарчамас, ўз мақсадига етишишда
тиришқоқ, ҳар қандай тўсиқларни енга оларди. Бироқ ўз характе-
рининг дадиллигига қарамасдан у камгап, ўжар ва муғамбир ҳам
эди. Карл V дунё христианларининг католик мамлакатини тузиш-
ни орзу қиларди.
Лютернинг дўстлари, унинг ҳаёти учун хавотирланиб, Ворм-
сга бормасликни маслаҳат берадилар. «Мендан ҳамма нарсани ку-
тинглар, фақат қочишни ва воз кечишни эмас. Мен қочмайман ва
энг сўнгги кунимгача тан оладиганим, ўз таълимотимдан воз кеч-
майман!», – бу жасур инсон ўз тарафдорларига ана шундай жавоб
берди.
Вормсга борадиган йўлда унга тантанали учрашувлар уюштир-
дилар, кўплаб халқ тўпланди ва у ўз дуоларини ўқиди. Вормс сейми
унинг учун энг шарафли онлар бўлиб қолди. Шаҳар кўчалари ва
майдонларини халқ оқими тўлдириб юборди.
Император Лютердан ўз таълимотидан воз кечишни талаб қилди,
лекин у папага бўйсунишдан ва индульгенцияларнинг сотилишини
маъқуллашдан бош тортди. Йиғилганларга мурожаат қилиб, Лютер
ўзининг машҳур сўзларини айтди: «Мен шу сўзимда турибман. Ва
бошқача бўла олмайман. Худо менга кўмаклашади. Омин». Унинг
нутқи давомида залдан маъқуллаган хитоблар эшитилиб турди.
Суддан кейин кўпчилик Лютерни ҳам Ян Гуснинг (1369 –1415)
тақдири кутаяпти, деб ўйлаганди. Аммо Саксония курфюрсти
Фридрих III Донишманд (1463 –1525) унинг қочишига ёрдам берди,
Лютерни ўз қасрларидан бирига яшириб қўйди. У ерда Лютер ри-
царь Георг номи билан яшади ҳамда Инжил ва бошқа диний ёзув-
ларни немис тилига таржима қилди.
У қасрда яшар экан, бу вақтда Виттенбург ва бошқа ерларда ка-
толицизмнинг қулаши бошланди. Реформация бошланди. Германия
йўллари бўйлаб халқни фақат Рим папалари эмас, балки дунёвий
князлар ҳокимиятини ағдариб ташлашга чорловчи саёқ жарчилар
изғиб юришарди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
95
Лютер бу чақириқларни қабул қила олмас эди. У ўз тараф-
дорларига кескин қарши чиқди ва князларни черков устидан ўз
ҳукмронликларини ўрнатишга чақирди. М.Лютернинг 1525 йил май
ойида «Босқинчи ва қароқчи деҳқон тўдаларига қарши» нутқида
шундай дейилади: «Бу деҳқонлар мана уч йилдирки Худога ва одам-
ларга қарши даҳшатли гуноҳларни ўзларига олишибди, шунинг
учун ҳам улар бир неча карра ҳам жисмонан, ҳам маънан ўлимга
лойиқдирлар.
Биринчидан, улар ўз хўжайинларига содиқликка ва вафодорлик-
ка, итоаткор бўлишга қасам ичганлар. Иккинчидан, улар қўзғолон
қилишар экан, ўзларига тегишли бўлмаган монастир ва қасрларни
шаккокларча талон-торож қилар ва ўғирлаб кетишар экан, улар
йўллардаги қароқчи ва қотиллар мисоли фақат шунинг ўзи учуноқ
икки карра тана ва руҳ ўлимига маҳкумдирлар. Қилмиши тасдиғини
топган ҳар қандай исёнкор Худо ва император қаҳрига дуч бўладики,
ундай одамни бошқалардан олдин янчиб ташлаган ҳар қандай киши
адолатли ва яхши иш қилган бўлади... Чунки исён шунчаки қотиллик
эмас, мамлакатни алангага ташлайдиган ва вайронага айлантиради-
ган улкан ёнғинга қиёсдир... Шунинг учун ҳам, деҳқонларни ким-
нинг қўлидан келса, ўша уриши, бўғиши, санчиши керак, бу ишни
ошкора ёки махфий қилиши мумкин ва ёдда сақлаши керакки, исён-
кордан кўра заҳарлироқ, зарарлироқ, шайтонроқ ҳеч нарса бўлиши
мумкин эмас. Уни худди қутурган итдек ўлдириш керак...»
Do'stlaringiz bilan baham: |