Суд тизими. Суд тизимининг ташкил қилиниши ҳам абсолю-
тизмни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Англияда суд ишларининг
катта қисми қироллик судлари ихтиёрига ўтказилар, бу эса жойлар-
даги зодагонларнинг мустақиллигига путур етказарди. Қироллик
судлари иккита эди – Қироллик суди ва Умумий судлар. Исёнкор асл-
зодалар билан курашиш учун ҳали биринчи Тюдорлар томониданоқ
«Юлдуз палатаси» тузилган бўлиб, у Англиядаги барча судлов ти-
зимини кузатиб борар эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
86
Давлат хизматчилари Англияда унча кўп эмас, 1000 кишидан
1500 кишигача эди. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам қиролдан маош
олмасди. Қолганларига илтимос қилиб келувчилардан пул олишга
рухсат берилган, демак амалдорларни халқнинг ўзи боқарди.
Францияда амалдорлар анча кўп – XVI асрда 8 минг ва XVII
асрда 46 минг киши мансабдор эди. Мансаблар мерос бўлиб ўтар,
шунингдек, сотилар ҳам эди. Одамнинг шахсий фазилатлари бундай
тартибда ҳал қилувчи роль ўйнамас, ҳаммаси пул бор ёки йўқлигига
боғлиқ эди. Бу ерда ҳам Англиядаги каби амалдан келадиган асосий
даромад ойлик маош эмас, халқнинг амалдор хизмати учун беради-
ган ҳаққи эди.
Жамият ҳаётининг ҳамма жабҳалари монарх назорати остида ту-
рарди. Маҳаллий ҳокимият устидан ҳам кучли назорат ўрнатилган
эди. Англияда қирол тайинлайдиган амалдорлардан ташқари сай-
ланадиган лавозимлар ҳам бор эди. Халқ судялари алоҳида таъ-
сирдан фойдаланишарди. Графликларни бошқаришда асосий роль
уларга тегишли эди, улар графлик зодагонлари мажлисларида «энг
ҳурматли ва муносиб рицарлар» орасидан сайланарди. Аммо бунақа
мустақиллик одатда юзаки бўларди, чунки ҳукумат сайловларни
диққат билан кузатиб борар ва маъқул бўлмаган номзод бу мансабга
умуман ўта олмасди. Шундай ҳам бўлардики, Махфий Кенгаш ким-
ни сайлаш кераклиги тўғридан-тўғри кўрсатилган хатларни графли-
кларга жўнатар эди.
Халқ судьялари орасида қадимги, олий насаб аслзодаларнинг
ҳам, янги зодагонларнинг ҳам вакиллари бўларди. Халқ судьяла-
рини тахтнинг «кўзи ва қулоғи» деб аташарди. Улар фақат суд жа-
раёнларини олиб боришларигина эмас, фитналарни фош қилиш,
деҳқонлар ва паст табақадаги шаҳарликлар исёнларини бостириши,
солиқларни йиғиши, дайдиларни таъқиб қилиш, камбағалларга ёр-
дам бериш учун пул йиғишни ташкил қилиш ва ҳоказоларни ҳам ба-
жаришлари керак эди. Бундан аёнки халқ судьяларининг роли жуда
катта эди.
Францияда ҳам Англиядаги каби ҳукумат бошлиғи бутун
ҳокимиятга тўлиқ эга бўлган қирол саналарди. Унинг қошида
ҳукумат ҳисобланмиш кенгаш бор эди. Қиролнинг ўзи кенгаш аъ-
золарини тайинлар ва барча масалаларни ўзи ҳал қиларди. Ҳукумат
аъзолари олий насаб шаҳзодалар, олий руҳонийлар, молиячи-
лар, юристлардан иборат бўларди. Амалда мамлакатда қиролнинг
www.ziyouz.com kutubxonasi
87
шахсий ҳукмронлиги ўрнатилган эди. Жойларда, чекка ўлкаларда
ҳокимиятни губернаторлар бошқарар, лекин уларни ҳам олий
табақа вакилларидан қиролнинг ўзи тайинларди. Ҳаммадан кўра
Францияда қироллик ҳокимиятига парламентлар халақит берарди.
Жойлардаги олий суд органлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ай-
нан ўша парламентларга берилган эди. Бундай парламентлар мам-
лакатда 17 та (XVII асрда) ва Париж парламенти энг катта таъсирга
эга бўлиб, унинг фаолияти мамлакат ҳудудининг учдан бир қисмига
тарқаларди.
Парламентлар фақат суд эмас, балки баъзи бир сиёсий ҳуқуқларга
ҳам эга эдилар. Париж парламенти агар қирол жуда ёш бўлса, ре-
гентни (давлатнинг вақтинча ҳукмдорини), тайинларди, қиролнинг
шартнома ва буйруқларини кўриб чиқар ва шу кабилар билан ҳам
шуғулланарди. Париж парламенти билан Людовик XIV (1638 –1715)
анча кескин муносабатда эди. Унинг: «Сиз, давлат – бу бизлар, деб
ўйладингизми? Давлат бу – мен», – деган машҳур ибораси ҳам Париж
парламентига қарата айтилганди. Кейиноқ у парламентдан бир қатор
ҳуқуқларни олиб қўйди ва кўпгина парламент аъзоларини сургунга
жўнатди. Бу ҳақда 1652 йили эълон қилинган «Қирол декларацияси»да
шундай дейилади: «Биз ҳозир ва бундан кейин Париждаги бизнинг
парламент палатамизни ташкил қилувчи шахсларга давлат ҳаётининг
умумий масалалари ва бизнинг молиямизни бошқариш масалалари-
ни кўриб чиқишни, шунингдек, ниманидир кўрсатма беришни ва
биз кимга бошқаришни топширган бўлсак, ўшаларга нима биландир
мурожаат қилишни қатъиян тақиқлаймиз, номи кўрсатилган палата
томонидан бизнинг ушбу буйруғимизга қарши шу пайтгача қандай
қарор қабул қилган бўлса, барчасини куч ва аҳамиятини йўқотган
деб эълон қиламиз ва бизнинг бошқа аҳолимиз ҳам у қарорларга ҳеч
қанақа эътибор бермасликларини талаб қиламиз».
XVI асрда абсолютизмнинг зарурлигини асословчи таълимот
шакллана бошлади. Қирол ҳукмронлиги келиб чиқиши жиҳатидан
илоҳий эканлиги овоза қилинди. Диний таълимотга дунёвий таъли-
мот ҳам қўшилди. XVI–XVII асрларда Францияда давлат ва ҳуқуқ
ҳақидаги фан анча ривожланган эди. Унинг асосий қоидаларидан
бири, барча олий қонуний ҳокимият монархнинг қўлида мужассам-
ланиши лозимлиги ҳақидаги қоидадир.
XVI–XVII асрларда қирол саройидаги ҳаёт қатъи тартибга со-
линганлиги ҳам қирол нуфузининг ошишига ёрдам берди. Фран-
www.ziyouz.com kutubxonasi
88
цияда XVII аср ўрталарида олий насаб оилаларнинг қарийб бир
ярим минг вакили сарой хизматида эдилар. Сарой ҳаёти асосининг
мазмуни қирол шахсини илоҳийлаштиришдан иборат бўлган ахлоқ
ташкил қилади.
Людовик XIV даврида қирол қароргоҳи Версалга кўчирилди.
Людовик Парижда, бу ифлос, шовқин-сўронли, тор ва қийшиқ
кўчалари бўлган, чидаб бўлмас даражада сасиб ётган, халқи эса
аллақачон баррикадалар қуришни ўрганиб олган ўжар шаҳарда
яшашни хоҳламади.
Кечаю-кундуз Париждан Версалга минглаб одамлар ва юзлаб
от қўшилган экипажлар, ун, гўшт, кўкат, балиқ ортилган аравалар
ҳаракатланарди. Аслзодаларнинг фойтунлари жуда тез чопишарди,
улар почта имтиёзига эга эдилар – ўз вақтида четга чиқмаган бечо-
раларни жазосиз босиб кета олишарди.
Версаль кишида ажойиб таассурот қолдирарди. Улкан бино-
лар, катта майдонлар ва боғлар – буларнинг ҳаммаси француз
қиролининг буюклигига ишора эди. Ҳатто боғдаги ҳайкаллар ҳам
унинг буюклигини эслатиб турмоғи лозим – Юпитер ҳайкали ҳам
Людовик XIVнинг ўзига ўхшатиб ясалган эди.
Ҳар куни саройда бўладиган спектаклларда барча «қиролни
ўйнамоғи» керак эди. Людовик XIV ҳафтасига икки-уч марта овга
чиқарди. Ов бўлмаган кунлари кечқурун саройда маскарадлар, кон-
цертлар, қарта ўйини ташкил қилинарди. Бундай ҳаёт тарзи қиролга
айёр ва хавфли аслзодалар вакилларининг «қўл остида», «кўз
ўнгида» бўлишини таъминларди.
1715 йили 72 йил тахтда ўтирган Людовик XIV вафот этди. Уни
замондошлари «Қирол – Қуёш», буюк деб аташган. Шу куни Қуёш
сўнди, буюклик ҳам кетди. Унинг узоқ йиллик фаолиятига кўмиш
маросимида сўзлаган руҳоний битта жумла билан якун ясади:
– Фақат Худо буюк!
Бу сўзлар фоний дунёнинг буюклик даъво қилаётган барча
ҳукмдорларига қарата айтилганга ўхшайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |