Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Папаликнинг Реформацияга қарши кураши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Папаликнинг Реформацияга қарши кураши. Европанинг бир 
қатор мамлакатларида ўз ҳукмронлигини йўқотиш Римни шошил-
тириб қўйди. XVI асрнинг 40-йилларидаёқ папалар йўқотилган 
мавқеларини, энг муҳими ўз бойликларининг манбаи – ҳосилнинг 
ўндан бири солиғини қайтаришга уринадилар. Контрреформация 
(Реформацияга қарши кураш) даври бошланди. Бу курашда папа-
ларга иезуитлар ёрдам бердилар. «Дин софлиги»ни инквизиция
1
ҳам ҳимоя қилиб чиқди, у айниқса Италия ва Испанияда авж олди.
Бўлиб ташланган Италия католик реакциянинг барча оғирлигини 
ўзида ҳис қиларди. Инквизиция гулханлари бутун мамлакат бўйлаб, 
1
Инквизиция – қидирув, суд ва жазо функцияларини бажарувчи католик черкови три-
бунали. 1229 йили Тулуза шаҳрида тузилган. 1233 йили Рим папаси Григорий IX нинг мах-
сус булласи билан инквизициянинг қарори барча католиклар учун мажбурий бўлди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


106
ҳеч кимни, айниқса олимларни аямай ловулларди. 1600 йилда буюк 
олим Жордано Брунони гулханда ёқишди. Шундай қисмат Галилео 
Галилейга ҳам насиб бўлишига озгина қолди.
Черков илғор илмий ва фалсафий фикрга қарши ташланди. Папа 
ёқиб юборилиши лозим бўлган, тақиқланган китоблар рўйхатини 
эълон қилди. XVI асрнинг иккинчи ярмида Реформацияга қарши 
курашга қирол Карл V нинг ўғли Испания қироли Филипп II 
(1556 –1598) бошчилик қилди.
Паст бўйли, кўкраги бўртиб чиққан Испания қироли касалманд 
киши кўринишига эга бўлса-да, бироқ бу ногирон танада енгилмас 
руҳ мужассам эди. Филипп II яхшигина маълумотли ва давлат арбо-
бининг ажойиб қобилиятига эга эди – акс ҳолда у қандай қилиб узоқ 
ўн йилликлар давомида ўз давлатини бошқарган? Унинг империяси 
улкан эди: унга Испания, Португалия, Италиянинг бир қисми, Жа-
нубий Америка ва Африкадаги мустамлакалар кирарди. У буюк ка-
толик қирол сифатида дунёда ўз ҳукмронлигини ўрнатиш орзусида 
эди.
Филипп II нинг буйруғи билан Мадрид яқинида Эскориал атал-
миш ажойиб меъморий мажмуа қурилди, унга сарой, ибодатхона 
ва монастир кирарди. Бу ерга қирол қароргоҳини кўчирдилар, у бу 
ерда мамлакатдаги энг яхши кутубхонани ташкил қилди, шу ердан 
у мамлакатни бошқарди. Табиатан камгап ва унча ҳам хушмуомала 
бўлмаган Филипп II ўз саройидан қарийб чиқмасди, ўзининг кўп 
сонли фармонларини эса сарой идораси орқали ёзма равишда эълон 
қиларди.
Бу дин мутаассиби Англия, Германия ва Франциядаги католи-
кларга, уларнинг протестантларга қарши курашида ёрдам берди. 
Филипп II даврида мамлакатда юз мартадан зиёд аутодафелар бўлиб 
ўтди. «Мен диндан қайтган фуқароларим бўлганидан кўра, умуман 
фуқаром бўлмаслигини маъқул кўраман», деган эди у. Ҳар бир ис-
паниялик унинг аждодлари тўрт авлод олдин ҳам «соф» испанлар 
ва «хуш хулқли католиклар» бўлганлигини исбот қилиб бериши 
керак эди. Авлодлари чўқинган мавр ёки яҳудий бўлганларни эса 
қирол динсизлар деб ҳисоблаб, қатлга жўнатар эди. Кўплар ҳалок 
бўлдилар, баъзилар қочиб қолишди. Бундан ташқари, Филипп II 
ниҳояси кўринмайдиган урушлар олиб борди ва фақат Туркия усти-
дан ғалаба қозонди. Динсизлар билан кураш ва урушлар пул талаб 
қиларди. Солиқлар ошиб борарди. Деҳқонлар, савдогарлар, ману-
www.ziyouz.com kutubxonasi


107
фактураларнинг эгалари хонавайрон бўлишди. «Дин софлиги учун» 
кураш билан Филипп II мамлакатни қашшоқ аҳволга солиб қўйди.
XVII асрда Испанияда Янги Дунёдан мамлакатга жуда кўп 
миқдорда олтин ва кумуш келиб турганига қарамасдан иқтисодий 
танглик бошланди. Мамлакатни дунё католиклари империясига 
айлантириш ва динсизликни йўқ қилиш каби амалга ошмайдиган 
вазифа Испанияни заифлаштирди, уни иккинчи даражали давлатга 
айлантирди.
Протестантизм билан курашни Филипп II Нидерландияга ҳам 
кўчирди. У мамлакатдан диний сабабларга кўра қочиб кетган барча 
кишиларнинг мол-мулкини мусодара қилишга буйруқ берди. Мам-
лакатда инквизиция қутурарди.
XVI асрда Европа олами маънавий маданиятнинг юксак парвози, 
хўжалик юритишнинг янги, бозор муносабатларига асосланган услу-
бининг туғилиши, шахснинг эркинлик ва мустақилликка кўпроқ ин-
тилиши билан тайёрланган диний исёндан ларзага келди. Реформа-
ция даври – бу католик черковининг инқирози давридир. Католицизм 
протестантизмнинг йўлини тўсишга муваффақиятсиз уринар эди. 
Папа ҳукмронлиги остидан Скандинавия, Англия, Шотландия, Ши-
молий Германия, Голландия, Франциянинг бир қисми чиқиб кетди.
Реформация тарихда чуқур из қолдирди, Европа жамиятининг 
маънавий, сиёсий ва иқтисодий характерини ўзгартириб юборди. 
Реформация, шунингдек, феодал тартибларга ҳам қарши қаратилган 
оммавий халқ ҳаракатларини пайдо қилди.
Реформация натижасида миллий черковлар пайдо бўлди, ду-
нёвий ҳокимият мустаҳкамланди, миллий давлатлар ривожи учун 
шарт-шароитлар яратилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish