REFERAT
Xalqaro Nordik Universiteti Maktabgacha ta’lim yo’nalishi MTM-323 guruh 1-kurs talabasi Eshonqulova Nargizaning Bolalar psixologiyasi fanidan “Maktabgacha yoshdagi bolalarda mayda matorikasini rivojlantirish” mavzusida tayyorlagan
Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизими мустақиллик йилларида замонавий мезонлар даражасида ривожланиб бормоқда. Бу жараён ҳозирги кунда айниқса ўзига хос самарага эга бўлиб бормоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-27/07. 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши мактабгача таълимни ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги №4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги қарорининг 4.4. бандида МТМ бағишланган қуйидаги фикрлар баён этилган. “МТМлар тармоғини кенгайтириш ва ушбу муассасаларда Болаларнинг ҳар томонлама интелектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг МТМ билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларни таъминлаш, педагог ва
мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш”
Қарорда белгиланган вазифалардан бири мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда зарур шарт-шароит яратиш кўрсатиб ўтилган.
Болалар учун ўйинлар ихтиро қилиш ишига итальян педагоги Мария Монтессори катта хисса қўшган. XX аср бошида унинг методикаси бўйича ишлаган Италия ва Франциядаги мактабларда хам у томонидан ишлаб чиқилган ўнлаб ўйинлардан фойдаланилган.
М онтессори 5-10 ёшли болалардан иборат 30-50 кишилик катта гурухларда ишлаган. Педагогнинг роли болаларнинг машғуллигига эътибор беришдан иборат бўлган. Шунингдек, оғзаки изоҳдан жуда кам фойдаланилган. Ўша пайтда ўйлаб топилган ўйинлардан хозир ҳам фойдаланиш мумкин. Лекин улардаги усул, услублар бироз ўзгартирилган, чунки бу ўйинларни оилага мослаштирганмиз. Бола педагог билан эмас балки, ота–онаси, бувиси билан уй шароитида ўйнашга мослаштирилган.
Монтессори ўйинларидаги харакатлар ва усуллар жуда кўп вақт олдин деярли 100 йилдан аввал ўйлаб топилган. Табиийки, уларнинг ҳаммаси ҳам хозирги болаларга тўғри келмайди.
Монтессори мактабида тарбияланувчиларнинг кўпчилиги ақлий ривожланиши суст, ижтимоий мослашувда қийналадиган болалар бўлишган. Хозирги замон болалари учун ўйин материали, жихозларини ўзгартириб бериш керак.
Қуйида, ривожланишида камчилиги бўлмаган болалар билан таълимий ва ривожлантирувчи иш олиб боришга доир ўйин материалларидан фойдаланиш усулларини изоҳлашга ҳаракат қиламиз.
Мария Монтессори методи болани табиий шароитларда кузатиш ва у қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга асосланган.
Методнинг мақсади: Тарбиячи бола билан ишлашда,боланинг кизикишини уйғотиш,ҳамда бу билан болани меҳнатга ургатиш, купчилик билан ишлашга одатлантириш, болаларда нафосат ҳиссини тарбиялаш каби харакатларини ривожлантириш.