5-МАВЗУ: ЎСМИРЛИК ДАВРИДА ПСИХИК РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:
1.Ўсмирлик Ёшидаги ўқувчиларнинг хулқ-атвори хусусиятлари.
2 Ўсмирларнинг интеллектуал ривожланиши.
3.Ўсмирлик даврида шахснинг шаклланиши.
4.Ўсмирлик давридаги ўқувчиларнинг эмотсионал хусусиятлари.
5. Ўсмирлик даврида шахслараро муносабат.
Ўқув мақсади:
Таълимий: Талабаларга ўсмирлик давридаги жисмоний ва психик ривожланишнинг умумий хусусиятлари, жинсий этилиш жараёни, унинг психик ривожланишга таъсири ўсмирлик даври инқирози ва унинг психологик сабаблари, ўсмирлик даврида интеллектуал ва шахс ривожланиш хусусиятлари бўйича билим бериш.
Тарбиявий: Ўсмирлик даврида ўз-ўзига баҳо бериш тизимининг ривожланиш хусусиятлари, уларнинг онг ва дунёқарашининг шаклланишини тушунтириш орқали талабаларни ўз-ўзини англашга, таҳлил қилишга, тарбиялашга ўргатиш.
Ривожлантирувчи: Талабаларнинг ўсмирлик Ёшдаги болаларнинг Ёш ва психологик хусусиятларини инбатга олган холда улар билан ишлаш, муаммоли вазиятларни эчиш кўникма-малакаларини ривожлантириш.
5.1.Ўсмирлик Ёшидаги ўқувчиларнинг хулқ-атвор хусусиятлари
Ўсмирлик 10-11 Ёшлардан 14-15 Ёшларгача бўлган даврни ташкил этади. Ҳозирги ўсмирлар ўтмишдошларига нисбатан жисмоний ақлий ва сиёсий жиҳатдан бир мунча устунликка эга. Уларда жинсий этилиш, ижтимоийлашув жараёни, психик ўсиш олдинроқ намоён бўлмокда. Аксарият ўқувчиларда ўсмирлик Ёшига ўтиш, асосан, 5-синфлардан бошланади. «Енди ўсмир бола эмас, бироқ катта ҳам эмас» - айни шу таъриф ўсмирлик даврининг муҳим характерини билдиради. Ўсмирлик – болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб, физиологик ва психологик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари билан характерланади.
Бу Ёшда ўсмир ривожида кескин ўзгаришлар рўй бера бошлайди. Бу ўзгаришлар физиологик ҳамда психологик ўзгаришлардир. Бўйга ўсиш бир текис бормайди: қиз-болалар 5-7 см ўссалар, ўғил болалар 5-10 см ўсадилар. Бўйига караб ўсиш пайсимон илк суякларнинг узунлашиши ва умуртқа қисмининг катталашиши ҳисобига рўй беради.
Организмдаги ўзгаришлар бевосита ўсмир эндокрин системасининг ўзгаришлари билан боғлиқдир. Бу даврда ички секретсия безларидан бири гипофиз безининг функсияси фаоллашади. Унинг фаолияти организм тўқималарининг ўсиши ва муҳим ички секретсия безларининг (қалқонсимон без, буйрак усти бези ва жинсий безлар) ишлашини кучайтиради. Натижада бўй ўсиши тезлашади, жинсий балоғатга этиш (жинсий органларнинг ривожланиши, иккиламчи жинсий безларнинг пайдо бўлиши) амалга ошади. Кўкрак қафаси ҳам гавданинг бўй ўсишига нисбатан секин ривожланади. Бунинг натижасида айрим ўсмирларнинг элкаси, кўкраги тор бўлиб қолади, бу эса ўз навбатида кислород этишмаслигига, нафас қисишига олиб келади. Кислород этишмаслиги натижасида руҳий фаолиятга путур этади. Бу даврда юрак кенгайиши билан қон томирлари ҳам йўғонлашади. қон айланиш системасининг қайта қурилиши, вегетатив нерв системасидаги барқарорлик қон айланишини бузади ва ўсмирда баъзи қон босимининг ортиши рўй беради.
Ўсмирда катта Ёшли одам бўлишга ёки ҳеч бўлмаганда катта Ёшли одам бўлиб кўринишга қизиқиш, интилиш пайдо бўлади ва бу хоҳишни амалга ошириш унга осондек бўлиб кўринади. Ўсмирларнинг эҳтиёжлари ва имкониятларининг ўзаро мос келмаслиги ўсмирлар билан ота-оналари, ўқитувчилари ва бошқа мураббийлари ўртасида қарама-қаршиликни келтириб чиқаради.
Ўсмир ўзининг жуда кўп истаклари, «хоҳлайман»ларини амалга оширишга интилади: катта Ёшли одамлар эга бўлган ҳамма нарсалардан фойдаланишга, эркин, мустақил ва озод бўлишга интилади. Теварак-атрофдаги одамларга ўзининг аҳамиятга эга эканини кўрсатиш учун у кучли, кўрқмас ва эпчил бўлишга интилади.
Ўсмирлик даврига кимнингдир хатти-ҳаракатини имитация - қилиш хосдир. Кўпинча улар ўзларига таниш ва ёқадиган катталарнинг хатти-ҳаракатларига имитация, тақлид қиладилар.
Ўсмирлар бу даврда чекиш ҳамда спиртли ичимликларга қизиқиб қолишлари ҳам мумкин. Ўсмир катта одам, Шунингдек, чекувчи, ичувчи сингари янги ролларда ўзини ноқулай ҳис қилади.
Бундай пайтларда у ўзи сингари катта физиологик, психологик ўзгаришлар кечаётган ўртоғи билан мулоқот қилишга катта эҳтиёж сезади. Дўсти ўсмирга ижобий таъсир қиладими ёки уни йўлдан уриб, ёмон таъсир қиладими — бу нарса унинг ахлоқий қиёфаси билан боғлиқ.
Ўртоқларининг таъсири остида ўсмир ўзининг эҳтиёжлари ва истакларини қондириши мумкин.
Ўсмир Ёшдаги бола учун дўст танлаш жуда катта аҳамиятга эга. Ўсмирлик даврида дўстлик жуда қадрли ҳисобланади. Дўстлар доимий равишда руҳан, қалбан яқин бўлишга эҳтиёж сезадилар. Бу эҳтиёж ўсмир дўстларнинг ҳол-аҳвол сўрашиши ва кўришишларида (қўл бериб, қучоқ очиб кўришиш) бирга ўтириш ва бирга юришга ҳаракат қилишларида кўринади. Кўпгана ана шундай жуда яқин муносабатлар, ўсмирларнинг шахс бўлиб шаклланишида, ҳамкорликдаги ҳаракатларининг изи инсон қалби ва хотирасида бир умрга сақланиб қолади.
Ўсмир Ёшларнинг хулқ-атвори ва фаолиятларида баъзан ўзларининг кучлари этмайдиган қарама-қаршиликлар пайдо бўлади. Асосий қарама-қаршилик жуда кўп орзу-тилакларни вужудга келтирувчи, жадал ортиб бораётган жисмоний, маънавий ва моддий эҳтиёжлар билан уларни қондириш учун ниҳоятда чекланган ҳамда кўп жиҳатдан этарли бўлмаган имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршиликдир.
«Олтинчи синф муаммолари»га бағишланган тадқиқот ишида шу Ёшдаги болаларнинг хулқ-атвор хусусиятлари ва турли хил фанлар бўйича ўзлаштиришнинг пасайиши билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг ўсиб бориши қуйидагича намоён бўлган: Олтинчи синф ўқувчилари тўртинчи синфга нисбатан 6 марта кўпроқ қайсарлик қилишлари, 10 марта кўпроқ ўқитувчиларга қаршилик кўрсатишлари, 7 марта кўпроқ бошқалар иродасига тўсқинлик қилишлари, 9 марта кўпроқ бошқалар камчиликларига эътибор беришлари, 5 марта кўпроқ фақат ўз хоҳиш-истакларига бўйсунишлари ва ниҳоят 42 марта кўпроқ ўз хатти-харакатлари мотивларига эга бўлмасликлари аниқланган. ( Краковский А.П. 1970)
Баъзи ўсмирларни нима учун атрофдагилар, катталар, Шунингдек, ота-онасига қарши чиқаётганлигини англай олмаётганлиги ташвишга солади. Бу ҳолат уларни ичдан асабийлашишларига сабаб бўлади ва ўсмирлик даври кризиси юзага келади. Кризис боладаги мавжуд тушкунлик, ёлғизликка интилиш, пассивлик ёки акси, ўжарлик, қайсарлик, агрессивлик, ҳаётга салбий муносабатларнинг юзага келиши сифатида намоён бўлади. Бу кризис ўсмирнинг маънавий ўсиши, Шунингдек, психикасидаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқдир. Бундай пайтларда у ўзи сингари катта физиологик, психологик ўзгаришлар кечаётган ўртоғи билан мулоқот қилишга катта эҳтиёж сезади. Дўсти ўсмирга ижобий таъсир қиладими ёки уни йўлдан уриб, ёмон таъсир киладими — бу нарса унинг аҳлокий қиёфаси билан боғлиқ.
Ўсмирлар катталарнинг уларга билдирадиган ишончларига катта эҳтиёж сезадилар. Катталарнинг ўсмир Ёшдагиларга таъсир кўрсатиши, тарбия бериши учун энг қулай шароит - бу умумий меҳнат билан шуғулланишдир.
Ўқиш ўсмирлар ҳаётида катта ўринни эгаллайди. Уларга машғулотларнинг мустақил шакллари ёқади. Бошқа давр болаларига нисбатан ўсмирларнинг фанларни муваффақиятли ўзлаштиришлари, қизиқишларининг ортиши, ўқитувчининг ўқув материалини тушунтира олиш маҳоратига боғлиқ. Билим ўрганиш эҳтиёжлари асосида аста-секинлик билан ўқув фанларига нисбатан қатъий ижобий муносабат шаклланади. Бу даврда ўқишнинг янги мотивлари юзага келади. Бу мотивлар ўсмирнинг, ҳаётий режалари, келажак касби ва идеали билан боғлиқ бўлади.
Ўйин фаолияти аста-секин камайиб, янги фаолиятлар юзага кела бошлайди. Психик ривожланишнинг янги босқичи бошланади. Ўсмирлик даврида ўз фаолиятини назорат этиш ривожлана бошлайди ва ўзини-ўзи бошқаришга интилиши кучаяди. Бир сўз билан айтганда, ўсмирлик даври психик ривожланишда кескин бурилиш даври ҳисобланади.
Катта ўсмирлар аста секинлик билан бевосита ишлари ва хатти- ҳаракатларининг натижаларини ҳамда оқибатларини олдиндан кўра бошлайдилар. Уларда ўз-ўзини тута билиш, матонат пайдо бўлади, қарорлари бирмунча қатъий бўла бошлайди, ирода таркиб топади. Улар ўзларининг фаолиятларида иштиёқ ва истаклардан кўра кўпрок соғлом фикрга асосланадиган бўладилар. Уларнинг ички кечинмалари ва хаяжонлари энди иродавий назоратга бўйсундирилган бўлади. Лекин ахлоқий ва эстетик ҳисларнинг тараққиёти туфайли ички кечинмалари ва ҳаяжонлари янада кучлироқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |