6-мавзу: Ўсмирлик даврида психик ривожланиш хусусиятлари


Ўсмирларнинг интеллектуал ривожланиши



Download 256,84 Kb.
bet2/4
Sana07.04.2022
Hajmi256,84 Kb.
#535154
1   2   3   4
Bog'liq
5-УСМИРЛИК

5.2.Ўсмирларнинг интеллектуал ривожланиши
Енди ўсмирлар ўйин ҳамда дамга камроқ вақтларини ажратган ҳолда кўпроқ жиддий ишлар билан шуғуллана бошлайдилар ва уларда билиш жараёнлари жадал ривожлана бошлайди. Мактаб таълими ўсмир билиш жараёнларини ривожланиш йўналишини сифат жиҳатидан ўзгаришда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Ўқиш ўсмирлар ҳаётида катта ўринни эгаллайди.
Айнан ўсмирлик давридан бошлаб, болалар ҳаётий, илмий, бадиий билимларни кенгайтиришга алоҳида эҳтиёж сезадилар ва бунга ҳаракат қиладилар. Билимли бола тенгдошлари орасида ҳурматга сазовор бўлади. Билим ўсмирларга алоҳида бир қувонч бағишлайди ва унинг тафаккур қилиш лаёқатини ривожлантиради.
Билиш жараёнларининг ривожланишида нутқ оғзаки ва ёзма мавжуд бўлиши билан кучли восита ҳисобланади. Мактабдаги ўқув жараёнларининг тўғри ташкил этилиши ва амалга оширилиши билан ўсмир нутқининг тўғри ривожланишига қулай шароит яратилади.
Ўсмирлик даврида нутқнинг ривожланиши бир томондан сўз бойлигининг ошиши ҳисобига бўлса, иккинчи томондан табиат ва жамиятдаги нарса, воқеа ва ҳодисаларнинг мазмун-моҳиятини англашлари ҳисобига бўлади.
Ўсмирни кўпинча муомалада сўзларни ишлатиш қоидалари – “«қандай килиб тўғри ёзиш керак?» «қандай килиб яхшироқ айтиш мумкин?» , «Нима дейиш керак?», каби саволлар жуда қизиқтиради. Ўсмирлар мактабдаги ўқитувчилар, катталар, ота-оналар нутқидаги камчиликларига, китоб, газета, радио ва телевидение дикторлари хатоларига тез эътибор берадилар.
Ўсмир сўзларнинг келиб чиқиш тарихига, уларнинг аниқ мазмуни ва моҳиятига жуда қизиқади. У энди ўз нутқида Ёш бола сингари эмас, балки катта одамлардек сўзларни танлаб ишлатишга ҳаракат қилади. Нутқ маданиятини эгаллаш борасида ўсмир учун ўқитувчи, албатта, намуна бўлиши шартдир.
Ўсмирлик даврида ўқиш малакалари, ёзма ва монологик нутқ жадал ривожланади. 5-синфдан бошлаб то 9-синфгача ўқиш тўғри, тез ва ифодали бўлиш даражасидан, ёддан ифодали, таъсирли айтиб бера олиш даражасигача кўтарилади. Монологик нутқ эса асардаги кичик бир парчани қайта сўзлаб беришдан, мустақил равишда нутқ ва чиқишлар тайёрлаш, оғзаки - мулоҳаза юритиш, фикр билдириш ва уларни асослаб беришгача ўзгаради.
Болаларнинг ёзма нутқни эгаллашлари уларнинг нутқини ўстиришда муҳим босқич бўлади. Ўқувчи ёзма нутқни тўғри тушунишни ўрганиб олади, ўз фикрларини ёзма нутқ ҳолида баён қилиш ва бошқаларга тушунтиришни ўрганади.
Ўсмирлик даврида жуда қаттиқ чарчаш ҳолатлари ҳам бўлади. Айнан 13-14 ҳамда 16 Ёшларда чарчаш чизиғи кескин кўтарилади. Бундай ҳолатларда ўсмир атрофдаги нарса ва воқеаларга тўлиқ диққатини қарата олмайди.
Ўсмирлик Ёшида болалар ўқиган ва ўрганганларини сўзма-сўз ёдлашдан воз кечиб унинг маъносига кўра эслаб қолишга ҳаракат қиладилар. Уларда фаол равишда мантиқий хотира ривожланиб боради. Механик хотиранинг ривожи эса бирмунча сустлашади. Бу эса баъзан салбий холатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Ўсмирлик даврига келиб янги фанлар, жумладан, ўқувчилар эслаб қолиши зарур бўлган маълумотлар миқдори кўпаяди.
Ўсмирлик даврида назарий тафаккур юқори аҳамиятга эга бўла бошлайди. Чунки бу даврдаги ўқувчилар атроф-оламдаги боғланишлар мазмунини юқори даражада билишга ҳаракат қиладилар.
11-12 Ёшдан бошлаб ўсмир энди мантиқий фикрлаб ҳаракат қила бошлайди. Ўсмир бу Ёшда худди катталар сингари кенг қамровли таҳлил этишни ўргана бошлайди. Ўсмир тафаккурнинг назарий даражага қанчалик тез кўтарила олиши, ўқув материалларини тез ва чуқур эгаллаши унинг интеллектини ҳам ривожланишини белгилаб беради.
Амалий тафаккур тизимига қуйидаги ақлий сифатлар киради:
- тадбиркорлик, тежамкорлик, ҳисоб-китоблик, юзага келган муаммоларни тез эча олишлик ва бошқа шу каби сифатлар мавжуд бўлган тақдирдагина амалий тафаккурни ривожланган деб ҳисоблаш мумкин. Бу сифатларни 1-синфданоқ ривожлантира бориш ниҳоятда муҳим.
Ўсмирлик даврида ишбилармонлик сифатини ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқаришини йўлга қўйиши, умумий фойдали тадбиркорлик ишларида иштирок этиши орқали ривожлантириш мумкин. Бу борада ўқувчи ижрочи ролида эмас, балки бошқарувчи, мустақил йўл танловчи ва тадбиркорлик муносабатларида ўзи иштирокчи бўлган тақдирдагина ривожланиш амалга ошиши мумкин.

Download 256,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish