Эстетиканинг асосий тушунчалари. Табиат ва техноген цивилизация эстетикаси. Режа



Download 30,03 Kb.
bet1/7
Sana21.02.2022
Hajmi30,03 Kb.
#28355
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Estetikaning asosiy tushunchalari. Tabiat va
voyaga yetmaganlar ortasida jinoyatchilikning oldini olish muammolari, soliqlar va soliqqa tortish, soliqlar va soliqqa tortish, Roziboyev Golib-WPS Office, Litsenziya olish uchun topshiriladigan hujjatlar, 393 20.06.2017, Estetikaning asosiy tushunchalari. Tabiat va , mustaqi ish 4, ОН-ЯН 2 курс 2019-2020, Xorijiy investitsiyalar.ma'ruzalar matni (1), Xorijiy investitsiyalar.ma'ruzalar matni (1), Estetikaning amaliy ahamiyati, DARS TAHLILI, baseki

Aim.uz

Эстетиканинг асосий тушунчалари. Табиат ва техноген цивилизация эстетикаси.
Режа:

  1. Эстетиканинг асосий категориялари билишнинг муҳим омили сифатида.

  2. Табиат ва техноген цивилизация эстетикаси.

  3. Эстетиканинг глобал муаммолари.



Дунёда яхши нарсалар кўп ва уларни кўриб баҳраманд бўлиш одамларни шод этади ва табиатларини покиза қилади, аммо ҳеч нарса гўзал юз ўрнини боса олмайди, чунки гўзал юз шундай қувонч бахш этадики, бошқа ҳеч қандай қувонч унга тенг кела олмайди. агар гўзал юз яна яхши хулқ билан уйғунлашса, бахт-саодатнинг энг юқори даражаси бўлади.
УМАР ҲАЙЁМ


Гўзаллик – эстетиканинг асосий категориясидир. Гўзаллик - нафосат оламининг мағзи, асосий белгиси, бош хоссаси, асосий моҳиятини ташкил этади. Шу боис эстетикани гўзаллик ҳақидаги фан, гўзаллик фалсафаси ҳам деб атайдилар.
Эстетика ҳис-туйғу, энг аввало гўзалликни ҳис этиш жараёнини англатади. эстетик орзу эса гўзалликни инсон хоҳлаган у ёки бу тасаввурлар тарзида ифодалайди.
Эстетик дид бўлса, кўп жиҳатдан шахс ва жамият нимани гўзаллик сифатида, нимани хуниклик сифатида идрок этишида намоён бўлади.
Эстетик қарашлар – гўзалликнинг табиати ва моҳияти ҳақидаги фикрларни англатади.
Гўзал, ижобий ҳис-туйғу уйғотадиган нарсани кўрсатиш анча осон. Лекин ўша нарса нима учун гўзал эканини тушунтириб бериш қийин.
Афлотун фикрича: гўзаллик вужудга келмайди ва барбод бўлмайди, балки у вақт ва макон ташқарисида амал қилади. Гўзаллик туйғусидан юқорироқ табиатга молик бўлгани учун ҳис туйғу воситасида англаш мумкин бўлади.
Гегел таъбирича: Мутлоқ руҳ-ғоя гўзалликнинг намоён бўлишидир. Ҳис-туйғу қобиғига эга бўлган мутлоқ руҳ- ғоя, яъни порлаб турган нарсагина гўзалдир. Санъат гўзалликнинг асл маконидир. Гегел симметрия тушунчасига катта эътибор беради. Унингча симметрия қоидасига биноан, шундай нарса гўзалки, агар ундаги туғма белгилар тўла тарзда намоён бўлса; шундай дарахт гўзалки, агар ундаги туғма белги (олма, анжир, анор)лари тўла ва бевосита кўринса. Шундай инсон гўзалки, агар унда яхши инсоний фазилатлар ва сифатлар мужассамлашган тарзда ифодаланса.
Арасту: гўзалликни моддий оламнинг мослик, аниқлик, ҳамоҳанглик, мезон-ўлчовлик каби миқдорли ва маконли тавсифлари билан боғлаб мушоҳада қилади.. «Гармония» асосида гўзаллик заминида инсон ва нарсанинг бир-бирига мувофиқлиги, лойиқлиги, мослиги ақидаси ётади... «ўта кичик нарса гўзал бўла олмас эди, чунки, жуда оз вақт ичидаги тасаввур қоришиб кетади.
Гўзаллик – бу воқелик (табиат, жамият, санъат) ҳодисаси бўлиб, бирор нарсага ҳис-туйғу орқали таъсир ўтказиш билан инсонда жисмоний ва маънавий кучлар оқимининг кўпайишига, шодлик завқланиш, маънавий қониқиш вужудга келишга имкон яратаётган жараёндир.
Гўзаллик ижтимоий аҳамиятга молик ҳодисадир. Гўзаллик ҳамиша фойдали, лекин у алоҳида турдаги фойда – у аввало, инсонга, жамиятга, тараўўиётга маънавий фойда келтиради. Гўзаллик инсон эркинлигининг рамзидир.
Гўзал нарсалар инсон амалий фаолиятига, манфаатларига мос бўлиб, уларни идрок этиш: - ҳайрат ва қувонч бағишлайди; - шахснинг уйғун ҳамоҳанг ривожланишига; - унда энг яхши инсоний хислат – фазилатлар таркиб топишига кўмаклашади.
Инсоннинг гўзалликни англаши ўзгарувчан. Гўзаллик ҳамма вақт инсоннинг ижтимоий орзулари билан қоришиб кетганини назарда тутиш лозим. Патриархат даврида - кўп бола туғиб ўстирган аёл – аёл қоматини атайлаб қинғир-қийшиқ қиёфасини тасвирлаш гўзаллик тушунчасига мос келган. Ҳайкалтарошлар аёлни қинғир қийшиқ қоматини тасвирлаган ҳайкаллар яратганлар.

Download 30,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
O'zbekiston respublikasi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
saqlash vazirligi
bilan ishlash
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
haqida umumiy
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti