Санъатда гўзаллк. Санъат - инсон жасоратининг гўзаллигини унинг олийжаноблигини, фидойилигини акс эттиради. Санъат табиат ва инсонни ҳаўўоний юксак бадиий формада акс этирса, юксак идеаллар учун курашса, у гўзал бўлади. Санъат сотсиал ёвузликни, тубанликни, разилликни ҳам фош этади. Санъат ҳаётнинг хунук жиҳатлари ва ҳодисаларини тасвирлаш билан бизни гўзалликка чорлайди.
Хунуклик. Ҳаёт ҳалок қилган тараўўиётга тўсиқ бўлган, инсонни майиб қилган нимаики нарса ва ҳодиса бўлса, уни хунуклик тушунчаси билан ифодалаганлар. Гўзаллик ва хунуклик қарама - қаршидир. Ижтимоий ҳодисалар, инсоннинг ярамас ва қолоқ одат ҳамда хусусиятлари хунукликнинг гўзалликдан фарқини билдиради:
- бошқалар ҳисобига яшаш учун ҳаракат қиладиган текинхўр ҳам; - ҳамма жойда фақат ўзини ўйлайдиган ва бошқа кишиларга бепарво қарайдиган шахсиятпараст ҳам; -халқларнинг дўст ва биродарлик муносабатларининг гўзаллигини ҳис қилмайдиган миллатчи ҳам хунукдир.
Хунуклик хилма-хил кўринишга эга. У безорилик ҳатти-харакатида ҳам, қўполликда ҳам, инсоннинг ҳаётий манфаатларининг чегараланганлигида ҳам кўриниши мумкин. Ҳаёт гўзаллигини қарор топтириш учун курашни хунукликнинг барча кўринишларига қарши курашдан ажратиб бўлмайди.
Улуғворлик. Улуғворлик инсонга ҳис-туйғуни таъсир этувчи, уни қувонч ва ҳайратга солувчи кучдир. Улуғворлик туйғусининг манбаи – даҳшат ёки шунга ўхшаш туйғулар қўзғатадиган барча нарсалар, воқеа – ҳодисалардир. Гўзаллик сингари улуғворлик ҳам қўпол, соф фойда маъносидаги манфаатдан ҳоли бўлиб, ҳамма учун умумий аҳамиятли, мақсадга мувофиқлик ва зарурлик тасаввурларини ўзида мужассамлаштиргандир.
Агар гўзаллик сифатида олинган қониқиш орқали вужудга келса, улуғворликнинг заминида миқдор тасаввурлари ётади.
Гегелнинг таъкидлашича, энг қадимий Миср қабр устидаги ёдгорликлари – пирамидалар биринчи навбатда ўзларининг улканлиги билан одамларнинг ҳайратга солади, айни пайтда уларни қуриш учун қанча вақт сарфланганлиги, уни кўпгина матонатли инсон кучлари қурганлиги ҳақида фикр-мулоҳахазалар билдирилади.
Чернишевский: - Оддий шамолдан бир неча юз марта кучли бўрон улуғвордир,- пасткаш ҳисоб-китоб ва интилишлардан юз карра кучли бўлган севги улуғвордир, деб таъкидлайди.
Улуғворлик кўлами гўзаллик кўламидек чексиздир. У табиатда, жамиятда инсон фаолиятида намоён бўлади. улуғворлик одамларни фаол ҳаракатга, ўзларидаги ижодий имкониятларни ишга солишга рағбатлантиради. Табиатда баланд тоғлар, қудратли шар-шаралар, чексиз океанлар, мовий денгизлар, тубсиз осмон улуғворлик тимсоллари бўлиб, улар улканлик, буюклик, кенг кўламлик, туганмаслик жиҳатда умумийликка эга. Табиатда улуғворлик инсонни заифликка эмас, балки ундаги табиат билан қўшилиб кетишга интилиш ҳиссини уйғотади. Улуғворлик ҳисси (ўзича эстетик) ҳайратланиш, эҳтиром, тан бериш туйғуларини қамраб олади. Буларга баъзида қўрқув ҳисси ҳам қўшилади, қўрқув ҳиссини инсонни камситмайди, балки тўсиқларни энгиб ўтишда туртки бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |