Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Германияда деҳқонлар уруши
Реформация
иштирокчилари
Мақсад ва талаблари
Деҳқонлар урушидаги 
роли
Деҳқонлар
Крепостной ҳуқуқнинг 
бекор қилиниши, феодал 
зулмнинг сусайтирилиши
Асосий ҳаракатлантирув-
чи куч
Бой шаҳарликлар «Арзон черков» жорий 
қилиш, черков мулклари-
ни эгаллаб олиш
Қисман деҳқонларга қў-
шилди, кейин феодаллар 
томонга ўтиб кетди
Йирик феодаллар Черков ерлари ва бойлик-
ларини эгалаб олиш, Рим 
папаси ва императордан 
тўлиқ мустақилликка эри-
шиш
Деҳқонларнинг чиқишла-
рини бостирди
www.ziyouz.com kutubxonasi


101
Европада Реформациянинг тарқалиши.
Католик черковининг Реформацияга қарши кураши
Кальвинистик черков. Реформация бутун Европа бўйлаб дадил 
тарқала бошлади. У Англия, Франция, Дания, Норвегия, Нидерлан-
дия, Швейцарияга кириб келди.
ХVI асрга келиб Швейцария иттифоқига Базель, Шаффхаузен 
ва Аппенцелль қўшилиб, кантонлар сони ўн учтага етди. Аср охир-
ларида мамлакат аҳолиси 1 млн кишига яқинни ташкил қилар эди. 
Швейцария иттифоқи доимий марказий ҳокимиятга, умумий пул-
га, армияга, байроқ ва муҳрга эга эмасди. Олий органи Тагзатцунг 
(парламент) ҳисобланган, аммо кантонлар ҳукуматлари Тагзат-
цунг қарорларини ҳар доим ҳам бажаравермаган. Кантонларнинг 
иқтисодий манзараси ҳам бир хил эмасди, Цюрих, Базель ва Берн 
каби кантонлар бошқалардан анча илгарилаб кетганди. XVI аср 
бошларидан бой шаҳарлар ўз қишлоқ округларига таъсирини ку-
чайтириб, уларнинг маъмурий суд соҳасидаги ҳуқуқларини анча ка-
майтиради. Кантонларда ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ҳоллари 
кўпайди. Кантонлар ҳокимиятларининг черковга босими ҳам кучай-
ди ва бундай ҳолатдан норози қатламлар сони ортиб борди.
Ана шундай бир шароитда Швейцария яна битта протестантлик 
таълимоти – кальвинизмнинг ватани бўлди. Таълимотнинг асос-
чиси Жан Кальвин (1509 –1564), асли француз бўлиб, Пикардияда 
собор прокурори оиласида туғилган. У Парижда ва Орлеанда таъ-
лим олди, Буржеда университетнинг ҳуқуқ факультетини тамом-
лади, гуманистик доираларга яқинлиги бўлиб, теологияни чуқур 
ўрганди. 1534 йилдан у тақдирини Реформация билан боғлади: ди-
ний таъқиблардан дастлаб Страсбургга, кейин эса Базелга қочди, 
шу ерда 1536 йили унинг илоҳиятга бағишланган асосий китоби – 
Христианликка оид ўгитлар босилиб чиқди. Шу йили ўтаётиб бир 
кунга Женевада тўхтади ва Фарелнинг маслаҳатига кўра бу ерда 
умрининг охиригача ушланиб қолди. Бу ерда у «Женева папаси» 
лақабини олди.
Ўз даври учун ажойиб маълумот олган бу одам, эски католик 
таълимотни қулатишга интилди. Кальвин ўз таълимотида Реформа-
ция учун умумий бўлган қоидалардангина фойдаланиб қолмасдан, 
уларни ўз ғоялари билан тўлдирди, олдинги ислоҳотчилар қўйган 
саволларга ўз позициясидан туриб жавоб берди. Худо томонидан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


102
тақдирнинг олдиндан белгилаб қўйилганлиги ҳақидаги таълимот-
ни умумий кўринишда Лютер ва Цвингли
1
шакллантирган эдилар. 
Кальвин асосий урғуни бу ғоянинг мутлақлигига ва муқаррарлигига 
қаратади. Ҳали олам яратилмасдан олдин Худо ҳар бир кишининг 
тақдирини олдиндан белгилаб қўйган: бировларга – абадий лаъ-
нат, бошқаларга, сайлаб олинганларга – абадий фароғат. Бироқ
ўлганидан сўнг айнан қаерга тушишини тириклардан ҳеч ким олдин-
дан билмаганлиги сабабли ҳамма сабр-тоқат билан ва нолимасдан 
меҳнат қилишлари лозим. Худонинг қудрати чексиз бўлганлигидан 
одам унинг ҳукмини ўзгартиришга қодир эмас. Бироқ агар у ўз иш-
ларида муваффақият қозонса, унда бу ўз вазифасини тўғри бажа-
раётганига Худонинг ишорасидир. Агар, аксинча, инсон йўқотиш 
ва зарарлар кўрадиган бўлса, бу Худо ундан юз ўгирганлигидан 
гувоҳлик беради, дейилади Кальвин таълимотида.
Кальвиннинг таълимоти қайноқ ҳаётий курашга, шу жумла-
дан, тадбиркорликка ҳам тайёр бўлган шахснинг ривожланишига 
кўмаклашади. Меҳнат, тежамкорлик, ҳисоб-китоблиликни Кальвин 
яхши фазилатлар деб ҳисоблайди.
Реформациянинг тақдири учун Кальвиннинг янгича черков тузи-
лишини киритганлиги катта аҳамиятга эга бўлди. Черков жамоаси 
ўзининг раҳбарларини – руҳоний ва оқсоқолларни (просвитерлар-
ни – грекчадан «энг кексалар»ни) сайлар ва назорат қиларди. Шу-
нинг учун кальвинистик черков баъзан просвитериан черкови (маса-
лан, Англияда ва Шотландияда) деб ҳам аталарди. Умумий ишларни 
ҳал қилиш учун черков жамоасининг вакиллари кенгашларга – си-
нодларга йиғилишарди. Бундай черков буржуазия учун ҳам, шаҳар-
коммуналар учун ҳам, кучли қиролликлар учун ҳам қулай эди.
Кальвин фуқароларнинг ҳукмдорни ўзгартириш ҳуқуқини тан 
оларди, лекин шу шарт биланки, агар у Худо ўрнатган қонунларни 
бузган бўлса.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish