113
ўтаганди. Яшаб қолиш учун у босиқликни, ҳаракатларини ҳисоб-
китоб қила олишни, ҳамма билан
тил топишиш ва турланишни
ўрганишига тўғри келди. 25 ёшида Елизавета қиролича бўлди.
Елизавета тахтга чиққандан сўнг қилган биринчи иши про-
тестантликни давлат дини деб эълон қилди. Англияда протестант
черкови барча томондан қиролга бўйсунгани учун англикан черко-
ви деб атала бошлади. Елизавета «черков ва дунёвий
ишларнинг
олий ҳукмдори» унвонини олди. Барча черков раҳбарлари, давлат
амалдорлари, олий мансабдор шахслар янги қонунга садоқат ҳақида
қасамёд қилдилар. Қасамёд қилишдан бош тортган епископлар ян-
гилари билан алмаштирилди. Черков миллийлаштирилди,
диний
маросимлар энди халқнинг аксариятига тушунарли бўлмаган лотин
тилида эмас, инглиз тилида олиб бориладиган бўлди, черков усти-
дан папа ҳукмронлиги ва индульгенция, мўл-кўл зиёфатлар ва кўп
сонли байрамлар бекор қилинди.
Унинг даврида англикан черковининг рамзи («39 модда» деб
аталувчи) охирги таҳрирда ишлаб чиқилди ва 1571 йили парла-
мент томонидан қабул қилинди. Епископлар қирол ҳукмронлигига
бўйсунишарди ва уларни руҳонийлар мажлиси сайласа ҳам қирол
ёрлиғи кимни сайлаш кераклигини кўрсатар эди.
Нима учун Елизавета протестанизмни қўллади? Унинг бошқа
иложи бўлмагани учун бўлса керак. Католиклар унинг отаси ва
онаси ўртасидаги никоҳни қонуний деб тан олишмаган. Уларнинг
нуқтаи назарида унинг тахтга ҳам ҳаққи йўқ эди. У эътиқоди бўйича
протестант эдими? Ҳеч ким бу ҳақда ишонч билан айта олмайди.
Елизавета I христиан бўлиб, протестант ёки католик фанатизми
унга ёт эди.
XVI аср ўрталарига келиб, кўплаб эътиқодли протестантлар
пайдо бўлди, улар англикан черковини католиклик қолдиқларидан
тозаламоқчи эдилар. Бу кишиларни пуританлар (инглизча «purе» –
тоза) деб аташарди. Аксарият пуританлар Жан Кальвин таълимоти-
га мансуб эдилар. Елизавета I уларни қирол ҳукмронлигига қарши
чиқувчи фанатиклар деб ҳисоблар ва пуританларни ҳам худди като-
ликлар сингари таъқиб қиларди.
Қироличанинг асосий вазифаларидан бири мамлакат яхлитлиги-
ни мустаҳкамлаш, келишмовчилик ва жанжалларга йўл қўймаслик
эди. У қийин бир муаммони ҳал қилишга ўз қариндоши, инглиз тах-
тига даъвогарлик қилувчи шотланд қироличаси – католик
Мария
8 –
Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi
114
Стюартни (1542–1587) қатлга маҳкум қилиши керак эди. Бу қарорни
қабул қилиш осон иш эмасди – монархнинг муқаддас қонини қандай
тўкиш мумкин, ахир? Бироқ бутун мамлакатни қамраб олиши мум-
кин бўлган ўзаро уруш даҳшати олдида Елизавета I бунга журъат
қилди. Шафқатсиз қатл Англияни диний урушдан халос қилди. 45
йиллик ҳукмронлиги даврида Елизавета парламентни 13 мартагина
чақирди холос. Қиролича тежамкор бека эди, қироллик хазинасини
тўлдиришга ҳаракат қилди, хазина аввалига монархлар томонидан
анча сарф қилиб қўйилган эди. Ўз сарой харажатларини камайти-
риш учун у баъзан барча сарой аёнларини олиб қайсидир бой ва
таниқли аслзоданикига меҳмонга жўнарди. Ҳафталаб, баъзан ой-
лаб меҳмондорчиликда бўлишарди, ундан кейин меҳмондўст хона-
дон эгаси батамом хонавайрон бўларди. Аммо Англиянинг мутлоқ
ҳукмдори бўлган қироличага йўқ деб бўлармиди?
Елизавета қатъи ва аёвсиз ҳукмдор эди, айбдор бўлган
сарой
хизматчилари кўпинча қиролича қўлининг қаттиқлигини ўз чакка-
ларида сезардилар. Баъзи бирлари эшафотга жўнатилиши ҳам мум-
кин эди.
Елизавета саноат ва савдога ҳомийлик қиларди ва ўзи ҳам сав-
до компанияларининг пайчиси эди, у корсарлардан ҳам ўз улушини
олишдан жирканмасди (корсарлар ва коперлар – қирол хизматидаги
денгиз қароқчилари). Англияда копер кемаларини жиҳозловчи сав-
до компаниялари ҳам бор эди ва қиролича улар билан ҳам улушдош
эди. Бу махфий фаолиятдан олинган даромад Елизавета I га Англия-
нинг давлат қарзларидан қутулиш имконини берди.
Энг машҳур денгиз қароқчилари – Дрейк
1
ва Хоукинсни
2
қиролича дворянлик унвони билан сийлади, Дрейкни эса қироллик
флотининг вице-адмирали ҳам қилиб тайинлади.
Do'stlaringiz bilan baham: