Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Шимол қўзғолони. Мамлакат шимолида кўплаб ишчилар Гол-
ландия ва Зеландиянинг катта савдо флотида матрос бўлиб хизмат 
қиларди. Савдо тўхтаб қолгандан кейин денгизчилар қирғоқ бўйи 
ерларни талаб ва вайрон қилиб, Испания билан денгиз уруши олиб 
бордилар. Улар кечаси-ю-кундузи душманни излаб денгиз кездилар. 
Испан кемалари ловуллаб ёнар ва чўкарди. Матрослар шафқатсиз, 
душманни асир олишмас эди. Бу партизан – денгизчиларни «денгиз 
гёзлари» деб аташарди.
1572 йили денгиз гёзлари жасорат билан Бриль шаҳрини эгалла-
дилар. У барча шимолий вилоятларда тарқалган гёзчилик ҳара-
катининг таянч даргоҳига айланди. Шаҳзода Вильгельм Оранский-
ни (1533 –1584) шимолий ҳудудлар ҳукмдори деб эълон қилдилар.
У энг йирик ва энг обрўли заминдор бўлиб, Испания ҳукмронлигидан 
норози нидерланд зодагонларига бошчилик қиларди.
Испан қироли Карл V саройида улғайган Вильгельм Оранский-
ни жуда эрта дипломатик хизматга тайинлашди. Император унга 
катта умид боғлар ва тўлиқ ишонарди. Ҳатто ўзининг тахтдан воз 
кечиш пайтида ҳам у 22 ёшли шаҳзоданинг елкасига суяниб олган 
эди. Бироқ янги қирол Филипп II (1527–1598) ўзини мустақил тутар 
ва Вильгельм Оранскийни ёқтирмас эди. Шаҳзода очиқ суҳбат олиб 
бора олса ҳам «индамас» лақабини олди. Ҳақиқатан ҳам Вильгельм 
Оранский сукут сақлашни билар ва ўз сирларини бегоналардан асрай 
оларди. У ёлланган аскарлар тўплади ва уларни испанларга қарши 
урушга юборди, лекин ёлланма аскарлар ёмон жанг қилишарди. 
Шаҳзода уларга бошчилик қилиб, кўп марта муваффақиятсизликка 
учради. Бироқ Альба ҳам ўзининг олти йиллик ҳукмронлик даврида 
сезиларли муваффаққиятга эриша олмади. Қўшинни сақлаб туриш 
қимматга тушар, тортиб олинган бойликлар сарф қилиб бўлинган, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


131
мамлакатдаги қаршилик ҳаракати эса кучайиб борарди. Альба ун-
дан Мадриддагилар норози эканлигини билар, шунинг учун истеъ-
фога чиқаришини сўрарди. 1573 йили герцог Альба Нидерландияни 
тарк этди.
Альба кетганидан сўнг испанлар Лейден шаҳрини қамал 
қилдилар. Олти ойдан сўнг Лейден чорасиз ҳолатда қолди. Очлик 
бошланди, вабо тарқалди. Шунда исёнкорлар дадил қарор қилдилар 
– шаҳарни сув билан бостириш керак. Лейден қирғоқдан бир неча 
километр нарида, денгиз сатҳидан паст бўлган текисликда жойлаш-
ганди. Ҳимоя дамбаларини бузиб юборишса, денгиз ёрдамга етиб 
келар, шаҳарга гёзларнинг кемалари кира олар эди. Испанларнинг 
таслим бўлиш ҳақидаги таклифига очлик ва қамалдан азоб чека-
ётган Лейден аҳолиси «Еримизни йўқотгандан кўра сув бостириб 
юборган маъқул», – деб жавоб бердилар. Шаҳарликлар тўғонлар 
қурдилар. Қутурган офатнинг даҳшатли тўлқинлари испанлар усти-
га ҳужумга ташланди. Испан аскарлари қочиб қолишга мажбур 
бўлдилар.
Альбадан кейин Испан қироли томонидан тайинланган ҳоким-
лар баъзи бир енгилликлар, ён беришлар зарурлигини Филипп IIга 
уқтирдилар. Хазинада пул йўқ эди, аскарларга маош тўлаш 
тўхтатилди. Испан аскарлари мамлакатни талай бошладилар. 1576 
йилда Антверпен шаҳрининг таланиши жуда даҳшатли бўлган эди. 
Шаҳарда 7 минг киши ўлдирилди.
Испанларнинг Антверпендаги ваҳшийлиги жанубдагиларни ши-
молий вилоятлар билан қўшилишга мажбур қилди. Исён кўтарган 
халқ фақат испанларни ўлдирибгина қолмай, монастирларни ҳам 
вайрон қилдилар, зодагонларнинг уйларини таладилар. Инқилобдан 
қўрқиб кетган нидерланд феодаллари жанубдаги исённи бостириш-
да испанларга кўмаклашдилар. Улар испан қиролига бўйсунишга 
тайёр эканликларини билдиришди. Филипп II Жанубий Нидерлан-
дияни ўз қўлида сақлаб қола олди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish