Уч Генрих уруши. 1574 йили Карл IX вафот этганидан сўнг тахт
ака-укаларнинг энг кичиги Генрихга тегди. Генрих III мамлакатни
15 йил (1589 йилгача) бошқарди, аммо бу вақтни французлар учун
бахтли давр деб бўлмайди. Замондошлари Генрихнинг енгилтаклик,
майдакашлик, ўзига ортиқча бино қўйиш, безакка мойиллик каби
сифатларини таъкидлаб ўтишган. Мамлакатда фуқаролар уруши да-
вом этарди, французлар французларни ўлдиришаётганди. Бу пайт-
га келиб, гугенотлар мамлакатни бўлиб ташлашга қарор қилишди.
Реформациянинг иккита – буржуа ва дворян йўналишлари бирла-
шиб, 1575 йили конфедерация ташкил қилишди. Улар мамлакат
жанубида катта ерларни (Дофинэ ва Лангедокдан Сентонжгача)
бирлаштириб, ўзларининг яхши қуролланган армияси, солиқ ва
бошқарув тизими билан «давлат ичида давлат»ларини туздилар.
Протестантликка қайтган Генрих Навварский ва шаҳзода Конде
уларнинг раҳнамолари бўлишди. Айни шу пайтда Франция тахтига
яна бир даъвогар Генрих Гиз ҳам католик лигани – ҳарбий тартиб-
ли оммавий ҳаракатни тузди. Амалда Генрих Гизнинг ҳокимияти
Генрих III никидан кўпроқ эди. Гизни «Парижнинг тож киймаган
қироли» деб бекорга айтишмасди. Ҳамма нарсадан кўра католи-
кларни тахт ворислиги масаласи хавотирлантирарди. Ака-ука Валу-
аларнинг ҳеч бири эркак ворис қолдирмаган ва агар Генрих III ва-
фот этган тақдирда тахт ака-ука Валуаларнинг қариндоши – Генрих
Наваррскийга, ўша «гугенот» ва «бидъатчи»га ўтарди. Ўта фанатик
бўлган католиклар орасида фитна пишиб етиларди, қиролни олиб
www.ziyouz.com kutubxonasi
124
қочиш, мажбуран монах қилиб сочини қирқтириш, француз тожини
эса ўзларининг севимли кишиси – Генрих Гиз бошига кийдириш
лозим эди.
Католик лиганинг таъсиридан қўрқиб кетган Генрих III Париж-
дан қочиб чиқди ва Генрих Гизни ўз ёнига чақирди. 1588 йилнинг
декабрида эҳтиёт бўлмасдан қиролнинг буйруғини бажарган Ген-
рих Гиз ўлдирилди. Қотилга буйруқни Генрих III нинг ўзи берди.
Қирол лиганинг бошқа раҳбарлари билан ҳам шундай йўл тутди,
кимлардир ўлдирилди, кимдир қамоқхонага ташланди.
Парижликлар Генрих IIIни бунақа иш учун кечира олишмасди.
Ўлдирилганларни «шаҳид бўлган авлиёлар» деб эълон қилишди.
Париж бўйлаб мотам маросими давом этарди. Католиклар ёниқ
шамларни олиб юришарди, кейин уларни пуфлаб ўчириб, «Худо Ва-
луалар сулоласининг номини ўчирсин!» деб қичқиришарди.
Католик руҳонийлар диндорларга қирол соғлиғи учун дуо
ўқишни ман қилдилар, диншунос олимлар эса барча фуқаро Ген-
рих IIIга содиқлик қасамёдидан озод қилинганликларини эълон
қилдилар.
1589 йилнинг ёзида монах Жак Клеман (1567–1589) қиролни
оғир ярадор қилди. Пичоқ урилгандан сўнг Генрих III яна бир
неча соат яшади ва Францияни бошқаришга Генрих Наваррскийни
ёрлақади, лекин бу орада Париж гугенотни қабул қилмаслигини ҳам
айтиб ўтди.
Эҳтиёткор ва айёр сиёсатдон Генрих Наваррский ҳам мамлакат
протестант-қиролни қабул қилмаслигини тушунарди.
«Париж мессага
1
арзийди», – деди француз қироли Генрих IV
(1553 –1610) бўлиб олган Генрих Наваррский. У иккинчи марта ка-
толик мазҳабига ўтди. 1594 йилнинг 27 февраль куни Генрих Шартр
ибодатхонасида тож кийди, 22 мартда эса Париж қиролга ўз дарво-
заларини очди.
Генрих IV ўзининг барча кучи, таъсири, қобилиятидан католи-
клар билан гугенотлар ўртасида муросага эришиш йўлида фойда-
ланди. У католик амалдорларни таъқиб қилиб ўтирмади, аксинча,
уларни эҳсонларга кўмиб ташлади. Диний урушларни тўхтатиш ва
мамлакат яхлитлигини таъминлаш Генрих IV сиёсатининг асоси
бўлиб қолди. Шу мақсадда 1598 йили Испания билан тинчлик шар-
тномаси имзоланди ва католикликни давлат дини деб эълон қилган
1
Месса – католиклар ибодати шундай дейилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
125
Нант эдиктини чиқарди. Бу эдикт католик мазҳабини давлат дини
деб эълон қилинган бўлса ҳам, гугенотларнинг сиёсий ва диний
ҳуқуқларини тартибга солди, мамлакатда диний муросасозликка
эришилди.
Генрих IV янги даврда бирлашган қудратли давлат тузиш вазифа-
сини диний муаммодан устун қўйган биринчи кучли қирол бўлди.
Генрих IV французлар хотирасида «ажойиб», «шонли» қирол си-
фатида қолган. Ҳатто қўшиқ ҳам айтиб юришарди: «Анри тўртинчи
яшаган экан, у ажойиб бир қирол экан».
Унинг даврида Франция Испания билан жанг қилишни тугат-
ди, у деҳқонлардан тўғридан-тўғри солиқни (таляни) пасайтирди.
Қашшоқ деҳқонларга эга бўлган мамлакат кучли армия туза ол-
маслигини қирол яхши тушунар эди. У қарзи учун деҳқонларни
қамоққа олиш ва молини олиб қўйишни тақиқлади. Генрих IV сано-
атни ва савдони ривожлантиришга ҳомийлик қилди. Унинг даврида
кўплаб қироллик мануфактуралари очилди. Англиядаги Елизавета
давридаги сингари савдо компаниялари тузилди. Айтишларича, у
қашшоқ деҳқонларга якшанба кунлари уларнинг қозонида тушлик-
ка товуқ гўшти қайнайди, деб ваъда қилган. Бу ваъда бажарилмади,
лекин диний уруш ва Испания билан уруш тугалланди, солиқлар
бир мунча камайди, халқнинг яшаш тарзи яхшиланди. Шунинг
учун у халқ хотирасида «ажойиб қирол» бўлиб қолди.
Генрих IVнинг сиёсатини амалга оширишда унинг биринчи ми-
нистри Сюллининг
1
хизматлари ҳам катта бўлди. Генрих IVнинг
қироллик пайтида унинг ҳаётига йигирма мартадан кўп суиқасд
қилинди. Католик лиганинг собиқ сардорлари ва иезуитлар хотир-
жам бўлмадилар. 1610 йили қирол католик-фанатик Франсуа Рава-
ляк (1578 –1610) ханжари зарбидан ўлдирилди. Ўлимидан сўнг Ген-
рих IVнинг шуҳрати янада ошди, у ҳақда афсоналар тўқилди, уни
католиклар ҳам гугенотлар ҳам шарафладилар. Абсолютизм ғалаба
қилди, қирол ички тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб
қолди.
Генрих IVнинг ўлимидан сўнг феодал аъёнлар қирол ҳоки-
миятини заифлаштиришга уриниб кўришди. Тахт Генрих IVнинг
ўғли Людовик XIII ва унинг онаси, Генрих IVнинг иккинчи хоти-
ни Мария Медичига ўтди. Мария Медичи регент эди. Сарой аъён-
1
Сюлли, Максимильен де Бетюн, барон Рони , кейин герцог Сюлли – 1560 –1641 йиллари
яшаган француз давлат арбоби, Генрих IV даврида Франция ҳукумати бошлиғи бўлган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
126
ларининг таъсирига дош беришга унинг иродаси етишмади. Улар
ўзларига яхши ўринларни беришга, қимматбаҳо совғалар қилишга
уни кўндирдилар. Хазина бўм-бўш бўлиб қолди ва мамлакат
даҳшатли жар ёқасида турарди. Лекин Людовик XIII бошқарган ай-
нан ўша йиллари қиролнинг биринчи министри бўлиб Арман
Жан дю Плесси – кардинал Ришельё
1
ҳукумат тепасига келди.
Францияда абсолютизмнинг мустаҳкамланиши айнан Ришельёнинг
номи ва хизмати билан боғлиқ.
Кардинал Ришельё ислоҳотлар йўлини тутди ва улардан мақсад
нималигини шундай ифодалади: «Менинг биринчи мақсадим
қиролнинг улуғворлиги эди, иккинчи мақсадим давлатнинг
қудратлилигидир».
Биринчи министр гугенотларнинг давлат ичидаги давлати-
ни йўқотиш вазифасини қўйди. Қироллик армияси Ларошельни
қўлга киритди. Гугенотлардан уларнинг қалъалари, шаҳарлари,
қўрғонлари олиб қўйилди. Аммо кардинал уларнинг диний эркин-
лигини чекламади, Нант эдикти ўз кучида қолди.
Ришельё ўзбилармонлик қилганларни аёвсиз жазолар ва амал-
дорларни вазифасидан олиб ташларди. У зодагонлар ўртасида ду-
элни ман қилди – қонни қирол учун тўкиш керак, дерди кардинал.
Жойларда ҳокимият амалдорлар, интендантларга берилди. Улар
ҳукумат томонидан тайинланар ва унга бўйсунишарди. Хазинани
тўлдириш учун Ришельё саноатни, савдони, кема қатновини қўллаб-
қувватлади. Унинг даврида Франция ўттиз йиллик (1618 –1648)
урушга тортилди. Француз армияси Европада энг кучли армияга ай-
ланди, бу ҳақда унинг ғалабалари ва Францияга янги ерлар – Эльзас
ва Лотарингиянинг қўшиб олиниши айтиб турибди.
Герцог де Ришельё қиролнинг биринчи министри бўлиб, 18 йил
Франция сиёсатини ўз қўлида ушлаб турди ва 150 йил – 1789 йилги
Буюк француз инқилобигача сақланиб қолган сиёсий тузумни ярат-
ди.
Ришельё Генрих IVнинг мамлакатни мустаҳкамлаш ва бир-
лаштириш йўлини давом эттирди, унинг даврида диний тақиблар
тўхтатилди. Мамлакатда диний можароларга чек қўйиш мақсадида
у «гугенотлар ҳам, католиклар ҳам менинг кўз олдимда бир хил
1
Арман Жан дю Плесси, кардинал Ришельё – 1585 –1642 йиллари яшаган француз дав-
лат арбоби, Рим-католик черкови кардинали, янги Франциянинг қурилишига улкан ҳисса
қўшган шахс.
www.ziyouz.com kutubxonasi
127
французлардир», «менинг давлат душманларидан бошқа душман-
ларим йўқ эди», деганди.
Францияда Реформация ва диний урушлар ўзининг алоҳида ху-
сусиятларига эга эди, уларда зодагонлар ва шаҳарликлар энг кўп
иштирок этдилар. Мамлакат диний муросага ва абсолют монархи-
яни қуришга эришиб, кулфатлар йўлагидан чиқиб олди. Франция
Европанинг энг қудратли давлатига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |