Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

V боб бўйича саволлар
1. Реформация қандай жараён, унинг мақсади ва вазифалари нималар-
дан иборат эди?
2. М. Лютер ва Т. Мюнцер таълимотларининг моҳияти ва фарқлари
нималардан иборат эди?
3. Католик черкови реформацияга қарши қандай кураш олиб борди?
4. Кальвин таълимотининг моҳияти нимада?
5. Англияда Реформация жараёни қандай кечди ва нималарга олиб кел-
ди?
6. Францияда диний урушлар қандай оқибатларга олиб келди?
7. Нидерландия инқилобининг сабаблари нимада?
8. Ришельёнинг қандай тадбирлари Францияда абсолютизмнинг мус-
таҳкамланишига олиб келди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


134
II БЎЛИМ
ЕВРОПАДА ИНДУСТРИАЛ ЦИВИЛИЗАЦИЯНИНГ 
ШАКЛЛАНИШИ
VI Б О Б. XVII–XVIII АСРЛАРДА АНГЛИЯ
Англия буржуа инқилоби
Янги, капиталистик муносабатларга асосланган тартибларнинг 
ўрнатилиши учун XVII аср ўрталаридаги инқилобда инглиз буржу-
азиясининг ғалабаси катта аҳамиятга эга бўлди. Бу инқилоб эълон 
қилган принциплар фақат Англияда эмас бутун Европада капита-
листик муносабатларнинг ҳукмрон тартибга айланиши эҳтиёжидан 
келиб чиққан эди. Айтиш лозимки, инқилобнинг ўзи ҳам шу янги 
муносабатлар ривожининг қонуний маҳсули бўлди.
Англия инқилоб арафасида. XVI аср Англия учун муваффақиятли 
якунланди. Саноат тез ривожлана бошлади: юз йилда (1540 –1640) 
кўмир қазиб чиқариш 8 марта кўпайди; ишқор, қўрғошин ва туз 
ишлаб чиқариш 6 –8 марта, темир рудаси қазиб олиш эса 3 марта 
ортди. «Енгилмас армада»нинг мағлубиятидан кейин мамлакат ден-
гизда ҳукмронликни қўлга киритди. Денгиз савдоси ривожланди: 
Москва, Марокаш, Ост-Индия ва бошқа бир қатор савдо компани-
ялари Эрондан Шимолий Америкагача, Швейцариядан Ҳиндистон 
ва Цейлонгача бўлган катта ҳудудда жуда фаол ҳаракат қилдилар; 
Стюартлар давридаги монополия тизими натижасида ташқи сав-
дони асосан лондонлик бойлар эгаллаб олди. Натижада Лондонда 
жуда қудратли савдо олигархияси вужудга келди.
Ички савдо ҳам ривожланди. 1600 йили Лондонда дастлабки 
биржа фаолият кўрсата бошлади. Мамлакатнинг 4/5 қисм аҳолиси 
қишлоқларда яшаганлиги сабабли аграр соҳадаги ўзгаришлар Анг-
лияда ислоҳотлар ривожининг ўзига хос томонини ташкил қилади. 
Қишлоқ хўжалигига ҳам бозор муносабатлари шиддат билан кириб 
борди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


135
Фаол ташқи сиёсат юргизилиб, бўлғуси Британия мустамлака-
чилик империясининг асослари яратила бошланди. Америкадаги 
биринчи мустамлака – Виржинияга асос солинди.
Санъат ва фан соҳасидаги муваффақиятлар ҳам салмоқли эди. 
Бэкон
1
ва Шекспир номлари бутун дунёга машҳур бўлди. Кўпгина 
жентрилар
2
ва савдогарлар ўз бойликларига кўра лордлар билан 
беллаша олардилар. Англияда бой ва кучли ўрта табақа шаклланган 
эди. Бу табақанинг аксарият вакиллари диний эътиқодлари ва ҳаёт 
тарзига кўра пуританлар
3
эди. Кальвинизмнинг бу издошлари ан-
гликан черковини мўл-кўлчилик билан ўтадиган диний ибодатлар-
дан «тозалаш»га уриндилар. Пуританлик кейинчалик инқилобий 
ҳаракатнинг мафкуравий асосига айланди. Пуританлар орасида 
кўплаб янги зодагонлар, бой савдогарлар, усталар, мануфактура 
эгаларининг, ўзига тўқ деҳқонларнинг вакиллари бор эди. Бу одам-
лар пулнинг қадрини яхши билишарди.
Пуританларнинг ўзлари қонунларни қаттиқ ҳурмат қиларди 
ва худонинг иродасини тушунишни истаганлари учун муқаддас 
ёзувларни ҳафсала билан ўқишрди. Улар қирол ҳукмронлиги ҳам 
худо иродасининг маҳсули эканлигига ишонишарди, лекин бу 
ҳукмронлик қадимий инглиз одатларига риоя қилса ва парламент 
билан ҳисоблашсагина улар учун қонуний эди. Парламент ҳам ху-
донинг иродаси билан яратилганлигига пуританлар сидқидилдан 
ишонишарди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish