Физика курси I


(Рёмер, 1676 й ), ёруғликнинг кутбланиши ва тўлкин назариясининг  яратилиши (Гюйгенс



Download 7,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/103
Sana24.02.2022
Hajmi7,38 Mb.
#200593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
Fizika kursi. 1-qism. Mexanika (A.Qosimov, X.Jo'raqulov, A.safarov)

(Рёмер, 1676 й ), ёруғликнинг кутбланиши ва тўлкин назариясининг 
яратилиши (Гюйгенс, 1678 й.) бу даврнинг асосий ютуқларидан 
ҳисобланади.
XVII аср охиридан то XX асрнинг бошларигача мутакаббил (клас- 
сик) физика тўла куриб бўлинди. XVII асрнинг охирида Ньютон 
физикавий нуктаи назардан дунёнинг яхлит манзарасини тасвирлаб
7
www.ziyouz.com kutubxonasi


берди дейиш мумкин. Ньютондан Максвеллгача (1687—^859), ундан 
Рентгенгача 
(1860— 1894) 
ва 
сўнг 
Эйнштейнгача 
(1895—
1904 й.) бўлган даврларда мутакаббил физика тараккиётида кескин 
ўзгаришлар содир бўлиб, бу ўзгаришлар атроф муҳитга муайян 
тарзда янгича ёндошишга олиб келди. Шундай кидиб мутакаббил 
физика ҳар томонлама тўлдирилди ва асосланди. Натижада физика 
табиат ҳакидаги фалсафий фан доирасидан чикиб амалий назарияга 
айланди.
Бу даврда зарядли заррачаларнинг ҳаракат ва ўзаро таъсирла- 
шиш конунлари ҳам кенг микёсда ўрганилди. 1785 йили Кулон 
зарядларнинг ўзаро таъсирлашиш конунини таҳлилий (аналитик) 
усулда баён килиб берди. Георг Ом эса 1826 йили электр токи ва 
кучланиш тушишининг ў^казгич каршилигига боғликлигини аник- 
лади.
Ампер, Эрстед, Био ва Саварларнинг ҳамда Фарадей ва 
Ленцларнинг тажриба ҳамда илмий изланишлари натижасида 
электромагнетизм соҳасида жуда муҳим кашфиётлар килинди 
(1820—1830 йиллар). Хусусан, Фарадей томонидан кашф килинган 
электромагнит индукция ҳодисаси кейинчалик физикада инкилобий 
ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлди.
Бу даврда фанда ёруғлик майда заррачалар окимидир деган 
караш ҳукмрон эди. 1860 йилларда Максвелл ўша вактгача 
ўтказилган тажрибалар натижаларини умумлаштириб ёруғликнинг 
электромагнит назариясини яратди. Бу назария тез орада тажриба- 
лар воситасида тасдикланди ва мутакаббил физиканинг энг муҳим 
ютукларидан бири сифатида тан олинди. Механикада Ньютон 
назарияси, электродинамикада эса Максвелл назарияси «ҳукмрон» 
назарияларга айланиб, мутакаббил физиканинг икки мустаҳкам 
асосини ташкил килдилар. Бу икки назариядан ташкари моҳияти 
жиҳатидан бирмунча кенгрок умумийликка эга бўлган термодинами- 
ка мутакаббил физиканинг учинчи муҳим таркибий кисмини ташкил 
килади.
Мутлак кора жисм нурланишининг тажрибаларга тўла мос 
келувчи назариясини яратиш йўлидаги изланишлар эса мутакаббил 
физикада ҳукмрон бўлган «энергиянинг узлуксиз ўзгариши (ютили- 
ши, нурлантирилиши)» ҳакидаги тасаввурлардан воз кечишга олиб 
келди. Немис олими Макс Планк ўн йиллик тинимсиз изланишлардан 
сўнг мутлак кора жисмнинг нурланиши кичик улушчалар сифатида 
узлуксиз равишда содир бўлади, деб каралсагина тажриба натижа- 
лари назарий жиҳатдан тушунтирилиши мумкинлигини кўрсатди; 
у фанга энергиянинг дискретлиги ҳакидаги тасаввурни ва квант 
тушунчасини биринчи бўлиб киритди. 1911 йили Резерфорд атомнинг 
сайёравий (планетар) моделини тажрибалар воситасида аниклагач, 
мутакаббил физика каршисида яна бир муаммо пайдо бўлди. Бу • 
муаммо атомнинг турғунлиги ҳакидаги муаммодир. Муаммонинг 
моҳияти шундаки, Максвелл электродинамикаси конунларига кўра 
тезланиш билан ҳаракат килаётган ҳар кандай заряд ўзидан 
электромагнит тўлкинларни узлуксиз равишда нурлантириб туриши 
лозим. Бу муаммоларни назарий жиҳатдан ҳал килиш учун олиб
8
www.ziyouz.com kutubxonasi


борилган илмий изланишлар натижаси ўларок мутакаббил физика- 
дан асосий коидалари ва тушунчалари билан тубдан фарк килувчи 
хозирги замон физикаси юзага келди.
Ҳозирги замон физикасининг яратилиши ва шаклланишида 
мутафаккир олимлардан Альберт Эйнштейн (1879— 1955 й.)3Макс 
Планк (1858—1947 й.), Эрнест Резерфорд (1871 — 1937 й.),Нильс Бор 
(1885— 1962 й.), Эрвин Шрёдингер (1887— 1961 й.), Вольфганг 
Паули (1900—1958 й.) ва бошка кўплаб олимларнинг ҳиссалари 
бекиёсдир. Хусусан, Эйнштейн «Ҳаракатланувчи жисмларнинг 
электродинамикасига оид» номли асарида Ньютон конунларини катта 
тезликлар ҳоли учун умумлаштирувчи махсус нисбийлик назарияси 
асосларини ишлаб чикди. Махсус нисбийлик назарияси ҳозирги 
замон физикасининг дебочаси бўлди.

Download 7,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish