Физика курси I



Download 7,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/103
Sana24.02.2022
Hajmi7,38 Mb.
#200593
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
Fizika kursi. 1-qism. Mexanika (A.Qosimov, X.Jo'raqulov, A.safarov)



А.ҚОСИМОВ, Х.ЖЎРАҚУЛОВ, А.САФАРОВ
ФИЗИКА
КУРСИ
I
М Е Х А Н И К А
Ғзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги олий техника 
ўқув юртлари талабалари учун ўқув 
қўлланмаси сифатида тавсия этган
Тошкент
«Ўзбекистон»
1 9 9 4
www.ziyouz.com kutubxonasi


22.3 
Қ 61
Т а қ р и з ч и л а р :
Физика-математика фанлари докторлари 
профессорлар И. А. МАҒРУПОВ,
М. Г. ХАЛ И УЛ ИН
М у ҳ а р р и р : Ю. Музаффархўжаев
15ВМ 5-640-01323-0
1604000000—009
қ ----------------------------- М -
М 35 1 (0 4 ) 94
-9 4
© «ЎЗБЕКИСТОН» нашриёти, 1994 й
www.ziyouz.com kutubxonasi


М У Қ А Д Д И М А
Жумҳуриятимизнинг ҳозирги тараққиёт босқичи ва унинг ташқи 
мамлакатлар билан кенг қамровли алоқаларининг кундан-кунга 
кенгайиб бориши — бугунги куннинг талаблари даражасида би- 
лимли, техника ускуналарини ва технологияни узлуксиз тако- 
миллаштира оладиган, ижодий тафаккур кўникмаларига эга бўлган, 
фан ютуқларини ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларига кўллай 
оладиган муҳандислар тайёрлашни тақозо килади. Бу вазифани 
амалга ошириш учун техниканинг тараққий этишида ҳал килувчи 
фанлардан бири ҳисобланмиш физиқа фанидан унинг энг сўнгги 
ютукларини ўзида акс эттирувчи янги дастурлар а(;осида замонавий 
ўқув қўлланмаларини яратиш зарурияти пайдо бўлди. Зеро ҳозирги 
вақтда мавжуд кўлланмаларнинг аксарияти рус тилида чоп этилган, 
ўзбек тилидаги мавжуд кўлл(анмалар эса кенг қўлланилаётган бўлса- 
да, улар эски дастурлар асосида ёзил^ан.
Юқорида зикр этилган мулоҳазаларга кўра муаллифлар физика- 
дан техника олий илмгоҳлари учун мўлжалланган янги ўқув 
кўлланмасини яратишга жазм килдилар.
Қўлланма амалдаги (собик СССР Олий таълим вазирлигининг 
физика бўйича илмий-услубий кенгаши томонидан 1988 йилда 
тасдиқланган) ўкув дастури асосида, А. Беруний номидаги Тошкент 
Давлат техника дорилфунунининг Амалий ва назарий физика 
кафедраси муаллимларининг кўп йиллар давомидаги тўплаган 
тажрибаларига суянган ҳолда ёзилган. У уч кисмдан иборат бўлиб, 
I кисми физика курсининг «механика», 11 кисми «электр ва магнит 
ҳодисалари ҳамда тўлқин оптикаси», III қисми эса «квант ва 
статистик физика ҳамда термодинамика» бўлимларини ўз ичига 
олади.
Қўлланманинг кўлингиздаги мазкур биринчи кисмида физика 
курсининг «механика» бўлимига оид мавзулар табиат ҳодисалари- 
нинг моделлари воситасида баён этилган бўлиб, асосий эътибор 
механикавий ҳодисаларни тавсифловчи қонун ва тушунчаларнинг 
моҳиятини ҳамда мазмунини имкон кадар соддарок баён этишга 
қаратилган. Физика фанининг кун сайин янги билимлар билан бойиб 
бораётганлиги ва бинобарин дастурда кўзда тутилган мавзуларнинг 
ҳаммасини дарс (лекция) 
мобайнида баён этишнинг имкони 
бўлмаганлиги туфайли баъзи мавзуларнинг талабалар томонидан 
мустақил ўзлаштиришлари кўзда тутилган. Шу сабабли ва мазкур
3
www.ziyouz.com kutubxonasi


қўлланма физика курсининг пойдевори бўлмиш «Механика» бўлими- 
га бағишланганлигини назарда тутиб, барча муҳим формулалар 
изчиллик билан келтириб чикарилди. Ҳодисаларни тавсифловчи 
конуниятларнинг ўзаро боғлик эканлигини эътиборга олган ҳолда 
мавзуларнинг жойлашишида дастурда кўзда тутилганига нисбатан 
баъзи ўзгартиришлар киритилди. Айрим дастурдан четланишлар эса 
дарсни муаммоли баён этиш усули асосида ташкил этиш билан ҳам 
узвий боғликдир.
Тебранма ҳаракат механикавий ҳаракатларнинг турларидан бири 
бўлганлигидан ва шу билан бирга мазкур ҳодисага оид мавзуларнинг 
баёнида механикавий энергиянинг сакланиши ва бир турдан иккинчи 
турга айланиши яккол намоён бўлишини назарда тутиб, бу бўлимга 
оид мавзулар мазкур кисмга киритилди.
Мавзулар ҳалкаро бирликлар тизими — СИ да баён этилган; СГС 
тизими ҳакида ҳам кисқача тушунча берилган. Ўзбек тили 
атамашунослигининг ҳозирги боскичида физика бўйича мукаммал 
атамалар луғати яратилмаган бўлса-да, муаллифлар мумкин кадар 
ўзбек тилидаги атамаларни кўллашга интилдилар. Шу боис баъзи 
бир атамалар баҳсли бўлиши ҳам мумкин.
Қўлланманинг кириш кисми ва VIII — X бобларини А. Қосимов, I, 
III, IV, VI, VII, XI бобларини X. Жўракулов, II, V бобларини 
эса А. Сафаров ёзган.
Қўлланма техника олий ўкув юртларининг талабалари учун 
мўлжалланган бўлиб, ундан педагогика олий илмгоҳи талабалари 
ҳамда шу соҳа билан шуғулланаётган мутахассислар ҳам фойдала- 
нишлари мумкин.
Қўлланмани тайёрлаш жараёнида унинг сифатини яхшилашга 
қаратилган фикр ва мулоҳазалари учун кафедрамиз доценти Ж. Му- 
ҳитдиновга 
ҳамда 
кўлёзмани 
нашрга 
тайёрлашдаги 
ёрдами 
учун Н. Саидовага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Қўлланманинг сифатини янада яхшилаш борасида унда куза- 
тилган камчиликларга тааллукли фикр ва мулоҳазаларни мамнуният 
билан кабул қиламиз.
Муаллифлар
www.ziyouz.com kutubxonasi


К И Р И
ш
Бизни ўраб турган ва онгимизга бевосита ҳамда билвосита таъсир 
этиши мумкин бўлган объектив борлиқ материя деб аталади. Хусусан, 
юлдузлар, сайёралар, молекула ва атомлар, электр, магнит ҳамда 
гравитация майдонлари ва бошқалар материянинг турли кўринишла- 
ридир. Материянинг мавжудлик шартларидан бири унинг доимий 
ҳаракатда, аниқроғи, ўзгаришда бўлишидир. Материянинг ҳаракат 
(ўзгариш) 
жараёнини ташкил қилувчи алоҳида боскичларни 
ҳодисалар деб аталади.
Физика — табиат ҳодисаларининг кечиш қонуниятлари ва турли 
ҳодисалар орасидаги боғланишларни ўрганувчи фандир. 
Шу 
ўринда жонсиз табиат ҳодисалари билан жонли табиат ҳодисаларини 
шартли равишда фарқлаш лозимлигини таъкидлаймиз. Усимлик ва 
жонзотларнинг таналарида содир бўлувчи ҳодисаларни биологик 
ҳодисалар деб аташ қабул қилинган. Гарчи бу мавжудотлар ҳам атом 
ва молекулаларнинг муайян тарздаги бирикмаларидан ташкил 
топган бўлсада, биологик ҳаракат физик ҳаракатдан кескин фарқ 
қилади. Албатта бу ҳаракатларнинг туб моҳияти бир асосга — 
атом ва молекулаларнинг ўзаро таъсирлашувига асосланган. Шу 
сабабли ҳозирги замонда биофизика, физикавий химия каби фанлар 
кўпгина амалий масалаларни ечишда ҳал қилувчи аҳамият касб 
қилмоқда. Юқорида айтилганлардан физика «жонсиз» табиат 
ҳодисалари қонуниятларини ўрганувчи фандир, дейиш мумкинлиги 
келиб чиқади. Демак, физика фанининг ўрганиш соҳаси жонсиз 
табиат ҳодисаларидир..
Физика табиий фанлар 
орасида 
алоҳида фан сифатида 
шаклланиб, ҳозирги замон физикаси даражасига келгунча бир қанча 
тараққиёт босқичларини босиб ўтган. Бу босқичларни шартли 
равишда қуйидаги асосий тўрт даврга бўлиш мумкин: қадимги антик 
даврдан XVI аср охиригача бўлган давр, физиканинг фан сифатида 
шаклланиш даври (1600— 1700 йиллар), мутақаббил (классик) 
физиканинг яхлит назария сифатида шаклланиш даври (XVII аср- 
нинг охири — XX асрнинг боши) ва ниҳоят, ҳозирги замон физикаси 
даври.
А н т и к д а в р д а табиат ҳодисаларини илмий равишда кузатиш 
ва текширишлар асосан юнон олимлари томонидан олиб борилган. 
Улар илк физикавий қонунларни яратдилар.
5
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish