Коинот физикаси” бо`лимини



Download 312.5 Kb.
bet1/4
Sana22.01.2020
Hajmi312.5 Kb.
  1   2   3   4
Умумий ўрта таълим мактабларида коинот физикаси мавзусини ўқитишнинг янги усули.
Режа:


  1. Коинот физикаси бо`лимини ўқитишда миллий ва маҳаллий материаллардан фойдаланиш асослари.

  2. Мазвзуга янги педагогик технологияларни қўллаш.

Умумий ўрта таълим мактабининг ИХ-синф физика курси ўқувчиларнинг умумтаълим мактаблари дастури ҳажмидаги физика ва математика билимларига таянилишини эътиборга олиб физика-астрономик тушунчалар бўйича якунловчи курс бўлиши зарурлигини таъкидлаган ҳолда узликсиз таълим берилишини қўллаб қуйидаги ғояларни илгари сурамиз.

-астрономия ва косманавтика бўйича тушунчалар ўқувчиларни умумтаълим мактабда ўқийдиган бутун даври давомида системали амалга оширилмоғи лозим. Астрономия элементларини табиат, физика, география курслари мазмунига киритиш асосида;

-ўқитишнинг синфдан ташқари турли шаклларининг имконият-ларидан (факултатив машғулотлар, мактаб планетарияси ёки техника стантсияси, ёзги мактаб меҳнат ва дам олиш масканлари қошидаги ташкил этилган тугараклар ва бошқалар) кенг фойдаланилган ҳолда ўқувчиларда дастлабки астрономик билимларни шакллантириш;

-ўқув телевизион эшиттиришларида,планетарийларда ўқити-ладиган ўқув маърузаларида;

-физика-математика билимларига таянган якунловчи

ИХ синф физика курсидан астрономик билимлар системасини бериш;

-ИХ-синф физика курси «Коинот физикаси» бўлимидаги астрономик тушунчаларни такомиллаштириш, энг аввало унинг тарбиявий аспектини кучайтириш билан белгиланади;

-ИХ синф физика курсидаги «Коинот физикаси» бўлимининг мазмуни бўйича ўқув тарбиявий ишларининг самарадорлигини ошириш ва сифатини кучайтириш, ўқитишни оптималлаштиришни назария ва методларига ижодий ёндашиш орқали амалга оширилади.

Юқоридаги тамойилларга таянган ҳолда ва тизимли ёндашиш асосида мактабда астрономия ўқитилишини ташкил қилиш астрономия ўқитилишини такомиллаштириш билан бирга мактабдан кейин ҳам зарур бўлган академик литсей ва коллежларда, астрономик билимларни олишга етарли база яратади.

Ўрта умумтаълим мактабларида астрономик таълимнинг мазмуни бошланғич синфларда ва В-синфда интеграллашган “табият” курси, ВИ-Х синфларда география, кимё, бология ва физика предметлари, айниқса ИХ синф физика курси мазмунидан “Коинот физикаси” тарзида ўрин олиб, ўрта махсус ва касб таълими тизимида мустақил астрономия курси билан якунланади.

Бизлар ИХ-синф физика курси ҳамда “Коинот физикаси” таклиф этилаётган таълим вариантининг асосини қуйидагилар ташкил қилади:

-мактаб физика таълимнинг таянч ташкил этувчиси, давлат таълим дастурининг қўйилган талабларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиб у барча типдаги ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилар маълумотининг зарурий даражасини таъминлашга қаратилган;

-ИХ-синф физика курси таълимнинг мажбурий қисми, системали курс бўлиб, ўзининг мазмунида «Коинот физикаси» элементлари таълимнинг бошқа табият предметларининг мазмунини қамраб олмаган масалаларни ҳал қилишни зиммасига олади. Бошқача айтганда у ўқувчиларни бир бутун билимларнинг ривожланаётган системаси сифатида намоён бўлувчи астрономик тушунчалар билан таништиради. ИХ-синф ўқувчиларининг психологик тайёргарлик даражаларидан келиб чиқиб, ҳодисалар моҳияти ва диалектикаси билан таништириб, бугунги кунда астрономия таянаётган асосий ғоялар ва уларнинг ривожланиши ҳақидаги маълумотларни ўқувчи кўз ўнгида гавдалантиради;

-ИХ-синфда астрономик таълим физика предметининг “Коинот физикаси”: бўлимида ўрганилади. Бу бўлимни 10 соатда ўқитилиш лозим.

ИХ-синф физика курсида дастлабки астрономик тушунчаларнинг ўқитилиши таълимнинг қуйидаги умумий мақсадларига хизмат қилмоғи лозим:

-ўқувчиларда оламнинг бир бутун илмий-астрономик манзарасини, астрономик ҳодисаларнинг табиатига оид диалектик қарашларни шакллантириш;

-ўқувчиларда зарурий амалий малака ва кўникмаларни шакллантириш;

-ўқувчиларда ахлоқий-естетик сифатларни тарбиялаш;

-ўқувчиларда маҳаллий, регионал ва глобал экологик маданиятни шакллантириш.

ИХ синф физика курсидаги дастлабки астрономик таълимнинг юқорида келтирилган мақсадлари асосида унинг вазифаларини қуйидагича белгилаш мумкин:

а) умумтаълимий вазифалар:

-ўқувчиларда бошланғич астрономик тушунчаларни шакиллантириш, ҳозирги замон астрономиясининг асосини ташкил этган бош ғоя, назария ва қонунларининг ўзлаштирилишига эришиш;

-қуёш системасининг, амалий астрономия асослари, Галактикамиз ва Коинотнинг улкан масштабли структураси ва унинг эволитсиясига тегишли илмий тасаввурлар билан қуроллантириш;

-кузатиладиган астрономик ҳодисаларнинг физик моҳиятини англаш, илмий тушунтира олиш малакасини эришишларини таъминлаш;

-астрономик кузатишлардан олинган натижаларни амалда, кундалик ҳаётда қўллай олиш малакасини ҳосил қилиш (амалий астрономияда);

-астрономик асбоблар, қурилмалар, юлдузлар харитаси, атласлари ва луғатларидан фойдалана билиш малакасини ҳосил қилиш.

б) тарбиявий вазифалар:

-тарбиявий ва дастлабки астрономик билимларни фалсафий умумлаштириш асосида ўқувчиларда диаликтик дунёқарашини шакллантириш;

-шарқ олимларининг астрономия тарихидаги ўрни ва улар меросини ўрганиб, ватанпарварликни тарбиялаш;

-космосни ўзлаштиришдаги халқаро ҳамкорлик материалларини ўрганиш асосида байналминалликни тарбиялаш;

-олам тузилишининг симметрияси, гармонияси ва гўзаллиги асосида ўқувчиларда ахлоқий-естетик сифатларини тарбиялаш;

-ХХ1 асрда бутун бўйи билан кўринадиган глобал экологик муаммолар базасида (ер атмосферасининг буғланиши, энергетик ва демографик кризислар) экологик маданиятни шакл-лантириш;

в) ривожлантирувчи вазифалар (умумий савияси, маданияти, интиликтуалигини ривожлантириш билан боғлик вазифалар):

-ўқувчиларнинг ҳаётда фаол ўринни эгаллашларида астрономик билимларнинг ролини кўрсатиш ва шакллантириш;

-астрономияни ўрганиш жараёнида таълимга, умуман билимга қизиқишларига асос берадиган даражадаги руҳий ҳолатни шакллантирилишига эришиш;

-астрономия ва косманавтикага оид билимларни, унинг асосий ғояларни ўргатиб, ўқувчиларда ижодий фикрлаш қобилиятларини ўстириш;

-ўқувчилардаги ирода, эммосионал ҳис-туйғу ва интиликтуалликни ривожлантириш мақсадида мустақил ишлашга, ўқишга ўргатиш, турли конферентсиялар ва кўрик-танловларда актив иштирок эттириш; синфдан ташқари ишларнинг турли формаларини ташкил қилиш ва ўтказиш орқали ёшлар фаоллигини тарбиялаш ва ҳоказо.

Ҳозирги замон астрономиясининг ўзига хос хусусиятлари-га биноан, мазкур дастур ИХ-синф физика курсигача бўлган физикавий билимлар системасига таянади. Жумладан, “Коинот физикаси” бўлимида ўқувчилар илмий дунёқарашини вужудга келтириш учун муҳим бўлган масалаларни ўрганишга катта эътибор берилади, коинотда содир бўладиган асосий ҳодисаларни тушуниш ҳамда энг оддий астрономик кузатишлар ўтказиш учун зарур бўлган амалий астрономия тушунчаси қисқача баён этилади.

Космик фазода содир бўлувчи жараёнлар қонуниятларининг топилиши ҳозирги замон табиатшунослиги учун ва биринчи навбатда, физика учун муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ҳол ва шунингдек, математикадан кенг фойдаланиш мумкинлиги келажакда астрономия фанини академик литсей ва коллежларни битириб чиқувчиларнинг физика, математика маълумотларни якунловчи курс деб ҳисоблашга имкон беради.

ИХ-синф физика курси «Коинот физикаси» бўлимини ўрганишда бош вазифалар қилиб, қуйидагиларни белгилаш мумкин:

- асосий астрономик ҳодисаларни моҳияти, илмий ғоялар, тушунчалар, қонунлар ва астрофизик тадқиқот методлари осмон жисмлари ва уларнинг системалари физик табиатини тадқиқ қилиш натижалари ҳамда коинот тузилиши ва ривожланишига оид билимларни шакллантириш;

-ўқувчиларни фикрлаш қобилиятларни ўстириш, уларда билимларни мустақил олиш ва ҳаётга тадбиқ этиш малакаларини шакллантириш, турли астрономик ҳодисаларни кузатиш ҳамда тушунтира олишга оид билимлар ва малакалар билан қуроллантириш;

-ўқувчиларда илмий дунёқарашни, хусусан, атроф оламнинг моддийлиги, уни билиш мумкинлиги ҳақидаги тушунчаларни билишда амалиётнинг роли ҳақидаги физик қонунларнинг диаликтик характери ва қўлланилиш чегаралари ҳақидаги тасаввури ривожлантириш;

-замановий глобал экологик муаммоларни англаш ва унга тўғри муносабат билдира олиш мақсадида, зарурий экологик маданиятни шакллантириш;

-политехник билимлар ва малакани шакллантириш (астрономик асбоб ва қурилмалар, косманавтика, элементлари асосида);

-астрономия ва косманавтика асосларига қизиқишни шакллантиришда қуйидаги асосий ғояларга таянилади:

а) Оламнинг бирлиги ғояси–моддий оламнинг бирлилигини тассаввур қилиш шакллантирилади. Ўқувчиларнинг онгида оламнинг астрономик манзараси ҳақидаги бошланғич тассаввурлар яратиш;

б) Изчиллилик ғояси–бунда астрономик таълимнинг узликсизлилигини таъминлаш заруриятидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг боғчадан ва бошланғич синфлардан интеграллашган “Атроф олам”, “Табиатшунослик” курсларидан ва сўнги йилларда география, физика, кимё ва бошқа ўқув предметлардан эришган билимлари бўйича тайёргарликлари ҳисобга олинади.

в) Умумлаштириш ғояси–ўқув материаллари астрономия-нинг асосий ғоялари (коинотнинг тузилиши астрофизик тадқиқот методлари, Нютон ва Кеплер қонунлари ҳамда улардаги келиб чиқадиган хулосалар) атрофида умумлаштиришдир;

г) эруптивлик ва деферинтсия курсини ўқувчиларнинг ақлий қобилиятлари асосида табақалаш ва англаш қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда тушунтириш лозим;

д) Гуманитарлаштириш “Коинот физикаси” бўлимининг маз-мунини кучли гуманитар потентсиалга эга эканлигини кўриш;

е) Ўқувчиларнинг фаоллиги, мустақил билим олишлари, тажриба ва экспериментал фаолиятларини ўстиришни назарда тутади. Мустақил астрономик кузатишларни ривожлантириш, мулоҳаза қилиш натижасида маълум гипотезани илгари суриш, кузатишдан олинган натижаларни мустақил таҳлил қилиш малакасини шакллантириш.

«Коинот физикаси» бўлимини ўрганиш сўнгида ўқувчиларда қуйидаги билим ва малакаларни ҳосил қилиш мўлжалланилади:

-астрономик билимлар тизимида тушунчалар, қонунлар, назария элементлари, кузатишни аниқ фактлар, асосий ғоялар, коинотнинг тузилиши ҳақидаги тассаввурлар;

-малакалар тизими-кузатилган астрономик ҳодисаларни, осмон жисмларининг табиатларини тушунтириш учун эришилган билимларни қўллай билиш, оддий кузатиш асбоблари билан ишлай олиш оддий сифат масалаларини еча билиш;

-методологик билимлар мажмуаси-оламнинг моддийлиги, астрономик ҳодисаларда сабаб-оқибат боғлиқлиги, тортилиш қонунининг универсаллиги ва бошқалар. Атроф-борлиқни билишда астрономиянинг назарий ва экспереминтал методларини, биринчи навбатда, тадқиқ қилишнинг кузатиш методларидан фойдаланишни, астрономияда қўлланилидиган қонуниятлар ҳам физикадаги каби аниқ чегараларига эга эканлигини тушуниш;

-таълим олиш бўйича умумий малакалар ўқув машғулоти меҳнатини ташкил қилиш ўқув луғатларидан фойдаланиш, оддий ҳисобларни бажара олиш;

-туркум экологик билимлар-Ер атмосфераси ва сув ҳавзаларининг ифлосланиши сабаблари ва манбалари, улар билан курашиш усуллари, инсон тафаккури ва экологик маданиятнинг шу ишларини ҳал қилишдаги роли;

-политехник билимлар тизими-ИХ-синф физика курси даражасида астрономик асбобларнинг физик асослари астрофизик методларини амалга ошириш, техник қурилмаларини, жумладан, замонавий телескоплар яратиш истиқболларининг бош йўналишлари.

“Коинот физикаси” бўлимининг бундай мазмундаги таълимий консепсияси, ўқитишнинг санаб ўтилган хусусиятларини ҳисобга оладиган айрим ўзгаришлар қилишга имкон берадиган ўқув режасига ориентир олади. Бундай ўқув режаси ўқувчилар билимини қобилиятлари ва маҳаллий шароитни эътиборга олган ҳолда мос таълим типини танлаш имконини бериши билан муҳим ҳисобланади.
Коинот физикаси бўлимини ўқитишда миллий ва маҳаллий материаллардан фойдаланиш асослари.

Янги дастурга мувофиқ “Коинот физикаси” бўлимини ўқитиш 10 соат ҳажмида режалаштирилган. Шунинг учун ушбу дастурни муқобил вариантини ҳамда “Коинот физикаси” ни ўқитишни такомиллаштириш методикаси ва қисқароқ мазмунини келтирамиз.

Б.А.Воронсов-Веляминовнинг астрономиядан бундан қарийиб олтмиш-етмиш йиллар илгари ёзилган дарслиги кўп йиллардан бери асосий қўлланма бўлиб келмоқда. Ундаги қуйидаги жумлаларга эътибор берайлик. Коперник (1473-1543) ҳара-катсиз Ер ҳақида кишиларнинг онгида асрлар оша сақланиб келган ақидаларга асосланган фикрни улоқтириб ташлади. Коперник Ерни, оддий планеталар қаторига қўйиб, унинг Қуёшдан узоқлиги жиҳатидан учинчи ўринда туришини, фазода бошқа планеталардек Қуёш атрофида ва шунингдек ўз ўқи атрофида айланишини кўрсатиб берди. Гўё Н.Коперниккача Ернинг ҳаракати ёки Қуёш атрофида айланиши ҳақида ХВИ асрга қадар ҳеч қандай фикрлар бўлмаган. Тўғри, Н. Коперникнинг буюклиги ва унинг ажойиб кашфиёти Европада чиндан ҳам инқилобий кашфиёт бўлганлигини инкор қилмаймиз. Бироқ, Н.Коперниккача яшаб ижод қилган, Коперникнинг гелиотсентрик талимотини ундан минг йиллар олдин ҳатто планетамизнинг айрим вилоятларида ҳали жоҳилият даври давом этаётган вақтларда ҳам, Ернинг ҳаракати ва Қуёш марказлик талимотига эшик очиб берган, шунингдек, планеталарнинг Қуёш атрофидаги ҳаракатларини айланма ҳаракат деб ҳисобланган, Коперникнинг хатосини ундан бир неча асрлар олдин тузатиб, бу ҳаракатларнинг эллипсоид ҳаракат эканлигини кашф қилиб қўйган юнон, Ҳинд, Хитой, Яқин шарқ ва Марказий Осиёлик алломаларнинг номларини унутиш, уларнинг буюк кашфиётларини бошқаларга нисбат бериш мумкин экан, деган хулоса чиқармаслик керак.

Ерамиздан аввалги ИИИ асрда яшаб ижод қилган Аристархнинг қуйидаги сўзларини эътиборга олайлик: “Ер, ёлғиз ўз ўқи атрофидагина айланиб қолмай, балки Қуёш атрофида ҳам ҳаракат қилади. Қуёш ва юлдузлар қўзғалмасдир Қуёш сферанинг марказида бўлиб, сферада эса юлдузлар туради”. Ёки ислом дунёсининг муқаддас китоби ҳисобланмиш Қуръони Каримдаги ушбу оятларини таҳлил қилиб кўрайлик: “Сиз тоғларни кўриб тинч қотиб турибди, деб ўйлайсиз. Холбуки, улар ҳам худди булутлар юрганидек юрадилар. Бу барча нарсаларни пухта қилган зот-Аллоҳ Сизлар қилаётган барча ишлардан огоҳдир”. Тоғлар булутлар сингари сузиб, учиб юрибди деган сўздан, Ер қўзғолмасдан, олам марказида турибди, деган маъно чиқмайди. Тоғлар учиб юриб, Ер ажралиб қолмайди-ку. Ёки “Аллоҳ кеча ва кундузни, Қуёш ва Ойни яратган зотдир. Буларнинг барчаси ўз фалак-фазосида сузурлар”-дейилган. Оятдан Ернинг, Қуёш ва Ойнинг бир жойда қўзғолмасдан туради деган маъно чиқмайди. Аксинча, уларнинг ҳаммаси ҳаракатда бўлиб, булар ҳаракатларнинг мустақиллиги, яъни ҳаракат йўллари-орбиталарнинг ҳам алоҳида-алоҳида эканлиги қайд қилинади.

Қуръоннинг Ёсин сурасидаги 38, 39, 40-оятларда эса бу фикр янада кенгайтирилиб, барча осмон жисмларининг, шунингдек, Ернинг ҳам ҳаракат манзиллари алоҳида-алоҳида эканлиги, шунинг учун уларнинг ҳаракатлари бири иккинчисига халақит бермаслиги янада кенгроқ изоҳланади.

Табиий бир савол туғилади: “Бу гапларнинг Аҳмад Фарғоний ва “Ҳикматлар уйи” нинг алломаларига қандай алоқаси бор?” Юқоридаги саҳифаларда қайд қилинганидек кўп йиллар давомида Боғдоддаги “Ҳикматлар уйи” да Хоразмий, Дамашқда эса Аҳмад Фарғоний илмда етакчи раҳбарлик вазифасини бажарганлар. Уларга ҳам маъмурий, ҳам иқтисодий раҳбарликни аввал халифа Хорун-ар Рашид, сўнгра унинг иккинчи ўғли ал-Маъмун қилди. Шунинг учун “Ҳикматлар уйи” нинг алломалари фақат астрономия каби аниқ фанларда эмас, балки бошқа фанлар билан ҳам шуғулланиб, айниқса ислом қонунларини чуқур ўрганиб таҳлил қилганлар. Юқорида эслатиб ўтилган Қуръон оятларига ўхшаш яна кўпгина оятлар ҳам уларнинг дунёқарашларига таъсир этмасдан қолиши мумкин эмас эди. Афсуски, Фарғонийнинг Ер ва осмон жисмларининг ҳаракатларига оид асарларнинг кўпчилиги бизларга етиб келмаган ва етиб келганлари ҳам ҳозирги тилларга таржима қилинмаган. Хоразмий ва Аҳмад Фарғонийларнинг номларини замондошлари ва кейинги авлод олимлари томонидан зўр ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олинишининг ўзи ҳам қомусий алломаларимизнинг дунё олимлари орасида тутган ўрни ва мавқеидан нишонадир.

Хоразмий ва Фарғонийларнинг илмий мероси улардан кейинги авлод олимларининг ишларида янада яхшироқ намоён бўлади. Ер ва бошқа сайёраларнинг ҳаракатлари ҳақида Беруний ва Чағминийнинг қуйидаги фикр ва мулоҳазалар айниқса ҳайратомуздир. Ҳатто Н.Коперник (1473-1543) планеталарнинг Қуёш атрофидаги ҳаракатларини айланма ҳаракат деб ҳисоблаган бўлса Берунийнинг (973-1050), планеталарнинг Қуёш атрофидаги ҳаракатларини эллипс шаклида эканлиги ҳақидаги башорати билан машҳур ва Кеплернинг қонунларига эшик очиб берганлигининг ўзи ҳам ҳайратомуздир. Худди шу масалада хоразмлик иккинчи бир ватандошимиз Чағминийнинг (ХИИ асрнинг иккинчи ярмида таваллуд топган ва 1220 йилда вафот этган) қуйидаги сўзлари айниқса қимматлидир: “Ернинг Қуёш атрофида айланишидан фасллар ҳосил бўлади”.

Бошқа фанлар ҳақида ҳам худди шундай фикрларни айтиш мумкин. Жумладан “Физика” курси Аристотелнинг “Физика”-(табиатшунослик) китобини ХВИИИ-асрда олмон тилидан рус тилига таржима қилганлиги ва “Физика” сўзининг Россияга шундан бошлаб кириб келгани учун М.В.Ломоносовга ҳамду сано этишдан бошланади. Бироқ, Х-ХИ асрларда “Физика” ни мустақил фан сифатида ажратиб, физика ва механикадан китоб ёзган ибн Сино, атом тузилиши, Нютон қонунлари (биринчи ва иккинчи қонунлари), ёруғликнинг квант ва тўлқин хоссалари каби физиканинг жуда кўп қонунларини кашф қилиб қўйган Берунийнинг хизматлари эътироф этилмай келинди.

Унинг “Илми нужум асослари ҳақида китоб” асаридан фойдаланиб келинганлиги ҳал ҳақиқатдир. Аҳмад ал-Фарғоний ИХ асрдаёқ амалий астрономиянинг вазифаларини ҳал қилишга ҳаракат қилган. Рефрактсия катталигини аниқлаш азалий муаммо ҳисобланиб, доимо қиймати аниқланиб борилади. Бу эса кузатишлар аниқлигини ва ёритқичларнинг аниқ координата, яъни ўринларини аниқлаш учун унинг катталигини билиш зарурлигини билдиради. Аҳмад ал-Фарғоний осмоннинг сфера шаклида эканлигини таъкидлаб ўтган.

Осмон ёритгичларидан бизга келаётган ёруғлик нурлари Ер атмосферасидан ўтганда, ўзининг бошланғич йўналишини сақлаб қололмайди. Ҳавонинг синдириш кўрсаткичи оз даражада бўлсада, у-бирдан катта, шунинг учун ёруғлик нури атмосферада эгилиб тушиш нуқтасида вертикалга яқинлашади. Ёруғлик нури бошланғич йўналишининг шундай ўзгаришига рефрактсия ҳодисаси сабаблилигини Аҳмад ал-Фарғоний сезган ва асарида шундай баён қилган: “Ёритгичларнинг Шарқ ва Ғарбдаги миқдорлари осмоннинг ўртаси (зенит) даги миқдоридан катта кўринади”. У Ойнинг шафақларида кўриниши ҳақида фикр юритиб, шундай дейди:“Ой ҳам шундай, у ернинг Шарқи ва Ғарбида меридиандагидан каттароқ кўринади. Чунки унда Ой меридианда-гидан бизга яқинроқ кўринади. Лекин денгиз сатҳи доимо математик уфқдан баланд туради, шунинг учун бизнинг кўзимиз кўрган сатҳ билан уфқ орасида фарқ бор”.

Ҳозирги замон маълумотларига кўра ёритқич зенитда бўлганда С=0 бўлиб, у зенитдан узоқлашган сари рефрактсия тақрибан зенит узоқлигининг тангенисига пропорсионал равишда ортиб боради. С=601125тгз

Бироқ бу формула етмиш градусидан кам бўлган зенит масофалар учун тўғридир. Горизонтда рефрактсия қиймати жуда катта бўлиб, 350 га етади. Рефрактсия ҳавонинг зичлигига, температура ва босимига боғлиқ бўлиб, у қуйидагича формула билан ифодаланилади:





Аҳмад ал-Фарғоний ИХ-асрдаёқ бу хусусида фикр юритиб “Ёритқичларнинг совуқ кунларда ёки ёмғир туфайли: баҳор ҳавосида намлик катта бўлганда, қиш кунларида каттароқ кўрамиз. Шундай кунларда Қуёш ва Ой чиқиш ва ботиш олдидан жуда катта бўлиб кўринади. Худди шу сингари одам тоза сувнинг қарида бирор нарсани кўрса, у нарсанинг ҳақиқий шаклидан катта кўринади. Соф сувдаги нарсалар чуқурроқда кўринади. Ёритқичларнинг уфқ яқинида катта бўлиб кўринишининг сабаби ҳам шунда” -деб хулоса чиқаради. Бу фикр ўз-ўзидан ёритгичларнинг чиқиш ва ботиш моментлари учун қуйидагича муносабат ўринли эканлигини исботлайди.

Уша даврда ёритқичларнинг чиқиш ва ботишлари қуйидаги формула билан ифодаланишини баён қилади:



Аҳмад ал-Фарғонийнинг бундай фикрлари Европа олимларини ҳайратга солган бўлса ажаб эмас. У биринчилар қаторида Ерни курравий-сферик шаклда эканлиги ҳақида тўғри тасаввурга келди. Аҳмад ал-Фарғоний ўз асарини учинчи бобини тўғридан-тўғри “Ернинг қуруқлик ва денгизга тегишли ҳамма қисмлари билан биргаликда сфера шаклида эканлиги ҳақида” деб атайди ва уни исботлайди.

Ҳозирги замон астрономиясининг ўзига хос хусусиятлари-га кўра, мазкур фан астрофизикага таянади. Ўқувчиларда илмий дунёқарашни вужудга келтириш учун муҳим бўлган масалаларни ўрганишга катта эътибор берилади. Ўқув материали ўйлаб танланган ва уни дастурда ҳар бир мавзу бўйича ажратиб кўрсатиладиган етакчи ғоя атрофида бирлаштирилган тақдирдагина астрономияни ўқитишни такомиллаштириш мумкин. Астрономия курси олдида турган вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун турли-туман усулларни қўллаш, ўқувчиларда мустақил ишлаш ҳиссини ошириш, биринчи навбатда, астрономик кузатишлар ўтказиш ҳисобига ўқитишнинг кўргазмалилигини кучайтириш зарур. Уларни ўқув йили бошида мамлакатимизнинг кўп жойларида об-ҳаво ва иқлим шароитлари имкон берадиган вақтларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. ХХИ-аср таълим тизимига кўра Ўзбекистонда таълимнинг узвийлиги таъминланган. Дунё фанининг тараққиёти бевосита астрономия фанининг тараққиёти билан ХХИ-асрда уйғунлашуви муқарардир. Шундай экан физика-математика йўналишдаги академик литсейларга тубдан янги астрономик билимлар тизимини бериш даркор.

“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га асосан ХХИ-асрда таълим оладиган литсейларнинг ўқувчиларига астрономия таълими мазмунини ишлаб чиқишда жаҳон талаблари даражасидаги билимлар тизимини асос қилиб олиш лозим. Масалан, “Гигант сайёралар” мавзуси ҳақидаги маълумотларни кенгайтириш вақтида Юпитер йўлдошлари сонини 16 та эмас 20 тага етганини улар ҳақидаги янги физик билимлар билан мавзуни чуқурлаштириш имкони мавжуд. Айниқса Сатурн системасидаги табий йўлдошлар сони 18 та эмас балки 28 талигини айтган ҳолда, унинг энг катта йўлдоши Титандан топилган сув буғлари ҳақидаги билимларни бериш бугунги кун талабидир.




Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4


Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2019
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa