Турли кенгламаларда осмон сфераcининг суткалик кўринма айланиши. Осмонсферасининг суткалик кўринма айланиши, Ернинг ўз ўқи атрофида айланишининг натижаси бўлганидан, турли географик кенгликларда, осмон ёритқичларининг кўринма айланиши турлича бўлишини тушуниш қийин эмас. Танлаб олинган уч хил географик кенгликда осмон сферасининг айланишини ўрганиш, бу ҳодисани турли кенгликларда қандай кечиши ҳақида етарли тушунча беради.
1-ҳол. Кузатувчи =0 географик кенгликда, яъни экваторда бўлсин, у ҳолда олам қутбининг баландлиги билан жойнинг кенглиги орасидаги боғланишга мувофиқ, оламнинг қутблари математик горизонт билан устма-уст тушади (чунки ҳп==0), олам ўқи эса туш чизиғи бўйлаб йўналади. Осмон экваторининг катта айланаси олам ўқига тик бўлганидан, зенит ва надир нуқталари орқали ўтади. Ёритқичларнинг суткалик йўллари экваторга параллел бўлган суткалик параллел айланалар бўйлаб йўналганидан, улар ҳам математик горизонтга тик ва уни тенг иккига бўлади (расм).
Бундан кўринишича, экваторда, осмоннинг шимолий ва жанубий ярим шаридаги барча ёриткичларни горизонтнинг устида ва остида бўлиш вақтлари ўзаро тенг бўлади. Уларнинг меридиандаги баландлиги эса, ҳ=90- га тенг бўлади. Экватордаги кузатувчи учун барча ёритқичлар чиқади ва ботади. Агар ёритқич экватор бўйлаб кўринма ҳаракат қилаётган бўлса, у зенит орқали ўтади. 2-ҳол. =900, яъни кузатувчи Ер қутбларида бўлсин. Агар кузатувчи шимолий қутбда бўлса, олам шимолий қутбининг баландлиги ҳп=90, яъни у зенит билан устма-уст тушади (расм).
У ҳолда олам ўқи вертикал ўқ билан, олам экватори эса математик горизонт билан устма-уст тушади. Бунда осмоннинг шимолий ярим шаридаги барча юлдузлар математик горизонтга параллел айланади ва ботмайди. Уларнинг айланиш баландликлари йил давомида ўзгармас бўлиб, шу ёритқичларнинг оғиш бурчакларига тенг, яъни ҳ= бўлади.
3-ҳол. 0 < < 90, кузатувчи ўрта кенгламаларда яъни экватордан ва қутбдан бошқа нуқталарда бўлсин. Бу жойларда суткалик параллел айланалари математик горизонт билан кесишганда тенг иккига бўлинмайди (олам экватори бундан мустасно) (расм).
Шимолий ярим шардаги суткалик параллел айланаларнинг горизонт устидаги қисми горизонт остидаги қисмидан катта бўлади ва бу фарқ ёритқичнинг оғиш бурчагига боғлиқ ҳолда, у қанча катта бўлса, фарқ шунча кўпаяди. Жанубий ярим шардаги ёриткичлар суткалик айланаларининг горизонт остидаги қисми эса, аксинча, устидагисидан, яъни горизонт остида ёритгичлар устидагига қараганда кўпроқ вақт бўлади. Шунингдек, бу жойларда осмоннинг шимолий ва жанубий ярим шарларида математик горизонт билан кесишмайдиган суткалик параллеллар ҳам мавжуд бўлиб, улар бўйича ҳаракатланадиган ёритқичлар ботмайдиган ёки чиқмайдиган ёриткичлар бўлади. Улар осмоннинг қанчалик катта ёки кичик майдонини эгаллашлари жойнинг географик кенглигига боғлиқ.
Планетанинг сидерик даври (Тпл) деб, унинг Қуёш атрофида маълум бир юлдузга нисбатан тўла айланиб чиқиши учун кетган вақтга айтилади. Планетанинг синодик даври (С) деб, унинг бир хил конфигуратсион вазиятларининг, яъни планетанинг Қуёш ва Ерга нисбатан қабул қилинган маълум вазиятларининг планеталарнинг қўшилиши, элонгатсиялари ва қарама-қарши туришлари биридан икки марта кетма-кет ўтиши учун зарур бўлган вақт оралиғига айтилади. Планетанинг синодик даври С Ернинг ҳаракати билан боғлиқ бўлиб, Ернинг сидерик даври Тпл ва планетанинг сидерик даври Т билан қуйидагича боғлиқ:
Сайёраларнинг жойлашиши
|
Формуласи
|
Сайёралар
|
Ички сайёралар
|
|
Меркурий, Венера.
|
Ташқи сайёралар
|
|
Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун, Плутон.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |