1.2- §. КИНЕМАТИКА ЛСОСЛЛРИ
Табиатдаги мавжуд жисмларнинг вазиятини, хусусиятларини ва
ҳаракатларини ўрганишда ҳамда улар билан боғлик бўлган
жараёнларни тасвирлашда қўйилган максаднинг моҳиятига кўра
физикада ҳар хил соддалаштирилган ўхшатмалардан (моделлардан)
фойдаланилади, яъни мавжуд объектларни уларнинг идеаллашган
нусхаси — модели билан алмаштирилади. Шу максадда физиканинг
механика бўлимида м о д д и й н у қ т а , м у т л а к ( а б с о л ю т )
к а т т и қ ж и с м , у з л у к с и з ( я х л и т ) м у ҳ и т деб аталадиган
механикавий ўхшатмалардан (моделлардан) фойдаланилади.
Ўрганилаётган шароитда геометрик ўлчамлари ва шакли ҳисобга
олинмайдиган ҳамда массаси бир нуктага тўпланган деб каралади-
ган ҳар кандай жисм
моддий нуқта деб аталади. Моддий нукта
тушунчаси илмий абстракция ҳисобланади. Бу тушунчани ки-
ритганда биз асосий эътиборни ўрганилаётган ҳодисанинг бош
моҳиятини аниклаб берувчи томонларига каратиб, бошқа хусуси-
ятлар (жисмнинг геометрик ўлчамлари, таркиби, ички ҳолати ва бу
ҳолатнинг ўзгариши каби хусусиятлар)ни инобатга олмаймиз.
Физика фанида фақат биргина жисм ўрганилмасдан бир неча
жисмлар тўплами ҳам ўрганилади. Бу жисмларни моддий нукталар
тўплами (тизими) деб қараш мумкин. Битта макроскопик жисмни
ҳам хаёлан майда бўлакчаларга бўлиб, бу бўлакчаларни ўзаро
таъсирлашувчи моддий нукталар тизими (системаси) деб тасаввур
килиш мумкин.
Ҳар бир жисмнинг ўзи бир шароитда моддий нукта бўлиши,
иккинчи бир шароитда эса моддий нукта бўлмаслиги мумкин. Бирор
жисмни моддий нукта деб ҳисоблаш масаласи текширилаётган
ҳодисанинг моҳиятига боғлик бўлади. Масалан, Ернинг ўз орбитаси
бўйлаб Қуёш атрофидаги йиллик ҳаракатини олиб караганимизда
Ерни моддий нукта деб ҳисоблаш мумкин, чунки Ернинг диаметри
(« 6 ,4 * 1 0 6 м) унинг орбитасининг диаметри ( « З - Ю 11 м)ганисбатан
ҳисобга олмаслик мумкин бўлган даражада кичикдир. Худди шу
мулоҳазаларга кўра Ойнинг ўз орбитаси бўйлаб Ер атрофидаги
ҳаракатини, бир шаҳардан иккинчи шаҳарга бораётган тайёра
ҳаракатини ва ниҳоят, минора тепасидан уфк текислиги бўйлаб
(горизонтал) отилган (ёки тик ташланган) тошнинг ҳаракатини
кузатганимизда улар моддий нукта моделига мисол бўла оладилар.
Демак, ҳаракат кўламларига нисбатан жисмнинг ўлчамлари ҳисобга
олинмайдиган даражада кичик бўлса, бундай жисмни м о д д и й
н у к т а деб каралади. Атом физикасидаги ҳодисаларни ўрганишда
геометрик ўлчамлари жуда кичик бўлишига қарамасдан (диаметри
бир
неча
ангстрем
(3-^-5-10~ |0м),
атомларнинг
ўлчамлари
ҳисобга олинади, демак, бу ҳолда атом моддий нукта эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: