этади. У табиат ҳодисаларини,
жумладан, ёмғир, шудринг, қировлар-
нинг ҳосил бўлишини, чақмоқ, момақалдироқ, Рустам (ёки кама-
лак)нинг пайдо булиш сабабини, эрта
тонг ва кечки окшом олдида
Қуёш нуридан ҳосил бўладиган шафақ ҳодисасини, жисмларнинг
оғирликдан Ер марказига интилишини, Ер шаклинйнг шарсимонлиги-
ни илмий асосда таҳлил қилиб берди. Беруний ўзининг «Тафҳим»
номли асарида «Ер юзи ҳаво билан ўралган, сув исиганда буғга
айланиб, ҳавога кўтарилади, кейин булут ҳосил бўлади. Унда
томчиларга айланиб, ёмғир бўлиб ёғади. Тоғ ва тепаликлардан оққан
сув тўпланиб (кўпайиб) дарё ҳосил қилади» — деб ёзади. У
булок
сувининг отилиб чиқиш сабабларини қуйидагича тушунтиради:
«Булокларнинг қайнаши ва сувнинг юқорига кўтарилиши сув
манбаининг булоклардан юқори турганлигидандир». Беруний денгиз
сувининг кўтарилиши ва тушишига Ойнинг тортқш кучи сабабчи
эканлигини изоҳлайди, Қуёш ва
Ойнинг тутилиш сабабларини
кўрсатади. «Геодезия» китобида ўзи ясаган асбоблар ёрдами билан
осмон ёритқичларининг ҳолати ва ҳаракатини ҳамда жойлар
кенгликларини аниқлаганлигини баён қилади.
Бугунда Торричелли номи билан боғлаб юритилаётган бўшлиқ —
вакуум ҳақидаги маълумотларни Беруний ундан 640 йил муқаддам (!)
берган эди. У дунёда биринчи бўлиб жисмларни қаттиқлик,
шаффофлик ва солиштирма оғирликлари каби хоссаларига қараб
турларга ажратди ҳамда 50 та модда (9 металл, 18 суюқлик, 15 та
минерал ва бошқа турли жисмлар)нинг ҳозирги замон аниқлик
даражасига яқин бўлган солиштирма оғирликларини топди!
Булар
эса Берунийнинг амалий физикага асос солганлигидан ёрқин далолат
беради.
XV — XVI асрларда физика соҳасидаги жадал юксалиш асосан
Италия олимлари томонидан амалга оширилди. Бу
даврдаги буюк
олимлар
Леонардо да Винчи (1452—1519),
Галилей (1564— 1642) ва
бошқалардир.
Галилей астроном, математик, аниқ табиатшуносликнинг асосчи-
си ва физик бўлиб, физиканинг муайян принципларга
асосланган фан
сифатида шаклланишида ҳал қилувчи аҳамиятга . эга бўлган
кашфиётни яратган олимдир. У биринчи телескбпни ясади ва шу
телескоп ёрдамида Сомон йўлининг жуда кўп юлдузлардан ташкил
топганлигини аниклади.
■
Физиканинг фан сифатида шаклланиш даври XVII — XVIII аср-
ларни ўз ичига олади. Будаврда
Қеплер томонидан кўриш назарияси,
ёритилганлик қонунлари ва линза формуласи аникланди (1604 йил).
Бутун олам тортишиш қонуни
(Ньютон, 1665 й.) ва бошка кўпгина
конунларнинг кашф этилиши ҳамда ёруғлик
тезлигининг аникланиши
Do'stlaringiz bilan baham: