Социологиянинг фан сифатида вужудга келиши Режа: Платоннинг ижтимоий-сиёсий қарашлари Аристотелнинг антик дунё фалсафий фикр тараққиётида тутган ўрни. Шарқ мутафаккирларининг ижтимоий жараёнлар ва ижтимоий жамоаларга берган баҳоси. Социологияни мустақил фан сифатида Европада вужудга келиши. Замонавий социологиянинг предмети ва объекти Шарқ мутафаккирларинининг социологик қарашлари Антик дунё оламининг «олтин даври». Бу даврдаги социологик қарашларни илгари сурган мутафаккирлар қаторига инсониятнинг буюк даҳолари Сократ, Левкипп, Демокрит, Платон, Аристотель ва бошқаларни киритиш мумкин. - Антик дунё оламининг «олтин даври». Бу даврдаги социологик қарашларни илгари сурган мутафаккирлар қаторига инсониятнинг буюк даҳолари Сократ, Левкипп, Демокрит, Платон, Аристотель ва бошқаларни киритиш мумкин.
- Сократнинг буюк шогирди Платон ижтимоий тараққиёт ва инсон мавқеи хусусида бебаҳо фикрлар баён этган. Платон ўзининг «Филеб» деб номланган асарида инсоннинг эзгуликдан иборат фаолияти қуйидаги талабларни бажариш асносида рўй бериши айтилади: 1) илоҳий ғоя моҳиятини англаш; 2) илоҳий ғоя талабларини ҳаётга сингдириш; 3) тафаккур ва билимларга эга бўлиш; 4) илм ва санъатнинг бирор турини эгаллаш, тўғри фикр қилиш масаласига эга бўлиш; 5) тоза, ҳалол ҳиссиёт воситалардан, масалан, мусиқа товуши, тасвирий санъатдан завқ-роҳат ола билиш. Платоннинг уқтиришига кўра, тўғри фикр қилиш малакасига эга бўлиш деганда бирор бир ҳаётий воқеа таҳлили чоғида масаланинг аввал яхшилик томонида рўй берганлигини тушунтиришга интилиш, агар бундай тушунишга имкон бўлмаса, мазкур ҳодисанинг юз берганлиги моҳиятини англашга интилиш, демакдир.
Платоннинг давлат ҳақидаги асарларида асосий муаммо – бу жамият ва унинг аъзоларини ҳаётларини фаровонлигини ошириш ва яхшилашдир. Энг юксак даражадаги мукаммал тузум ва унинг хосили бўлган фаровон давлат тўрт та (4) асосий сифатга эга бўлиши керак: - Платоннинг давлат ҳақидаги асарларида асосий муаммо – бу жамият ва унинг аъзоларини ҳаётларини фаровонлигини ошириш ва яхшилашдир. Энг юксак даражадаги мукаммал тузум ва унинг хосили бўлган фаровон давлат тўрт та (4) асосий сифатга эга бўлиши керак:
- 1. Донишманлик, 2. Жасорат, З. Сабр-қаноат мезони, 4. Адолат.
- Донишмандлик деб Платон олий билимларни эътироф этади, яъни давлат хақида маслахатлар бериш – ички ишларларни йўналтириш ва ташқи муносабатларга раҳбарлик қилишлик. Донишмандлик камчиликка хос хусусиятдир, аниқроги фақат файласуфлларга хосдир ҳолос.
Do'stlaringiz bilan baham: |