Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

Булъон ва пюре-шўрва — косаларда тортилади, қошиқ билан 
ичилади, совуган тақдирда косани қўтариб бир четидан ичаверса ҳам 
бўлади. Таомни совутаман деб коса, қошиқларга пуфлаш тавсия 
этилмайди. Уни қошиқ билан аралаштириш ва совушини кутиш керак. 
Агар таом ичида йирик маҳсулотлар бўлса, қошиқ билан бўлиб ейилади. 
коса охирида қолган озгина суюқлиқни олиш учун коса 
қийшайтирилади ва қошиқ, билан олинади. 
Гўштдан тайёрланган иссиқ таомларни пичоқ ва вилка билан 
ейилади. Овқатланиш жараёнида пичоқ ўнг қулда, вилка чап қўлда 
ушланади. Пишган гўштни хар қим ўз хоҳишига қараб кесади. 
Гўштнинг ҳаммасини кесиб, сўнгра вилка билан ейиш тавсия 
этилмайди. Оз-оздан кесиб истеъмол қилинса, гўшт совумайди. Котлет, 
тефтели ва ҳоказоларни пичоқ, билан кесиб ўтириш шарт эмас, вилка 
билан бўлса ҳам бўлаверади. 
Овқатланиш пайтида пичоқ ва вилкадан фойдаланганда хар 
иккаласини қўлдан қўймаслик керак. Вилка билан таом олинганда 
пичоқ, билан уни ростланади, тўғриланади, аммо пичоқ билан таом 
бўлаклари вилка устига қўйилмайди. 
Паррандалар гўштини ейишда пичоқ ва вилка билан гўшти 
суякдан ажратилади, сўнгра қўл билан ейилиши мумкин. Таомдан сўнг 
қўл иссиқ, сувда ювилади. Балиқли таомлар ейишда пичоқ, 
ишлатилмайди. Вилка билан гўшти суякдан ажратилади ва бирданига 


118 
иккита вилка билан истеъмол қилинади. 
Қуш ва балиқ, гўштларидан ажратилган суяклар алоҳида 
тарелкаларга солинади. 
Юмшоқ, таомлар, картошка, сабзавот ва бошқалар пичоқ, билан 
қесилмайди, вилка билан бўлакларга бўлинади. Картошкани бўлганда 
аталага айлантириб юбориш ярамайди. Гуручли суюқ таомлар қошиқ 
билан қуюқлари вилка билан ейилади. 
Пиширилган тухумнинг пусти чой қошиқ билан уриб синдирилади 
ва тозаланади, сўнгра пичоқ билан кесилиб, истеъмол қилинади. 
Қовурилган тухум вилка билан ейилади. Агар тухум ветчина билан 
қовурилган тақдирда пичоқда кесилиб, вилка билан ейилади. Омлет ва 
картошка оладъисини иккита вилка билан ейилади. Паштет одатда 
вилка билан ейилади, аммо уни нонга суриб еса ҳам бўлаверади. 
Таомни шошмасдан ейиш, таом истеъмол қилиш жараёнида 
оғиздан товуш чиқмаслиги керак. 
Таом ейишда гавдани имкони борича тўғри тутиш, тарелка устига 
ётиб олмаслик лозим. Агар таом қайноқ бўлса, устидан совуқ сув ичиб 
юбориш тавсия этилади. 
Таом еганда лунжни тўлдириб олиш шарт эмас. Таом ейиш 
вақтида фужер ёки нон олиш зарур бўлиб қолса, пичоқ, вилкани бир-
бирининг устига қилиб, вилканинг учли томони пастга, пичоқнинг 
ўткир томони чапга қаратиб тарелкага қуйилади. Пичоқ ва 
вилкаларнинг соп томонини столга, уч томонини тарелка четига қуйса 
ҳам бўлади, аммо у холда уч томонидаги суюқлиқ дастурхонга оқиши 
ёки сидирилиб тушиб кетиб, дастурхонни ёки мижоз кийимини ифлос 
қилиши мумкин. 
Мижоз қошиқ, вилка, пичоқларни ерга тушириб юборса, официант 
тезда уни тозасига алмаштириб бериши даркор. Атрофдагиларнинг 
диққатини жалб қилмаслик учун овқатланаётган мижоз энгашиб, тушиб 
кетган нарсани олмаслиги ва официантдан кечирим сўрамаслиги керак. 
Таомланиб бўлгач, хўранда тарелкаларни ўз олдидан нарига суриб 
қўймасин, пичоқ, қошиқ, вилкани тарелкага териб қуйсин. Уларни 
тартибли қилиб сопларини ўнг томонга параллел холда, вилкаларнинг 
учли, буқилган томонлари юқорига қаратиб қуйилади.
Олма, 
нокларнинг 
пўсти 
арчилади, 
ўртаси 
тозаланади, 
тарелкаларга терилади, уни қўл билан ейиш мумкин. 


119 
Олхўри, урикларни пичоқ билан кесиб данагидан ажратиб ейиш 
ҳам мумкин, шундайича пичоқ ишлатмасдан еяверса ҳам бўлади. 
Гилос, олчаларнинг данакларини оғиздан қошиққа олинади ва 
тарелкага солинади. 
Тарвуз, қовунларни тилик, қарч, коса қилиб ейиш ўзбеқ халқида 
азалдан мавжуд. Ресторанларда эса бошқачароқ. Тарвуз, қовунлар 
сўйилади, уруғи ажратилади, пучоғи олиб ташланади, сўнгра қарч 
қилиб тарелкаларда берилади, Мегунонлар вилкалар билан истеъмол 
қиладилар. 
Апельсиннинг пўсти пичоқ билан олиб ташланади, тиликларидан 
бўлакчаларга бўлинади, тарелкага терилади, сўнгра қўл ёки вилка билан 
ейилади. 
Мандариннинг пустини қўл билан ажратилади, тилиқларга 
бўлинади, ейилгач, уруғини чой қошиқда олинади ва тарелкага 
солинади. 
Бананнинг пўстини ярмигача арчиб, пастки томонидан ушлаб 
ейиш мумкин. Бироқ уни бутунлай пўстини олиб пичоқ билан кесиб, 
вилкада ейилса мақсадга мувофиқ иш бўлади. 
Қулупнай сифат меваларни десерт қошиқлари билан ейилади. 
Қандни махсус қисқич билан ёки қўл билан олинади. 
Чой ёки қаҳвада қандни чой қошиқ билан аралаштирилади, қанд 
эригач, қошиқ тарелкага қўйилади. Қаҳва қуйилганда идиш тарелкадан 
кўтарилмайди. Стаканга чой қўйилганда қошиқ стакандан олинмайди. 
Чой қуйиб булингач, қошиқ олинади. Чойда қанднинг эришини кутиш 
керак, қуч билан қандни майдалаш тавсия этилмайди. Кесилган лимон 
бўлагини чой ёки қаҳвага солиш учун махсус вилкадан фойдаланилади, 
қошиқ билан эзилиб, шарбати чиқарилади ва қолдиғи тарелкага 
солинади. 
Торт, пирожний ва бошқа қандолат маҳсулотлари учун махсус чой 
қошиқлари, вилкалар ишлатилади. Агар пирожнийлар кичкина қоғоз 
салфеткаларида бўлса, тарелкаларга солиб истеъмол қилинаверади. 
Пирожний ва кекслар қаттиқ бўлса, синдириб истеъмол қилинади. 
Данақли компот берилса, сездирмасдан данақни оғиздан олиб, 
тарелкага ташлаш керак. 
Балиқли таомларга лимон кесилмаси берилса, вилканинг орқа 
томони билан сиқиб шарбати чиқарилади. 


120 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish