111
7. Федцов В.Г. «Культура сервиса», М. «Финансы и статистика»
2001 г.
8. Бородина В.В. «Ресторанно-гостиничный бизнес», М.,
«Книжный мир»,2001 г
9. Александрова А.Ю. «Международный туризм», пр.2001г.
10. Дегитярев Г.М. «Лицензирование и сертификация в туризме»,
М. «Финансы и статистика». 2003г.
11. Зорин И.В. «Образование и карьера в туризме», М., «Советсқий
спорт»,2000г.
12. Папирян Г.А. «Менеджмент в индустрии гостеприимства»,
М.,2000г.,
13. Биржаков М.Б. «Введение в туризм», изд.
дом Герда, 2003г
112
V боб. Мижозларга хизмат кўрсатишнинг халқаро
стандартлари
5.1. Мижозларга хизмат кўрсатиш
5.2. Ташриф буюрганлар билан профессионал муомала
кўникмаси
5.3. Мижознинг хоҳиш-талабларини бажо келтириш ва
хизмат кўрсатиш сифати стандартлари
5.4. Мижозлар талабларига жавоб бериш
5.5. Мижозлар билан пайдо бўладиган келишмовчиликларни
бартараф этиш ва олдини олиш
5.6. Ижобий имиж яратиш
5.1. МИЖОЗЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Умумий овқатланиш ташкилотларида мижозларга хизмат
кўрсатиш, тегишли ахлоқий тартиб қоидаларга риоя қилиш, зиммадаги
вазифаларни бажариш — бу соханинг маданиятини белгилайди.
Ғарб мамлакатларида қабул қилинганидеқ, хар
бир
ташкилот учун
керакли нарсалар қуйидагилар:
— ресторанга киришингиздан
дид билан ясатилган эстетик
манзаранинг кўзга ташланиши, хизматнинг олий даражадаги
шароитларининг яратилиши;
— хизмат кўрсатиш жараёнида ходимларнинг ахлоқ-одоб
меъёрларини билиши;
— меҳмонларга хизмат кўрсатишда ўрнатилган
тартиб ва навбат
қоидаларини билиш, уларга риоя қилиш;
— турли таомларни, ичимликларни тавсия қилиш, олиб келиб
бериш,
шунингдек, кўникма техникаси ва таом тарқатиш усулларини
билиш;
— стол устига дастурхон безатишнинг асосий қоидаларини билиш;
— хизмат кўрсатиш жараёнида хавфсизлик ва экологик
қоидаларга риоя қилиш;
— ошхона идиш-товоқлари,
анжомлар, сочиқ ва бошқалар
етарли миқдорда бўлиши.
— умумий овқатланиш ташкилотсида маданий хизмат кўрсатиш
қуйидаги кўрсаткичлар ва баҳога эга:
— хизмат қилувчи ходимларнинг мижозлар билан ўзаро
муносабатлари, уларнинг хизмат кўрсатиш техникаси;
113
— хизмат қилувчи ходимларнинг ташқи қуриниши ва шахсий
гигиенаси, кийим шакли, пойафзал белгиланган талабга жавоб бериши,
хар бир ходимнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши;
— Умумий овқатланиш биносининг ичи, ошхона идиш-товоқлари,
жихозлари, махсус кийимлар, сочиқ ва бошқаларнинг санитария ҳолати;
— ресторан, қаҳвахона ошхонасининг идиш-товоқлар, анжомлар,
инвентар, мебел билан тула таъминланганлиги;
— таом,
ичимликлар, таом маҳсулотлари ассортиментига риоя
қилиш;
— мижозларга тез хизмат кўрсатиш;
— музика хизматининг сифати;
— Қўшимча хизматларнинг мавжудлиги.
Хизмат кўрсатиш маданиятининг баҳоси беш баллиқ шкала билан
белгиланади. Назорат қилувчи органлар теқширув
натижалари ва
мижозлар фикрлари хисобга олинади.
Бу хақда Республикага хос тартиб-қоидага риоя қилинади. Умумий
овқатланиш ташкилотларида, жумладан,
ресторанларда хизмат
даражаси қуйидагилар асосида белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: