Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

БУЮРТМА ҚАБУЛ ҚИЛИШ 
Меҳмонлар жой-жойларига ўтирганларидан сўнг бош официант 
ёки официант уларга таом ва ичимлик танлаш - учун таомнома тавсия 
этади. Буюртма қабул қилинади ва бажариш учун киришилади. Бундай 
холларда бош официант ҳам хизмат қилувчи официантга ёрдамлашиши 
мумкин. 
Одатда официант столнинг чап томонидан келиб ичига таомнома 
жойлаштирилган папкани меҳмонларга беради. Гурухга хизмат 
қилаётганда таомномани ёши улуг кишига тақдим этади, агар аёллар 
бўлса, улар орасидаги ёши каттароғига таомнома тутилади. Агар 
мижозлар икки киши — эркак ва аёл бўлса, таомнома эркак кишига 
берилади. Ўз навбатида эркак киши таомномани аёлга узатади. Аёл 
таом танлаб булгач, эркак киши официантга буюртма беради. Гурух
кўпчилик бўлган тақдирда таомномани официантга мурожаат қилган 
кишига берилади. Официант икки ва ундан ортиқ таомнома келтириши 
ҳам мумкин. Агар ресторанга харбий хизматчилар келган бўлса, 
таомнома унвони юқорироқ кишига тавсия этилади. Таомномани бериб, 
официант ичкарига кириб кетади. Меҳмонларга таом танлашда имкон 
яратади, қайтиб келган официант ўнг томонда туриб буюртмани қабул 
қилиб олади. Бордию, мижозлар таом танлашда қийналса, официант 
ёрдам беради. Таомлар номини ва сифатини айтиб, тавсия қилади. Агар 
официант билимдон, тажрибали бўлсагина таомлар мақтовини ўрнига 
қўйиши мумкин, мавсумларга қараб таомлар, сабзавот, мевалар ҳақида 
ахборот беради, қандай суюқ таомлар, иккинчи таомлар ва ичимликлар, 
балиқли, сутли, хамирли таомлар ҳақида гапириб тавсия қилади. Совуқ 
тушиши билан калорияли таомларга эхтиёж ошади, буни ҳам хисобга 
олиш керак. Таом танлашда хўрандаларга малакали ёрдам қилиш учун 
официант қуйидагиларни билиши шарт: 
— хизмат кўрсатиш жараёнини тезлатиш учун иссиқ цехда қанча 
тайёр таом борлигини; 
— қанча вақт ичида таом тайёр бўлишини; 


105 
— мавжуд гарнир ва соус ассортиментини; 
— таомларга характеристика беришни. 
Официант мижозларнинг энг нозик имо-ишораларини сезадиган 
бўлиши керак. Агар хўрандалар ўзаро гапга тушиб кетишса, официант, 
буюртмаларингни қабул қилишга тайёрман, деб огохлантириши лозим. 
Истеъмолчилар шошилаётганлигини айтишса, официант доимий 
мавжуд таомларни тавсия қилиши мумкин ва шу захотиёқ, таом 
келтирилади. Буюртма қабул қилганда официант тикка туриши ёки 
буюртма берувчига сал энгашиши мумкин, аммо столга блокнотни 
қуйиб ёзиши мумкин эмас. Буюртма икки нусхада ёзилади. Чап қўлда 
рақамланган бланка дафтарчаси, ўнг қулда қалам бўлади. Таомнинг 
номи, баҳоси аниқ ёзилиши керак. Хар бир таом ҳақидаги ёзув бир 
қаторга жойлансин. Мижоз таом ҳақида баъзи мулоҳазаларини айтиши 
мумкин, официант уни хисобга олиб, қаноатлантиришга харакат 
қилади. 
Алкоголли ичимликларнинг ишлаб чиқарилган жойи, қуввати 
айтилади, уларга мос газаклар буюрилади. Қаҳва, қора қаҳва 
буюрилганда нима қўшилиши, чой лимон биланми ёки бошқа ширинлик 
биланми, айтилади Буюртма қабул қилиб олингандан сўнг официант 
дарров кетиб қолмасдан ёзилган нарсаларни хўранда иштирокида 
такрорлаб текширади ва тўла ишонч ҳосил қилиб, буюртмани 
бажаришга киришади. Шундай қилинганда официант баъзи хатолардан 
холи бўлади ва иккинчи маротаба меҳмоннинг олдига бориб 
таомномани қайта текшириб юрмайди. Хар бир таомга официант 
қисқача характеристика беради: шўрва, мастава, мошхўрда, увра, палов, 
манти, чучвара ва ҳоказо. Истеъмолчилардан буюртма қабул қилиб 
олиш ҳам ўз йўлига рестораннинг тегишли даражада ўзига хос 
рекламасидир. Официант мижозлар эътиборини таомномада мавжуд 
таомлар, ичимликларга қаратиши керак, маҳсулотларнинг сифатига 
яхши баҳо бериши лозим.
Официант учун мураккаб ишлардан бири бир неча якка келган 
истеъмолчилардан бирданига буюртма олишдир. Буларнинг хар бирига 
алоҳида хисоб очиши ва бир неча хил таом, ичимликларни олиб келиб, 
қимга қайсиси тегишли бўлса, алоҳида-алоҳида бериши лозим. Буюртма 
қабул қилган официант столдаги идиши, қошиқ, вилка ва бошқалар 
келтириладиган таомларга етарли ва мос келадими, буни ҳам текшириб 


106 
кўради. Уларда камчилик бўлса, ўрнини тулдиради. Бордию, балиқ 
билан оқ мусаллас буюрган бўлса, балиқ ейишга хос нарсалар 
келтирилади, битта вилка ўнг томонга қўйилади, ортиқчалари олинади, 
вино учун рюмка қолдирилади, бошқа рюмкаларни йиғиштириб олиш 
мумкин, аммо фужер овқатланиш охиригача туриши керак. Официант 
хўрандаларга таомларни келтириш мумкинлиги, буюртмалар 10-15 
дақиқадан сўнг тайёрланишини айтади. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish