Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

5.3. МИЖОЗНИНГ ХОҲИШ ТАЛАБЛАРИНИ БАЖО 
КЕЛТИРИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ 
СТАНДАРТЛАРИ 
Бундай банкетлар дипломатлар йигинларида, расмий Қабул 
маросимларида утқазилади. Дипломатиқ амалиётда қулланиладиган 
протоқол асосида меҳмонлар ресторан залига жойлаштирилади. Бироқ 
бундай қабуллар фақат дипломатлар учингина деб қараш ресторан 
фаолиятини чеклаган бўлади. Ресторанларда худди шундай меҳмонлар 
кутиш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамма учун эркиндир. Бундай 
банкетларда 8 дан 50 гача, баъзан эса 100 дан ортиқ киши қатнашади. 
Қуйида бу тантанани ўтқазиш тадбирлари ҳақида сўз боради. 
Буюртма 
қабул 
қилиш. 
Бош 
официант 
банкет 
ташкилотчиларидан буюртма қабул қилиб олар экан, энг аввал 
тантананинг санаси, соатини аниқлайди, меҳмонлар миқдори, тизими 
(жинси, ёши, миллати, касби) ни билади, тантананинг мақсади, умумий 
сарф қилинадиган пул суммаси, хар бир кишига хисобланган чиқим, 
пул тўлаш шакли (нақд, кредит), таклиф қилинган хурматли меҳмонлар 
руйхати аниқданади. Сўнгра бош официант буюртмачини зал билан 
таништиради, банкет утқазиладиган жойни кўрсатади. Столларнинг 
қуйилиш тартиби, меҳмонларни ўтқазиш режалари келишиб олинади. 
Яна у хизмат кўрсатиш жараёнида қим билан муносабатда булиш 
зарурлигини аниқлайди. Бош официант вазифасига яна қуйидагиларни 
аниқлаш киради: 
1. Хорижий давлатларнинг турли элчихоналаридан меҳмонлар 
келадиган бўлса, уша мамлакатлар байроқларини осиб қўйиш. 
2. Хурматли меҳмонларни ресторанга таклиф қилиш. 
3. Столларда миқрофонлар бўлишини таъминлаш. 
4. Оркестр керак бўлса, унинг дастури аниқланади, ёзув учун 
магнитафон. 
5. Банкет қатнашчилари учун шахарлараро ва халқаро телефон 
бўйича гаплашиш, расмга тушиш, пианино ва роялда чалиш имконияти 
тугдирилади. 
6. Меҳмонлар тарқалиши олдидан машиналар чақириш учун 
миқрофонлар қўйиш. 
Буюртмачи билан таомнома мухоқама қилинади, таомларни бериш 
вақти ва навбати, хизмат кўрсатиш жараёнида танаффус ва 


121 
меҳмонларнинг айланадиган жойлари ҳақида келишиб олинади. 
Банкет таомномасига 3—4 номли совуқ таомлар, иссиқ газак, бир-
иккита иссиқ таомлар, ширинликлар, қаҳва, мевалар, ичимликлар 
киритилади. 
Танаффус пайтларида қандай ичимликлар ва бошқа нарсалар 
бериш мумкинлиги ҳақида келишиб олинади. Бунинг учун танаффус 
қанча вақт давом этишини ҳам белгилаб олиш керак. 
Банкет таомномаси тузганда миллий таомлар ҳам қушилиши зарур. 
Таомномада қадах кўтариш қайси таомлар олдидан бўлиши, қачон 
иссиқ газак, иссиқ таом ва ширинлик берилиши белгиланади. Таомнома 
бланки одатда тўрт нусхада босилади ва ишлаб чиқариш ҳамда буфет 
учун, бухгалтерия, бош официант, буюртмачига берилади. Босмахонада 
чоп этилади, хажми 12х12 см бўлади. Таомномада бир неча совуқ 
газаклар, битта иссиқ, Тушлик банкетларида шўрва, шунингдек, 
иккинчи иссиқ таом, ширинлик, мева, ичимликлар бўлади. 
Банкетнинг хар бир қатнашчиси учун таом ва ичимликларнинг 
таомнома карточкаси берилади, бу ўз навбатида столни безатадиган бир 
манзара бўлади. Бу картошкада фақат таом, ичимликлар руйхатигина 
эмас, банкет тантанасининг мақсади ҳам қисқача баён этилади. 
Банкетда қатнашаётган хорижий меҳмонлар учун таомнома уларнинг 
тилларида ёзилади. Бу хусусий таомнома хар бир меҳмон олдида столда
бўлади, меҳмонларнинг хар бири учун яна махсус карточка бўлади, 
унда уларнинг исми шарифи, унвони, лавозими кўрсатилади. Булар 
Кичик тарелкалар ёнига қуйилади. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish