Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Ўқитувчининг ижодкорлиги ва меҳнатда фаоллиги



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Ўқитувчининг ижодкорлиги ва меҳнатда фаоллиги. Ижодкорлик – ўқитувчининг 
ўз меҳнати жараёнида мустақил фаолият олиб бориши. Касбий фаолиятнинг таълим 
мазмунини белгиловчи сифатлари ўқитувчининг ижодкорлигида намоён бўлади. 
Ижодкорлик – бу ўқитувчининг таълим ва тарбия жараёнида сифат жиҳатидан янги, 
оригинал ва такрорланмас бирор илмий янгиликни пайдо қилувчи фаолиятидир.
Ўқитувчининг маҳсулдор ижодкорлигида белгиланган ҳар қандай муаммо 
муваффақиятли ҳал қилинади, ижод қилишга лаёқати бўлган ўқитувчиларнинг асосий 
қисмида бу жиҳатлар намоён бўлади. 
Ўқитувчининг эвристик ижодкорлиги, жаҳонда рўй бераётган касбий фаолиятига оид 
янгиликларни дадил ўзлаштириш ва тарғиб қилишни англатади, яъни унинг асосида ғоялар 
(фаразлар) ҳосил қилиш жараёнини интенсификация қилиш ва уларнинг ҳақиқатга 
яқинлигини (эҳтимоллигини, ишончлилигини) изчил амалга ошириш ва бунда янги ҳолатда 
дадил ҳаракат қилиш қобилияти, фикрлаш жараёни асосида тафаккурни ривожлантириш 
кузатилади.
Ўқитувчининг креатив ижодкорлигида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган янги 
назарияларни яратиш мужассамлашган, у ўзининг мустақил ғоялари ва таклифлари билан 
чиқади, моҳир ва тажрибали, лаёқатли ўқитувчиларгина бунга эришиши мумкин. 
Европалик социологлар ўқитувчининг меҳнатдаги ижобий ҳолатларини “оқимни ҳис 
қилиш”, яъни ўз фаолиятига тўлиқ киришиб кетиш ва фаолият жараёнидан қониқиш ҳосил 
қилиш деб аташади, бу эса ўз навбатида ўқитувчининг юқори ички рефлексив ҳолати кучли 
бўлиши ҳақида гувоҳлик беради. Ўз касби жараёнида ижодкорликни ва меҳнатидан 
қониқишни ҳис қилмайдиган ўқитувчиларнинг меҳнат фаолияти кўпинча ҳаракатсизликка, 
асабларининг тез чарчашига ва ғашликка олиб келади. 
Меҳнатда фаоллик – бу ўқитувчининг меҳнат соҳасида олиб борадиган мустақил
ҳаракатидир. Педагог меҳнат фаоллигининг ўзига хос томони – ўқувчининг таълим ва 
тарбиявий фаоллигини оширишга қаратилганлигида намоён бўлади. Бунда ўқитувчи фақат 
ўз фанини пухта билиши етарли бўлмасдан, педагогик–психологик малака ва кўникмаларни, 
таълим ва тарбиявий технологияларнинг кенг спектрини, ҳар қандай педагогик вазиятларни 
ҳал қилишда мустақил фаолият олиб боришни унутмаслиги керак. Бу талаблар педагог 
меҳнатининг муҳим ўзига хос томонини ташкил қилади. Ўқитувчи доимо ўзининг бой 
билими ва тажрибалари асосида йиғилган шахсий педагогик ресурсларига таяниб бутун 
ўқитувчилик фаолияти давомида меҳнат қилади. У таълим ва тарбияда ўзига ёққан 
методларни, восита ва усулларни танлайди, янгиликка интилади. Барча педагогика олий ўқув 
юрти талабалари буни етарлича аниқ тушунишади. Агар биринчи курс талабаларининг 59 
фоизи ўқитувчилик касбини ўзининг истеъдоди деб ҳисобласа, тўртинчи курсга келганда 
бундай талабалар сони 2,5 баробарга камаяди.
Синф жамоасининг психологик ўзгарувчан таркиби, жамоа аъзоларининг бир-бирлари 
билан ўзаро муносабати, ўқувчилар руҳий ҳолатининг хилма хиллиги ўқитувчи меҳнатига 
жиддий таъсир кўрсатади. Бунда синф жамоасининг характерини, психологиясини ўқитувчи 
ўзи хоҳлаганидек ижобий томонга ривожлантириши, ўзгартириши ҳамиша мумкин 
бўлавермайди. Сўнгги йилларда ўқувчиларнинг ўқув жараёнига қизиқиши, билим олишга 
нисбатан пассивлиги сезилмоқда. Иқтидорли, қобилиятли ўқувчиларни тўлиқ мустақил ўқиш 
билан банд қилишда баъзи ўқитувчиларнинг ожизлиги норозиликларга сабаб бўлмоқда. Бу 
муаммо аллақачон таълим муассасаларида ўқитувчилар фаолиятига тегишли бўлган 
ижтимоий аҳамиятга молик ҳодиса сифатида тан олинган. Таълим муассасалари олдида 


48 
турган ушбу муаммолар, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бажарилишига 
тўсқинлик қилмаслиги учун таълим ва тарбиянинг асосий ижрочиси бўлган ўқитувчининг 
меҳнат фаоллигини ошириш, ижодкорлигини ҳозирги замон талаблари даражасида янада 
кучайтириш лозим.
Кўп йиллик илмий тадқиқотлар натижасида ўқитувчининг ўртача ёшига нисбатан 
меҳнат лаёқатини оширишда қуйидаги ҳолатларга жиддий эътибор бериш лозимлиги 
аниқланди:
1. Меҳнатга нисбатан фаолликнинг бир хил циклдаги хусусияти, меҳнат ва дам олиш 
тартибининг ўзгармаслиги.
1. 
Меҳнатга лаёқатлилик даражаси, ўз касбини мукаммал эгаллаган ўқитувчиларнинг 
ишлаш динамикаси. 
3. Меҳнат унумдорлигини педагогик тажрибалар асосида узлуксиз ошириб бориши. 
4. Меҳнат жараёнида юзага келадиган турли ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятлари, 
яъни функционал қулайлик, руҳий чарчаш, руҳий зўриқиш, ҳис–туйғуларга берилиш, бир 
хил ўзгармайдиган фаолият, доимий хавотир, лоқайдлик ҳолати тез–тез ташхис қилиниши 
лозим. 
5.
Меҳнатда репродуктивликнинг ва ижодкорликнинг ўзаро муносабати, меъёрдан 
ортиқ ишлаш даражаси, ижодкорликда “таваккал”нинг мавжудлиги. 
6.
Меҳнат унумдорлигини оширишда мустақил интилишнинг ўзига хос хусусиятлари. 
7.
Ички ва ташқи чекланишларни, қарама қаршиликларни енгиб ўтиш, ироданинг 
мустаҳкамлиги, ўз меҳнати натижаларини олдиндан кўра билиш, мумкин бўлмаган 
ҳолатларда фаолликнинг ўзгариши. 
8.
Инновацияларнинг мавжудлиги (фаолликнинг янги шаклларини ўзлаштириш). 
Меҳнат фаоллигини оширувчи омиллар орасига, меҳнатга ижобий муносабатда 
бўлиш, касбий жараён ёки меҳнат турига қизиқиш, кўп ҳолатларда шахснинг қадриятларга 
нисбатан муносабатига боғлиқ бўлган унинг онглилик даражаси ҳам киради.
Ўқитувчи меҳнати фаоллигининг унумдорлигини оширувчи хусусиятлар, унинг 
меҳнатга эркин ва ижобий муносабатда бўлиши, педагоглик касби билан боғлиқ бўлган 
барча меҳнат турларига қизиқиши, ўқитувчи маънавий дунёсининг бойлиги, миллий ва 
умуминсоний қадриятларга бўлган муносабати ва онглилик даражаси билан ҳам 
белгиланади. Ҳозирги замон социологик тадқиқотларида ўқитувчиларнинг миллий ва 
умуминсоний қадриятларни ўрганишга нисбатан қизиқишларига жиддий эътибор 
қаратилмоқда, чунки ҳар қандай жамиятда белгиланган меъёрий қонуниятлар тизими бўлиб, 
унда миллий ва умуминсоний қадриятлар етакчилик қилади. 
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов “Юксак маънавият –енгилмас енгилмас куч” 
асарида миллий ва умуминсоний қадриятларни шундай изоҳлайди: “Халқимизнинг турмуш 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish