Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Ўқитувчининг педагогик техникаси – нафақат таълим–тарбия жараёнида, балки 
бутун меҳнати фаолиятида зарур бўлган умумий педагогик билим ва малакаларининг 
йиғиндисидир. Педагогик техниканинг муҳим жиҳатлари – педагогик фаолиятда унинг 
саводли ва ифодали сўзлай олиши, ўз фикр-мулоҳазасини ва билимини тушунарли тилда 
таъсирчан баён қилиши, ўз ҳис-туйғуларини жиловлай олиши, ўзининг шахсий 
хусусиятларига хос мимик ва пантомимик қобилиятларга эга бўлиши, аниқ имо-ишора, 
маъноли қараш, рағбатлантирувчи ёки истеҳзоли табассум, сўзнинг чексиз қудрати орқали 
ўқувчилар онгига ва тафаккурига таъсир ўтказиши, ҳозиржавоблик, психологик билимларга 
эга бўлиши каби ўқитувчининг маҳоратини белгиловчи қизғин меҳнатида намоён бўлади.
Ўқитувчи меҳатида педагогик техника қандай кўникма ва малакалардан иборат 
эканлиги, педагогик техника ўқитувчининг таълим муассасаларида таълим-тарбиявий 
фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил қилишида, ўқувчиларга тарбиявий таъсир 
кўрсатишида қандай аҳамият касб этиши доимо дунё олимларининг диққатини ўзига жалб 
этиб келмоқда.
Ўқитувчи меҳнатида педагогик техника унинг шахсий ахлоқий фазилатлари ва хулқи 
билан боғлиқ бўлиб, айниқса ўз–ўзини бошқариш малакаларида ( рефлексия) намоён бўлади:  
• 
ўз ҳатти-ҳаракатларини бошқариши, (мимика, пантомимика); 
• 
ўз ҳиссиётини ва кайфиятини жиловлай олиши ва турли ножўя таъсирларга 
берилмаслиги;
• 
ижтимоий перцептив қобилиятларга (диққат, кузатувчанлик, хаёл) эгалиги; 
• 
нутқ техникасини билиши ва ўз ўрнида қўллай олиши. 
Педагогик техника ўқитувчи меҳнатида шахс ва жамоага таъсир кўрсатиш малакалари 
билан боғлиқ бўлган таълим-тарбия жараёнининг технологик томонини ҳам қамраб олади: 
• 
таълим ва тарбиявий режалар асосида ўз олдига қўйилган талабларнинг 
бажарилишини назорат қилиши; 
• 
ўқувчилар жамоасида таълим-тарбия билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ижодий 
фаолиятни ташкил эта олиши; 
• 
ўқувчилар билан педагогик мулоқот жараёнини бир мувозанатда сақлаб бошқара 
олиши. 


45 
Ўқитувчи меҳнатида актёрлик санъатига хос бўлган хусусиятлар, яъни мимик ва 
пантомимик қобилиятлар муҳим рол ўйнайди. Ўқитувчи юксак педагогик техник 
тайёргарликка эга эканлиги, унинг бутун ўқув йили давомида, ҳар бир дарсда янги мавзуни 
ўтилган мавзулар билан боғлаб, замонавий интеграцион усуллар асосида ўқувчилар онгига 
етказишида, синф жамоасида ўзига хос педагогик ва психологик муҳитни ярата олишида, ҳар 
бир ўқувчининг шахсий психологик хусусиятларини эътиборга олиб машаққатли меҳнати 
билан улкан масъулиятни ҳис этиб, уни юқори савияда бажаришида намоён бўлади. 
Демак, педагогик техника ўқитувчининг меҳнат фаолиятида шундай касбий ва 
шахсий малакалар йиғиндисики, у ўқитувчининг педагогик фаолиятига ижобий таъсир 
кўрсатишида, асабларининг бир маромда ҳаракатланиши ва сақлай олишида, таълим-тарбия 
жараёнини тўғри ташкил қилиш ва бошқаришида юксак натижаларга эришиши учун асосий 
йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish